Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: муштарак ишчининг зомин бўлиши (тўлаб бериши)

806

(180-қисм 181-қисм 182-қисм 183-қисм 184-қисм 185-қисм 186-қисм 187-қисм 188-қисм 189-қисм 190-қисм 191-қисм 192-қисм 193-қисм 194-қисм 195-қисм 196-қисм 197-қисм 198-қисм 199-қисм 200-қисм)

133. Фақиҳлар муштарак ишчи ҳузуридаги муайян нарса тажовуз ёки бепарволик сабабли талафотга учраса, тўлаб беришига иттифоқ қилганлар. Аммо мазкур икки сабабсиз талафотга учраса, бу борада мазҳаб уламоларнинг тафсилотлари мавжуд: Мазҳабимиз асосчиларидан бўлмиш Соҳибайн ва ҳанбалийлар талафотни ишчининг феъли билан юзага келган, деб эътибор қилганлар. Тўлаб беришни вожиб қилишда талафотнинг қасддан ёки қасдсиз, камчиликка йўл қўйилган ёки қўйилмасдан бўлганида фарқ йўқ. Улар ушбу сўзларида Умар ва Али розияллоҳу анҳуларга эргашганлар.

Бу билан одамларнинг мол-мулкларини сақлаш кўзланган. Талафот ишчининг феълисиз юзага келган ҳолат ҳам худди шундайдир. Чунки оддий ўғрилик ва оддий ёнғин каби нарсаларни қайтаришнинг имкони бор. Ушбу сўзни баъзи мутааххир моликийлар ҳам айтганлар. Шофеъийлар наздидаги бир сўз ҳам шу фикрни тасдиқлайди.

Моликийларнинг мутақаддим уламолари ва Зуфар раҳматуллоҳи алайҳ тўлаб бермайди деганлар. Бу шофеъийлар наздидаги бир сўздир1296.

Мазҳаббошимиз имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: “Агар ўзи ёки шогирдининг феъли сабабли талафот етган бўлса, тўлаб беради”, деган. Бу ўринда қасддан ёки қасдсиз бўлишида фарқ йўқ. Чунки ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг феълига изофа қилинади. Ишчи фақат манфаатли ишни бажаришга буюрилган. Шогирднинг иши унга нисбат берилади. Бир сўзларида, талафот бошқанинг феъли сабабли юзага келганда тўлаб бермайди, деган. Бу қиёснинг тақозосидир. Ибн Абу Лайло, муштарак ишчи барча ҳолатларда мутлақ тўлаб беради, деган.

134. Муштарак ишчининг зиммасига тўлаб бериш вожиб бўлар экан, агар муайян нарса ишдан кейин ҳалокатга учраса, ижарага берган одам ихтиёрли бўлади: агар хоҳласа, ишланган (масалан, бўялган) ҳолдаги қийматини тўлаттиради ва ҳақни камайтиради. Агар хоҳласа, ишланмаган ҳолдаги қийматини тўлаттиради ва унга ҳақ тўланмайди. Агар тўлаб беришни тақозо қилувчи ҳалокат ишдан олдин бўлса, ишланмаган ҳолдаги қийматини тўлайди. Ишчи ҳаққа эга бўладиган бирор иш қилмаган бўлади. Бу жумҳур уламоларнинг тутган йўлидир1297.

Шунингдек, айн нарса тўлаб беришни вожиб қилмайдиган ҳолда ҳалокатга учраса ҳам, муштарак ишчи ҳаққа эга бўлмайди. Чунки ҳақ ишни тугатиб, топширгандан кейин берилади.


1296 Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 4-ж. 211, 212-б. Бурҳониддин Марғиноний. Ал-Ҳидоя. 3-ж. 244-б. Ал-Фатавол ҳиндия. 4-ж. 500-б. Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 5-ж. 40-б. Иброҳим ибн Али абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 415-б. Шаҳобиддин Аҳмад Қалюбий ва Шаҳобиддин Аҳмад Умайра. Ҳавошил Қалюбий ва Умайра ъала Шарҳил Маҳаллий ъала Минҳажит толибин. 3-ж. 81-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 6-ж. 107-б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 4-ж. 26-б. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 28-б. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Хараший. Шарҳул Хараший ъала Мухтарасил Халил. 7-ж. 28-б. Аҳмад Совий Моликий. Аш-Шарҳус сағир ъала Ақробил масолик ила мазҳаби Имом Молик. 1372 ҳ.й. 4-ж. 41-б. Шиҳобиддин Қарофий. Ал-Фуруқ. 4-ж. 30-б. 217-фирақ.

1297 Ал-Фатавол ҳиндия. 4-ж. 500-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 6-ж. 109-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусиқа рисоласи

299 20:20 07.08.2022

Катталар ўрнак бўлса, бола намунали бўлади

438 19:30 07.08.2022

Мактаб формасига сиёсатшунослар фикри

672 18:30 07.08.2022

Афғон (Афғон диёрида қачон тинчлик бўлади?)

465 16:30 07.08.2022

Тавозе билан хорлик орасидаги фарқ

313 14:35 07.08.2022

Қодиров ва Шойгу норасмий учрашув ўтказди

728 13:07 07.08.2022
« Орқага