Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: кўрсаткич бармоқ таърифи

963

(90-қисм 91-қисм 92-қисм 93-қисм 94-қисм 95-қисм 96-қисм 97-қисм 98-қисм 99-қисм 100-қисм 101-қисм 102-қисм 103-қисм 104-қисм 105-қисм)

Кўрсаткич бармоқ таърифи

1. Ибҳом сўзи луғатда икки маънода ишлатилади: – қўл ёки оёқ панжасидаги биринчи йўғон бармоқ номи, яъни бошмалдоқ; – бир нарсанинг мубҳам тарзда қолиши. “Мубҳам гап” деб тушунарсиз, изоҳсиз жумлага айтилади. Фақиҳ ва усулчилар наздида, ибҳом сўзи асло луғавий маъносидан четга чиқмайди. Баъзи усул олимлари мубҳам замирига хафий, мушкил, мужмал, муташобиҳ сўзлари ҳам кириб кетади, дейишса, бошқалари мубҳам мужмал билан маънодош, деб таъкидлашган (бунинг тафсилоти қомуснинг усулга доир иловасида келтирилади). Мубҳам билан жаҳолат, алдов, шубҳа ва бошқа сўзларнинг қиёсий таҳлили “Жаҳолат” атамаси борасида сўз юритилаётганда келади.

Ижмолий ҳукми ва ўрганиладиган ўринлари

2. Мубҳамлик гоҳида Шориънинг сўзида ҳам бўлиб, у сўз хафий (махфий), мушкил, мужмал, муташобиҳ тарзида ҳам бўлиши мумкин. Булар борасидаги батафсил маълумот “Услулий илова”да келади. Баъзан одамларнинг айтган гапида ҳам мубҳамлик бўлиб туради. Бунга бир неча хотини бор киши улардан бирини аниқ кўрсатмай: “Хотиним талоқ”, дейиши мисол бўлади.

3. Битимларда ноаниқлик маъносидаги ибҳом юзага келса, битим умуман фосид бўлади. Битимдан бошқа ҳолатларда мубҳамлик юз берса, уни далил билан ёки қуръа ташлаш йўли билан аниқлаш вожиб бўлади. Масалан, бир киши аёлларидан бирини талоқ қилиб, у қайси бирилигини аниқ кўрсатмай вафот этса, меросга ҳақли ва ҳақли эмаслигини билиш учун марҳумнинг аёллари ўртасида қуръа ташланади. Фақиҳлар ибҳом сўзини никоҳ, талоқ, иқрор, савдо-сотиқ ва васият масалаларида ишлатиш ўрнига қараб, фиқҳий китобларнинг турли бобларида батафсил баён қилишган. Бармоқ маъносидаги ибҳом сўзига келсак, унга нисбатан қасддан қилинган жиноят қасосни вожиб қилса, хато юзасидан бўлган жиноятларда диянинг ўндан бирини вожиб қилади. Буларнинг тафсилоти “Жиноят” ва “Дия” истилоҳларида келади.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

464 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

528 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

568 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

304 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

399 21:50 24.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳод даражалари

342 21:50 23.05.2022
« Орқага