Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Кувайтда амалга оширилган Фиқҳий энциклопедия лойиҳасининг босқичлари

722

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм, 15-қисм16-қисм17-қисм18-қисм19-қисм20-қисм21-қисм22-қисм23-қисм24-қисм25-қисм26-қисм27-қисм28-қисм29-қисм30-қисм31-қисм32-қисм33-қисм34-қисм35-қисм36-қисм37-қисм38-қисм)

Биринчи. Лойиҳанинг илк даври

50 – Фиқҳий энциклопедия лойиҳасининг биринчи даври беш йил давом этди. Бунда лойиҳалаш ва Ибн Қудоманинг “Муғний”сига фиқҳий луғат тайёрлаш ишлари амалга оширилди. Ҳажми ва тури фарқланадиган элликка яқин баҳс ёзилди. Мулоҳазаларни ўрганиш учун улардан учтаси нашр этилди. Бу давр 1971 йил охирларида ниҳоясига етди. Кейин ишда сусткашлик рўй бериб, 1975 йилгача айрим тайёргарлик ишлари, кучларни бирлаштириш учун баъзи мутахассислар билан боғланиш ва лойиҳа ишларини давом эттириш учун исломий кучларнинг бошини бириктириш билангина машғул бўлинди. Бу амални қайта бошлаш учун мукаммал йўлга тушиб олиш мақсадида, таклифлар ва изланишларни йиғиш билан узлуксиз икки йил ўтди. Чунки ичкарида ҳам, ташқарида ҳам бу иш рўёбга чиқиши учун йўлда Ислом фиқҳи давом этишга чақириқлар бўлаётганди. Шунинг учун лойиҳа ҳақида, унда босилган қадамлар, муваффақият ва эҳтиёжлари ҳақида муфассал ҳисобот тайёрланди. Шундан сўнг уни қайта бошлаш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу қарор бир қанча вазифаларни амалга оширишни тақозо қиларди. Улардан энг муҳимлари қуйидагилардир:

а) ўзининг таклифларини берган, ҳамкорлик ва биргаликда ишлаш имкониятларини изҳор қилган фиқҳ, исломий ишлар билан шуғулланувчи илмий томонлар билан қайтадан боғланиш. Буни илмий кучларни ўзлари мансуб ишларга сафарбар этиш мақсадида қилинади;

б) олдинги баҳслар ичидан қолган тўққиз намунани танлаб олиб, биринчи босқичда нашр қилинган уч намунада бўлгани каби тайёргарлик босқичи сифатида нашр қилиш. Шунда янада кўпроқ таклифлар қабул қилинади ва лойиҳа қайта бошланганини амалда кўрсатган бўлинади. Иккинчи. Лойиҳанинг ҳозирги босқичи

51 – Энциклопедиянинг янги режалаштириш босқичи Фиқҳ энциклопедияси учун умумий ҳайъат ташкил этиш билан бошланди. Ҳайъатга Вақф ва Исломий ишлар вазири бошчилик қилиб, вазирлик идоралари раҳбарларидан саккиз киши, фиқҳ илми мутахассисларидан ва Қозилик соҳасидаги тажрибали кишилардан айримлари аъзо бўлиб киришди. 1977 йил 1 мартидан бошлаб Ҳайъатнинг йиғилишлари доимий тус олди. Уларда олдинги даврда амалга оширилган ишларни тўғирлаш, улардан янги давр ишларида истифода этиш ва берилган қарорлар, тавсиялар ва вазифаларни амалга ошириш масалалари кўрилди.

Ҳайъат амалга оширган муҳим ишлар

а) ёзишнинг тузатилган режасини ва энциклопедик ишларнинг сифат ва мувофиқлашуви учун бошқа режаларни ишлаб чиқиш;

б) олдинги давр манбаларидан тузатилган режага мувофиқ тўғирлаган ҳолда фойдаланиш. Умумий ҳайъат тайёргарлик ўлароқ олдин нашр этилган ўн икки намуна билан кифояланишни маъқул кўрди. Чунки улар ўз вазифасини аъло даражада бажарганди. Қолаверса, тўлиқ иш учун вақт қолиши ва янги вазифага бор кучни сарфлаш керак эди. Фикр ва мулоҳазаларни қабул қилиш ўрнига катта илмий изланишлардан иборат ташқи муҳокамалар йўлга қўйилди. Илмий маълумотларни тасдиқлаш ва муштарак ҳамкорлик майдонини кенгайтириш учун бунда ислом оламининг мутахассис фақиҳлари иш олиб боришди. Бундан ташқари, изланишларни текшириш, тузатиш ва мувофиқлаштириш билан илмий тизим шуғулланиб турди.

Энциклопедия таркиби: Энциклопедия мавзуси

52 – Бу фиқҳий энциклопедия ўн учинчи ҳижрий асргача бўлган ислом фиқҳи меросининг замонавий шаклини ўз ичига олади. Бунда ёзиш услубининг бирлашган режасига риоя этилади. Яна унда фиқҳга алоқаси бор, унинг табиати тақозо қиладиган ва режага мувофиқ энциклопедиянинг ўзидан ажратиб ёзиладиган қисмлари ҳам бор. Шу билан бирга агар зарур ўринларда диққат қилинмаса ва энциклопедиядаги мавзуларга аралашиб кетишидан қўрқилмаса, ўша қисмлар унинг умумий қамровига киришга ярайди. Шунинг учун ҳам мавсуа истилоҳларининг орасида зарурий гапларни қисқа берилгандан кейин бу қисмлар учун илова шаклини танланди. Бу ерда илова номи ишлатилиши гарчи асосий энциклопедия таркиби камолга етмасдан туриб, уларнинг айримларини вақти келганда пайдо бўлишдан маън қилмайди. Шунингдек, яна фиқҳнинг энциклопедияга тааллуқли бўлмаган бошқа қисмлари мавжуд бўлиб, уларни манбалар ёки махсус китоблардан изланади. Бунга мазҳаб эгаларининг иборалари, муфтийлик расм-русумлари (фатво ва таржиҳ усуллари), ижмоълар, фиқҳий жумбоқлар, ҳийлалар, шартлар (далолатнома ва ҳужжатлар) ва бошқалар мисол бўлади. Энциклопедияга нималар кирмаган? Энциклопедия, хусусан, мазҳаблараро муноқашалар, шахсий таржиҳлар ва меъёрга солишларни ўз ичига олмайди. Гарчи аввалги икки хил фиқҳий манбаларда зикр қилинса-да, кейингисини айрим янги фиқҳий китобларда учратиш мумкин. Улар энциклопедияга қуйидаги сабаблар билан киритилмаган:

а) меъёрлар:

53 – Улар хоҳ вазъий, хоҳ шаръий бўлсин, фарқи йўқ. Вазъийсига келсак, уларни исломий фиқҳ деб эътибор қилинмайди. Шаръийси, кўпинча янги ижтиҳодга ёки замонавий тахрижотларга таянгани учун у бу ҳолатда асосий энциклопедиянинг вақтий доирасидан ташқаридаги манба бўлиб қолади. Бундан ташқари, меъёрлар ислом мамлакатларига қараб фарқланади ва олдинги кўриниши аҳамиятини йўқотар даражада кўп ўзгартиришларга учрайди. Бу айтганларимиз айрим қонунларга тегишли, машҳур истилоҳларга тегишли эмас. Чунки уларни баён қилиш фуқаҳолар назарда тутмаган қонуний ёки урфий маънолардан фиқҳий истилоҳларни ажратиб олишда фойда беради.

б) шахсий таржиҳ:

54 – Бу таржиҳдан энциклопедиянинг шомиллигидан, ўн уч ҳижрий аср оралиғидаги ҳамма таржиҳлардан ташқаридагиси кўзда тутилган. Бундай таржиҳларнинг ўрни янги масалалар иловасидадир. Энциклопедия ёзувчиларининг шахсий фикри эса авло йўсинда ман этилади. Улардан фақат нақл қилинган маълумотларни тушунтиришга ҳожат бўлганларинигина қолдирилади. Шундаям мазҳаблар усулига мувофиқ келганларини шахсий таржиҳ эканини билдирадиган иборалар билан келтирилади. Шунингдек, энциклопедияда баъзилар хилоф ўрнида суянадиган таржиҳга муқобил ўринбосар – жумҳурга мувофиқ йўналиш ҳам бор. У турли қарашларни баён қилинганда кўпинча ҳаммасидан олдин зикр қилинади.

в) мазҳабий муноқашалар:

55 – Ҳар бир йўналишнинг ўз мазҳабига далил келтиришида мазҳаб эгалари ҳужжат қилган нақлий ва ақлий далиллар билан кифояланилади. Аммо бошқаларнинг далилларини муноқаша қилиш ва “мазҳабий зиддиятлар” услубида уларни келтиришларнинг ўрни эса шарҳлар, фуқаҳолар ихтилофи китоблари ва бунинг учун махсус ёзилган замонавий изланишлардир. Энциклопедиянинг эса шахсий таржиҳга алоқаси йўқ. Чунки бундай таржиҳнинг етиб борадиган чегараси бўлмайди.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг рукнлари - қабул

504 22:05 02.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг рукнлари

592 22:05 01.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Икки маънодан бирининг устун келиши ёки уларнинг баробарлиги

581 22:05 30.11.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ибронинг қисмлари

615 22:05 29.11.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг шаръий ҳукми

638 22:05 28.11.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: зоман – кафиллик, жавобгарлик, зомин бўлиш

610 22:05 27.11.2021
« Орқага