Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Кичик тобеъинлар ва катта табаъа тобеъинлар замони

974

(1-қисм, 2-қисм, 3-қисм, 4-қисм, 5-қисм, 6-қисм, 7-қисм)

Тўртинчи давр. Кичик тобеъинлар ва катта табаъа тобеъинлар замони

23 – Бу давр биринчи ҳижрий асрнинг охири ва иккинчи асрнинг бошларига тўғри келади. Уни одил имом Умар ибн Абдулазиз замонларидан бошланган, дейиш мумкин. Шунингдек, бу даврлар ўртасини ажратиб берган вақт чегараси йўқ, балки, кейингилар салафларидан қабул қилган бир-бирига киришиб кетган давр, дейишимиз мумкин.

Бу давр суннатни саҳоба ва тобеъийларнинг фатволарига аралаштириб тадвин этиш бошлангани билан ажралиб туради. Жараён мўминлар амири Умар ибн Абдулазизнинг кўнгилларига Аллоҳ буни солгандан кейинги буйруқлари билан бўлган. У зот суннатнинг, саҳоба ва тобеъийлар сўзларининг йўқ бўлиб кетишидан, замонлар ўтиб унутилиб кетишидан хавотирда эдилар. Шу билан бирга энди Қуръоннинг бошқа нарсалар билан аралашиб кетишидан қўрқув сабаби йўқолган эди. Энди Қуръон кўнгиллар ва сатрларда сақланган, Қуръон ҳофизлари минглар билан ҳисобланадиган ва унда Мусҳаф топилмайдиган мусулмон хонадон қолмаган замон эди. Шу сабаб илм эгаларини қўлларида бўлган суннатни, саҳоба ва тобеъийларнинг фатволарини ёзиб қўйишга амр этдилар. Шаръий ҳукмлар талаб этадиган янги ҳодисалар пайдо бўлган мутараққий исломий жамиятнинг, мурожаат қиладиган манбаси ва мужтаҳидлари ўрганадиган намунаси сифатида қолсин, дея амалга оширилди бу иш.

24 – Шундан айрим шарқшуносларнинг “Суннат фиқҳий қарашларни оқлаш учун тадвин қилинган”, деган туҳматларининг миси кўриниб қолади. Зеро, тарих фиқҳий қарашлар ва Суннатнинг бир вақтда тадвин этилганига ҳамда уламоларнинг ривоятни аниқлаб, унинг саҳиҳлигини исботлаб уларни йиғишда бирор миллатда кўрилмаган куч-ғайратларини сарф этишганига гувоҳлик беради.

25 – Бу даврда уламолар ўз услублари ва илмий йўналишларида мутахассис бўла бошладилар. Уларнинг айримлари тил ва луғатда, айримлари одоб ва унинг тарихида мутахассис сифатида кўринган бўлсалар, баъзилари ақидага боғлиқ назарий масалалар билан шуғулланиш йўлини тутишди. Бунга ақлий яхши ёки ёмон санаш, Аллоҳни кўриш ва бошқа масалалар мисол бўлади. Биз бу даврда фиқҳ билан шуғулланганларни Суннат соҳиблари, Қуръони карим муфассирлари, шу билан бирга Қуръон ва Суннатдан шаръий ҳукмлар истинбот этишга ёрдам берадиган даражада араб тили сирларини эгаллаган кишилар чиқишганини кўрамиз. Шу сабабли бу даврда фуқаҳолар обрў ва эътиборли бўлишган, улар билан ҳокимлар минг марта ўйлаб кейин гаплашганлар. Шунингдек, авом ҳам уларнинг қадрига етган ва муаммоларини ҳал қилишда уларга мурожаат этган. Давлат сиёсатида тутган ўринларидан қатъи назар, уларни бу умматнинг чироқлари дея ҳисоблашган. Биз мисол тариқасида Зуҳрий ва Абу Ҳанифанинг шайхлари Ҳаммод ибн Саламаларни зикр қилиб ўтишимиз мумкин.

26 – Бу даврнинг охирларида тадвин ривожланишдан ташқари, хос фиқҳий мазҳаблар ҳам юзага кела бошлади. Олдинлари тадвин бетартиб ҳолатда учраган бўлса, энди тартибли кўриниш ола бошлади. Бу йиллар катта имомлар замони бўлмиш бешинчи даврга тайёргарлик палласи ҳам бўлди.

(давоми бор)

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг мавзуси

517 22:05 07.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ҳақ соқит бўлганидан сўнг ёки тўланганидан кейинги ибро

502 22:05 06.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг айнан ўзи учун бўлган шартлар

486 22:05 05.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброга вакил қилиш

600 22:05 04.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброни рад этиш

573 22:05 03.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг рукнлари - қабул

570 22:05 02.12.2021
« Орқага