Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: муштарак ишчининг мажбуриятлари

881

(180-қисм 181-қисм 182-қисм 183-қисм 184-қисм 185-қисм 186-қисм 187-қисм 188-қисм 189-қисм 190-қисм 191-қисм 192-қисм 193-қисм 194-қисм 195-қисм 196-қисм 197-қисм 198-қисм 199-қисм)

130. Муштарак ишчи ўзаро ақд тузилган ишни бажаришни зиммасига олади. Ўша ишнинг тобелари ичидаги барча нарсалар, бирор шартлашув бўлмаган ўринда, урфга кўра ишчининг зиммасига лозим саналади. Бир киши ўзига кўйлак тиктириш учун чевар билан ақд тузса, ип ва игна чеварнинг зиммасига тушади. Зеро, урфда шундайдир1293. Бироқ бирор шарт қўйилган ёки урф ўзгарган ҳолат истисно қилинади.

131. Агар ижарага олувчи ишчига ўзи учун ишлашни шарт қилса, шу нарса унга лозим бўлади. Чунки ишчи шарт билан тайин топади. Агар буни шарт қилмаса, ўша ишни қиладиган (бошқа) кишини ижарага олиши мумкин. Чунки адо қилиниши лозим бўлган нарса зиммадаги ишдир. Бироқ ишни ундан бошқаси бажара олмаса, биринчи ишчининг зиммасида қолади. Масалан, нусха кўчириш, шу тоифадаги юмушдир. Шу тоифадаги вазифаларни ҳеч ким устаси каби бажара олмайди. Ходим ўзгариши билан сифат ўзгарадиган барча нарсалардаги ҳукм ҳам шу кабидир. Бу ўринда шуни мулоҳаза қилиш керак-ки, бир иш борасида ҳунармандга шогирди ёрдам берса, унинг бажаргани ҳам ақд тузган ҳунарманд бажаргандек қабул қилинади1294.

132. Ходим ишни топширишни зиммасига олишида ихтилоф йўқдир. Агар иш ижарахўрнинг қўлида бўлса, яъни девор, ҳовли қуриб бериши ёки ариқми, қудуқми қазиб бериши учун бир кишини ижарага олса, қачон белгиланган ишни тугатса, унинг муқобилида белгиланган ҳақни талаб қилиши мумкин бўлади. Чунки у ишни топширди. Аммо иш ижарага олувчи қўлида бўлмаса, ходим ишни тугатмасидан ва ишни топширмасидан олдин ҳақ талаб қилиши мумкин эмас. Чунки ушбу кўринишда ҳақнинг вожиб бўлиши белгиланган вазифани тугатишга боғлиқдир. Газлама оқловчи, бўёқчи ва тўқувчи каби ўз дўконларида ёки ўзларига тегишли ҳовлиларда иш қиладиган ишчилар ишни топширгандагина ҳаққа эга бўладилар. Лекин ҳақни олдиндан беришни шарт қилган ёки аллақачон тўлаб қўйган бўлса, истисно қилинади1295.


1293 Ал-Фатавол ҳиндия. 4-ж. 455, 456-б. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 23-б. Иброҳим ибн Али абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 400-б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 4-ж. 14-б.

1294 Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 4-ж. 212-б. Бурҳониддин Марғиноний. Ал-Ҳидоя. 3-ж. 234-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 6-ж. 34-б.

1295 Ал-Фатавол ҳиндия. 4-ж. 412, 413-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

590 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

639 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

708 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

400 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

458 21:50 24.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳод даражалари

419 21:50 23.05.2022
« Орқага