Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: муштарак иш бажарувчи

668

(180-қисм 181-қисм 182-қисм 183-қисм 184-қисм 185-қисм 186-қисм 187-қисм 188-қисм 189-қисм 190-қисм 191-қисм 192-қисм 193-қисм 194-қисм 195-қисм 196-қисм 197-қисм 198-қисм)

Иккинчи матлаб

Муштарак иш бажарувчи

122. Муштарак иш бажарувчи ижарахўр ва бошқа киши учун ҳам меҳнат қилади. Бунга ҳамма учун уй қурадиган бинокор, одамларнинг юкини ташувчи денгизчи кабилар мисол бўлади. Бу фикр барча фақиҳлар берган таърифларининг хулосасидир1285.

123. Муштарак ишчининг ақди иш устида тузилишида ихтилоф йўқ. Унинг ижараси, аввало, ишнинг турини баён қилиш билан дуруст бўлади. Ақдда муддатни айтиб ўтишда монеълик йўқ. Агар чўпонга: “Қўйимни бир ой боқасан”, деса, муштарак ишчи бўлади. Бироқ унга ўзидан бошқанинг қўйини боқмасликни шарт қилса, ҳукм бошқача бўлади. Бунинг тафсилоти кейинроқ келади.

124. Мусулмон киши муштарак ишчи сифатида зиммийга ҳам хизмат кўрсатиши мумкин. Яъни у табиб, тикувчи ёки муаллим бўлиб, талабгор одамга хизматини тақдим қилади. Чунки бу иш уни зиммийга эргашиш ёки унга бўйсуниш чегарасига чиқариб қўймайди. Бу иш ўзини кофирнинг олдида хўрлаш ҳам бўлмайди.

125. Аслида, иш (меҳнат) ҳунарманд (ёлланган ишчи) томонидан, муайян нарса эса иш эгаси томонидан бўлиши керак. Лекин урфда бунинг акси жорий бўлган. Яъни муштарак ишчи тикувчиликда ипни, бўёқчиликда бўёқни ўзидан ишлатади. Бу нарсалар ҳунарга тобеъ нарсалар деб эътибор қилинади. Бу ҳолат ижара ақдини истисноъ (бирор нарса ясаб беришда ҳунарманд билан ақд тузиш) ақдига айлантириб қўймайди1286.

126. Гоҳо муштарак иш бажарувчи билан тузиладиган ақд таъотий (гап-сўзсиз ўзаро олди-берди) орқали ҳам тузилади. Бунга умумий транспорт воситаларига чиқиш ҳолати мисол бўлади. Ушбу таъотий ақдлари борасида шофеъий уламоларнинг қисман ихтилофлари мавжуд. Шунингдек, ақд қилувчи бир киши ёки ҳукумат, муассаса ва ширкатлар каби жамоат ҳам бўлиши мумкин.

127. Ижара қилинаётганда назарда тутилган манфаатнинг чегараланган миқдори маълум бўлиши вожибдир. Гоҳо манфаат манфаат ўрнини чегаралаш билан белгиланади. Муштарак ишчи объектнинг ўзгариши билан ўзгарадиган барча ишларда аввал танишиш ихтиёрига эга бўлади. Бу фикрни ҳанафий фақиҳларимиз ва ҳанбалийлар айтган. Шофеъийлар наздида эса, умумий тарзда барча муайян нарсаларнинг ижарасида кўриш, танишиш ихтиёри собит бўлади1287. Гоҳо манфаат худди ишни белгилаш билан чегараланганидек, муддатнинг ўзини белгилаш билан чегараланади. Бунга кийим тикиш ижараси мисол бўлади. Мазҳаб асосчиларимиздан Соҳибайн (имом Муҳаммад ва Абу Юсуф) наздида, манфаат гоҳо иш ва муддат билан чегараланади. Бу моликийларнинг мазҳаби бўлиб, улар вақт ва иш баробарлигини ҳам эътиборга олганлар. Шунингдек, бу фикр ҳанбалийлар наздидаги бир ривоятда ҳам айтилган. Улар: “Ақд, аввало, иш устида тузилади. Зеро, ақддан кўзланган мақсад ишдир. Муддат ҳақни тезлатиб бериш учунгина зикр қилинади. Агар шартга вафо қилса, белгиланган ҳаққа эга бўлади. Акс ҳолда, белгиланган ҳақдан ошиб кетмаслик шарти билан ажри мислга эга бўлади”1288, дейишган. 

Мазҳаббошимиз имом Абу Ҳанифа билан Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳлар наздида ва ҳанбалийлардан қилинган бир ривоятда ушбу ақд ноаниқлик ва қарама-қаршиликка олиб боргани учун фасод бўлади. Чунки муддатни зикр қилиш ишчини хос ишчига, иш устига тузилган ақд эса уни муштарак ишчига айлантириб қўяди. Бу иккиси бир-бирига қарама-қаршидир. Бундан ноаниқлик келиб чиқади1289.

128. Муштарак иш бажарувчи билан гуноҳлар устида ижара ақдини тузиш уламоларнинг иттифоқи билан ботилдир. Юқорида хос ишчига нисбатан ушбу ҳукм айтиб ўтилган эди. Шунингдек, юқорида ўтган ҳукмлар бу ерда баъзи тоатлар устида тузилган ижарага нисбатан ҳам жорий бўлади. Моликий ва шофеъийлар маййитни ювиш ва кўтаришга ижара тузиш жоиз эканини очиқ айтганлар. Ҳанбалийлар қурбонлик ва ҳадй1290ларни сўйиш, садақаларни тарқатиш, гувоҳга ҳукм мажлисига етиб боришига керак бўлган маблағни бериш каби амаллар устида ижара жоиз эканини очиқ айтганлар. Моликийлар жунуб кишини, ҳайз кўрган аёлни ва кофирни масжидни супуриш учун ижарага олишни ман этганлар. Буни гуноҳлар устига тузилган ижара деб эътибор қилганлар. Мазҳаб китобларида бир неча кўринишдаги ақдлар зикр қилинган бўлиб,1291 буларнинг барчаси гуноҳ ишларга тузилган ақдлар мутлақ ҳаром эканини кўрсатади. Бу ўринда гуноҳнинг ўз зотида ёки бошқа омил туфайли гуноҳ бўлишида фарқ йўқ. Тоатларга тузилган ақдни эса мубоҳ, эҳтиёж юзасидан жоиз эканини алоҳида таъкидлаганлар.

129. Ушбу ақдга боғлиқ нарсалардан бири тиловат учун Мусҳафни ижарага олишдир. Ҳанафий мазҳабимиз ва ҳанбалийлар наздида Аллоҳнинг каломи эваздан улуғ туриши далили билан ушбу ақд жоиз эмасдир. 

Шофеъийлар, моликийлар наздида ва ҳанбалийлар наздидаги бир қарашга кўра, жоиз бўлади. Чунки бу мубоҳ бўлган манфаатланишдир. Мубоҳ манфаатларда ижара жоиз бўлади. Демак, бошқа китоблар сингари Мусҳафнинг ижараси ҳам жоиз ҳисобланади. Лекин моликийлар ушбу ақд гўзал ахлоқларга тўғри келмайди, деган1292.


1285 Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 4-б. Иброҳим ибн Али абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 408-б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 4-ж. 26-б.

1286 Ал-Фатавол ҳиндия. 4-ж. 410, 455, 456-б.

1287 Шарҳуд дурр. 2-ж. 295-б. Иброҳим ибн Али Абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 398-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 6-ж. 91-б.

1288 Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 4-ж. 185-б. Мажаллатул аҳкамул адлия. 505-модда. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 12-б. Абдуссалом ибн Абдуллоҳ Мажидуддин. Ал-Муҳаррар фил фиқҳ. “Ас-Суннатул Муҳаммадийя”. 1-ж. 356-б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 4-ж. 7-б.

1289 Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 4-ж. 185-б. Иброҳим ибн Али Абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 396-б. Абдуссалом ибн Абдуллоҳ Мажидуддин. Ал-Муҳаррар фил фиқҳ. “Ас-Суннатул Муҳаммадийя”. 1-ж. 356-б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 4-ж. 7-б.

1290 “Ҳадй” деб ҳожилар томонидан Маакада сўйиладиган қурбонликларга нисбатан айтилади.

1291 Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 4-ж. 189, 191-б. Абдулҳаким Афғоний. Кашфул ҳақоиқ шарҳи Канзид дақоиқ. 2-ж. 157-б. Аҳмад Совий Моликий. Аш-Шарҳус сағир ъала Ақробил масолик ила мазҳаби Имом Молик. 1372 ҳ.й. 4-ж. 10-б. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 20-б. Муҳаммад ибн абил Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. 5-ж. 290-б. Шаҳобиддин Аҳмад Қалюбий ва Шаҳобиддин Аҳмад Умайра. Ҳавошил Қалюбий ва Умайра ъала Шарҳил Маҳаллий ъала Минҳажит толибин. 3-ж. 46-б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 4-ж. 7-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 6-ж. 134, 143-б.

1292 Абдулҳаким Афғоний. Кашфул ҳақоиқ шарҳи Канзид дақоиқ. 2-ж. 157-б. Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 4-ж. 184, 191-б. Абдуллоҳ ибн Маҳмуд Ҳанафий. Ал-Ихтиёр литаълийлил мухтор. 1-ж. 194 ва 231-б. Иброҳим ибн Али Абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 194-б. Муҳаммад ал-Ҳаттоб Моликий Мағрибий. Мавоҳибул жалил фий шарҳи Мухтасариш Шайхи Халил. 5-ж. 419-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 6-ж. 138-б. Али ибн Сулаймон Мардавий. Ал-Инсоф фил маърифатир рожиҳи минал хилоф. 6-ж. 27-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусиқа рисоласи

304 20:20 07.08.2022

Катталар ўрнак бўлса, бола намунали бўлади

447 19:30 07.08.2022

Мактаб формасига сиёсатшунослар фикри

680 18:30 07.08.2022

Афғон (Афғон диёрида қачон тинчлик бўлади?)

470 16:30 07.08.2022

Тавозе билан хорлик орасидаги фарқ

315 14:35 07.08.2022

Қодиров ва Шойгу норасмий учрашув ўтказди

736 13:07 07.08.2022
« Орқага