Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Молни бизо́ ъага беришга ҳақли бўладиган кишилар

1009

(50-қисм 51-қисм 52-қисм 53-қисм 54-қисм 55-қисм 56-қисм 57-қисм 58-қисм 59-қисм 60-қисм 61-қисм 62-қисм 63-қисм 64-қисм 65-қисм 66-қисм 67-қисм 68-қисм 69-қисм 70-қисм 71-қисм 72-қисм 73-қисм 74-қисм 75-қисм 76-қисм 77-қисм 78-қисм 79-қисм 80-қисм 81-қисм 82 қисм, 83-қисм, 84-қисм, 85-қисм 86-қисм)

10. Молни бизо́ ъага беришга ҳақли бўладиган кишилар:

а) Мол эгаси. Мол эгаси ўз сармоясини омилга бизоъа сифатида беришга ҳақли бўлиб, бу ибзоъ ақдининг асл суратидир.

б) Музориб. Музориб омил сармояни бошқасига бизоъа сифатида бериши мумкин. Чунки музораба битимидан кўзланган мақсад фойда олиш бўлиб, ибзоъ битими ҳам шунга олиб боради. Зеро, музориб кимнингдир молини ижарага олишга ҳақли экан, ибзоъ битими ижарадан авлодир. Чунки ижарага олиш −молда ҳақ эвазига иш юритишдир. Ибзоъ эса молда эвазсиз иш юритиш бўлгани сабабли ижарага нисбатан авлодир.

Музориб ибзоъ битимини тузишга ҳақлидир. Чунки у музораба ақдининг ичига киради. Баъзилар ибзоъ битимини тузишда музориб сармоядордан изн сўрашига ҳожат йўқ, дейишган. Музорибга маҳсулотни сотиш, сотиб олишга вакил қилиш, гаровга қўйиш, гаровга олиш, ижарага бериш, омонатга қўйиш ва бошқа шу турдаги муносабатлар жоиз экан, ибзоъ битими авло йўл билан жоиз бўлади, дейишади.

в) Шерик: Бизнинг ҳанафий мазҳабимиз фақиҳлари, моликий, ҳанбалий мазҳабларининг саҳиҳ қавлига кўра, шерик ўртадаги сармояни бизоъага бериши мумкин. Шофеъийлар мазҳабида фақат шерикнинг изни билан ўртадаги молни бизоъага берса бўлади.

11. Ибзоъ битимини юритувчи киши ва унинг тасарруфи борасида шаръий ҳукмлар

Ибзоъ битимини юритувчи киши сармоядордан олган дастмоясида омонатдордир. Чунки ибзоъ ақди омонат битим ҳисобланади. Мубзаъ (ибзоъ битимини юритувчи) сармояга эътиборсизлиги ёки унга тажовуз қилиши сабабли у сарфланиб кетса, зомин бўлади (тўлаб беради). Мубзаъ сармоядорнинг молида унинг номидан вакил бўлиб, савдо-сотиқ ёки молнинг ўсишига сабабчи бўладиган тижорий тасарруфларда савдогарлар урфига кўра, унинг номидан махсус рухсатсиз иш кўра олади. Лекин мубзаъ ҳам сармояни бошқа бир кишига бизоъага бермоқни ихтиёр қилса, музораба ақдига қиёсан бу ишда ҳам сармоядор изнига муҳтож бўлади.

Шунингдек, кўпайтириш, тижорат қилиш мақсадларидан ташқари сармоядан қарз бериш, садақа ва ҳадя қилиш каби тижоратчилар одатланмаган ишлар сармоядор изнига муҳтождир.

12. Ибзоъ битимини юритувчи молни ўзи сотиб олиши

Сармоядор омилга бизоъа тарзида мол берса, у ўша молдан ўзи билан ўзи савдо қилиши жоиз эмас. Музориб ўзи билан ўзи савдо қила олмаганидек, мубзаъ ҳам бундай қилолмайди. Чунки музораба ва ибзоъда фойда кўриш учун сармоя омилга берилади. Шундай экан, музориб ёки мубзаъ сармоядорнинг иштирокисиз у молни ўзи учун харид қила олмайди.

Моликийларга кўра, мубзаъ молни ўзи сотиб олса, сармоядор молни хоҳласа, олиб қўйиши, хоҳласа, сармояни тўлатиб олиши мумкин. Чунки сармоядор сармояни ўзининг номидан иш кўриши ва буюрган нарсасини сотиб олиши учун берди. Демак, сармоядор сотиб олинган нарса сотилишидан олдин битимни тўхтатса, сотиб олинган нарсага ҳақли бўлади. Омил сотиб олган нарса (сотиб юборгани сабабли) мавжуд бўлмаса, кўрилган фойда ҳам, зиён ҳам сармоядорга бўлади. Мубзаъ молга тажовуз қилса, шофеъий мазҳаби юқорига ўхшаш иш тутади600. Ҳанбалий мазҳабидан қуйидагилар олинади: “Фойда кўрилса, сармоядорга бўлади. Кўрилган зиён эса, молга тажовуз қилганлиги сабабли омилга тушади”. Ҳанафий мазҳабимиз қоидалари ҳам бунга монелик қилмайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

107 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

184 21:50 24.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳод даражалари

253 21:50 23.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

469 21:50 22.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: ИЖТИҲА́ ДУН – ижтиҳод

364 21:50 21.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шахслар томонидан  мажбурлаш

434 21:50 20.05.2022
« Орқага