Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: мажлиснинг бир бўлиши таърифи

1480

(90-қисм 91-қисм 92-қисм 93-қисм 94-қисм 95-қисм 96-қисм 97-қисм 98-қисм 99-қисм 100-қисм 101-қисм 102-қисм 103-қисм 104-қисм 105-қисм 106-қисм 107-қисм 108-қисм 109-қисм 110-қисм)

Мажлиснинг бир бўлиши таърифи

1. Иттиҳод сўзи луғатда “икки нарсанинг бир нарсага айланиб кетиши, яъни бирлашиб кетиши” маъносида келган. Бу икки ва ундан кўп сонларда бўлади. جملس] мажлис] деб “ўтирадиган жой”га айтилади. Фақиҳлар иттиҳодул мажлис иборасидан бир мажлисни ирода қилишган. Бунга қўшимча равишда мажлисларнинг бир-бирига киришиб кетиши маъносини фақат ҳанафийлар ишлатишган. Мажлис сўзидан фақат ўтирадиган жой назарда тутилмайди. Балки, у кенгроқ маънода келиб, тўхтаб туриш билан ҳам, макон ва ҳолат ўзгарса ҳам иттиҳодул мажлис ҳосил бўлаверади.

2. Асл қоида ҳукмларни сабабларига боғлашдир, яъни қасам каффорати ва саҳв саждаси дейилгани каби. Гоҳида буни тарк этиб, ҳукм сабаблардан бошқасига ҳам изофа этилади. Масалан, зарурат туфайли мажлисга изофа қилингани каби. Мисол учун, тиловат саждасида, агар бир мажлисда у кўп такрорланса, у заруратан мажлисга боғланади. Ёки иқрор масалаларида урфга ёки ийжоб ва қабулларда зарарни аритишга қаралгани учун ҳукм мажлисга изофа этилган. Баъзи ҳукмларга иттиҳодул мажлиснинг якка ўзи таъсир кўрсатган бўлса, аҳёнда бошқаси билан қўшилиб таъсир кўрсатади. Жумладан, эҳромда таъқиқланган ишларни қилганда бериладиган фидянинг бир-бирига киришиб кетиши масаласида иттиҳодул мажлис билан бирга навнинг бирлиги ҳам шарт қилинганига ўхшаш.

Иттиҳодул мажлис битим ва бошқаларда икки қисмга бўлинади:

  1. ҳақиқий, яъни қабулнинг ийжоб мажлисида бўлиши;
  2. ҳукмий, яъни мактуб ва вакил жўнатиб битим қилишда қабул ийжоб мажлисида бўлмай, ҳукман иттиҳодул мажлис бўлиши.

Ҳажда иттиҳодул мажлис деганда, ҳолат ўзгарса ҳам “иттиҳодул макон” (маконнинг бир бўлиши) топилиши ирода қилинади. Таҳоратни янгилаш, яъни таҳорат устига таҳорат олишда иттиҳодул мажлисдан мурод бир таҳорат билан иккинчи таҳорат орасини кўп вақт билан ажратмаслиги ёки икки таҳорат орасини бирор ибодат билан ажратмасликдир. Фақиҳларнинг таҳорат ва ҳаж масалаларидаги иборалари шунга далолат қилади. Ибодатдаги иттиҳодул мажлис 3. Иттиҳодул мажлис бўлгани ҳолда таҳоратни янгилаш: Баъзи ҳанафий ва шофеъийлар бир мажлисда таҳорат устига янги таҳорат олиш ҳақида сўз юритишган.

Уларнинг бу борада уч хил қарашлари мавжуд:

1. Ҳанафий мазҳабимизнинг баъзи олимларидан нақл қилинишича, бир мажлисда таҳорат устига янги таҳорат олиш исроф сабабли макруҳдир. Шофеъийлар кўрсатаётган сабаб ҳам шу. Икки таҳорат орасида маълум вақт ўтказмай, биринчисидан кейин иккинчисини қилишни шофеъийлар жуда ғариб ҳол дейишган. Чунки улар бундай қилишни бадан аъзоларини тўртинчи марта ювиш дея ҳисоблашган.

2. Бир ёки бошқа мажлисда таҳорат устига янги таҳорат олишни мустаҳаб деб билиш. Бу ҳанафийлардан Абдулғаний Наблусийнинг қуйидаги ҳадисга асосан айтган сўзидир: ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким таҳоратнинг устига таҳорат қилса, унга ўнта ҳасанот ёзилади”, дедилар”.

3. Бир мажлисда бир неча бор такрор таҳорат қилиш макруҳ. Агар бир мажлисда бир марта таҳорат олса, кароҳият йўқ. Бу Ҳанафий китобларидан “Татархония” ва “Сирож”да келган масалалар ўртасини “Наҳр” соҳиби мувофиқлаштирган ҳолатдир. Шу билан бирга аксарият фақиҳлар ҳар бир намозга таҳоратни янгилашни суннат деб билишган ва мазкур ҳадисга биноан мажлиснинг бир ва ундан кўп бўлишига эътибор беришмаган.

Бир мажлисда такрор-такрор қайд қилиш:

4. Таҳоратли киши бир мажлисда, оғиз тўладиган даражада бўлак-бўлак қайт қилса, Ҳанафий мазҳабиимизда мажлис ва сабаб битта бўлса таҳорати бузилади. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ назидида, бўлак-бўлак қайт қилган кишининг қусқисига сабаб битта бўлиши, имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ наздида, сабаб бир бўлмай, мажлиснинг бир бўлиши таҳоратни кетказишда эътиборга олинади. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ мажлис бўлакбўлак қайтни жамлашини сўзларига далил қилиб келтиради. Таҳорат қусиш билан бузилади, деб айтган ҳанафийларга фақат ҳанбалийлар шерик бўлишган. Лекин улар сабаб ёки мажлиснинг бир бўлишига эътибор беришмаган. Балки уларда сабаб ва мажлис такрорлансин ёки такрорланмасин, қусишнинг ози ҳам, кўпи ҳам таҳоратни бузади.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

1359 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

1181 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

1447 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1469 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

1107 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

1171 21:50 24.05.2022
« Орқага