Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мужтаҳид ва фуқаҳоларнинг табақалари

1919

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм)

Мужтаҳид ва фуқаҳоларнинг табақалари

Мужтаҳид ва фуқаҳоларнинг табақалари 31 – Бу бўлимда биз мужтаҳидлар табақасини кенг шарҳлаб эмас, балки мухтасар тарзда баён қиламиз. Чунки бу мавзудаги тафсилот ташриъ тарихи илми ва фуқаҳолар табақаси китобларининг ишидир. Уламолар мужтаҳидларни қуйидагича табақаларга бўлганлар:

а) катта мужтаҳидлар – маълум ёки йўқолиб кетган мазҳабларнинг эгалари саналиб, усул ва фуруъ ижтиҳодида уларнинг ўзларига хос манҳажлари бўлган. Ернинг машриқи-ю мағрибида жудаям кўпчилик мусулмонлар эргашган тўрт мазҳаб соҳиблари Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий ва Аҳмад раҳимаҳумуллоҳларнинг мазҳаблари бунга мисол бўлади. Бу имомлар билан, гарчи мазҳаблари йўқолиб кетган бўлса-да, даражалари улардан кам саналмаган Авзоий, Лайс ибн Саъд, Саври ва бошқа имомлар ҳам замондош бўлишган. Хилоф, тафсир, ҳадис ва асарлар шарҳлар каби китоблар уларнинг қарашлари билан тўлиб-тошган;

б) мунтасиб мужтаҳидлар. Улар юқоридаги имомларнинг асҳоб ва шогирдлари. Улар имомлари билан қоида ва усулларда иттифоқ қилишган бўлса-да, гоҳида фуруъларда ихтилоф этишган бўлади. Уларнинг қарашлари ҳатто бу қараш мазҳаб соҳибидан ривоят қилинмаган бўлса ҳам, ўзлари мансуб бўлган мазҳабники ҳисобланади. Бунга имом Абу Ҳанифанинг асҳоблари Абу Юсуф, Муҳаммад ва Зуфарлар, имом Моликнинг асҳоблари Абдураҳмон ибн Қосим, Ибн Ваҳблар ва Шофеъийнинг соҳиби Музанийлар мисол бўлишади. Аммо Аҳмаднинг асҳоблари эса, фақатгина у кишининг сўзлари ва фиқҳий қарашларини ривоят этувчилар бўлишган, холос. Улардан бирорталарининг усул ёки фуруъда имомларига хилоф қилганлари ҳақида хабар келмаган. Бу асҳоблар Абу Бакр Асрам, Абу Довуд Сижистоний ва Абу Исҳоқ Ҳарбийлардир;

в) Мазҳаб мужтаҳидлари. Улар на усулда ва на фуруъда имомларига хилоф қилмайдилар. Лекин имом ва асҳобларидан раъй ворид бўлмаган масалаларда, аҳком истинботида имом манҳажини риоя қилиб ҳукм чиқарадилар. Урфга бино бўлган масалаларда гоҳида имомларига хилоф қилишлари мумкин. Улар мазкур масалалар ҳақида фарқ далил ва ҳужжатдаги ихтилоф эмас, балки, сабаб урф ва замон фарқланиши деган иборани ишлатишади. Шундай фарқки, агар имомлари ҳозир бу масалалардан сўралганда улар айтган раъйни тасдиқлаган бўларди. Мазҳабни тадқиқ қилиш, қоидаларини исботлаш ва сочилиб кетган масалаларини жамлашда айнан худди шу тоифа мужтаҳидларига таянилган;

г) таржиҳ қилувчи мужтаҳидлар. Уларнинг вазифалари баъзи ривоятларни бошқасига таржиҳ қилиш (устун кўриш, кучли билиш) бўлган. Бу борада улар олдингилар ишлаб чиққан қоидаларга риоя қилишган. Айрим уламолар юқоридаги икки табақани бир дейишган;

д) далил келтирувчи мужтаҳидлар. Улар масалани истинбот ҳам этишмаган ва қавлни таржиҳ ҳам қилишмаган. Лекин қавлларга далилларни келтиришган. Таянилган ҳужжатларни баён қилишган. Ҳукм учун таржиҳ қилмаган ва амал учун лойиғини кўрсатмаган ҳолда далиллар ўртасини мувофиқлаштиришган. 34 Агар чуқурроқ мулоҳаза қилсангиз, бу табақани олдингисидан қадри кам эмаслигини кўрасиз. Чунки ҳукмларга далил келтириш билан машғул бўлган киши бир раъйни бошқасига таржиҳ қилмаслигини ақл қабул этмайди. Шу сабабли кейинги уч табақа бир-бирига киришиб кетган демоғимиз маъқулроқ.

32 – Мазҳаб мужтаҳиди ёки таржиҳ аҳли ва далил келтирувчиларнинг бу уч табақасига ҳанафийлардан – Абу Мансур Мотуридий, Абул Ҳасан Кархий, Жассос Розий, Абу Зайд Даббусий, Шамсул аимма Ҳалвоний, Шамсул аимма Сарахсий ва бошқалар кирадилар. Моликийлардан эса Абу Саъид Бародаъий, Лахмий, Божий, Ибн Рушд, Мозарий, Ибн Ҳожиб ва Қарофийлар, шофеъийлардан – Абу Саид Истархий, Қаффол Кабир Шоший, ҳужжатул-ислом Ғаззолийлар ва ҳанбалийлардан – Абу Бакр Халлол, Абулқосим Харқий ва қози Абу Яълолар бу табақаларга мансубдирлар. Мазкурларни ўрганиб чиққанимизда тарихчилар уларни баҳолаш ва табақалашда ихтилоф қилишганини кўрдик. Лекин уларнинг масалаларни исботлашда пешқадам, ҳукмларнинг боқий қолиши ва асосларини маҳкамлашда катта таъсирга эга эканликларида иттифоқ қилишган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

151 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

313 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

518 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

297 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

269 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1911 12:50 30.11.2022
« Орқага