Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Музораба лафзи билан ибзоъ битими тузилса, нима бўлади?

1032

(50-қисм 51-қисм 52-қисм 53-қисм 54-қисм 55-қисм 56-қисм 57-қисм 58-қисм 59-қисм 60-қисм 61-қисм 62-қисм 63-қисм 64-қисм 65-қисм 66-қисм 67-қисм 68-қисм 69-қисм 70-қисм 71-қисм 72-қисм 73-қисм 74-қисм 75-қисм 76-қисм 77-қисм 78-қисм 79-қисм 80-қисм 81-қисм 82 қисм, 83-қисм, 84-қисм)

Ҳанбалийларнинг таъкидлашларича, сармоядор омилга: “Бу молни музораба сифатида ол, аммо ундан чиққан барча фойда менга”, деса, музораба дуруст бўлмайди, саҳиҳ қавлга кўра, омилга ҳақ берилмайди. Чунки омил ҳақсиз ишлашга рози бўлди ва бу бирор нарсада унга кўмак бериш ҳамда унга ҳақсиз вакил бўлишга ўхшайди.

7. Ибзоъ битимини бошқа лафзлар билан тузиш

Ибзоъ битими ушбу сўзнинг айнан ўзини келтирмай, унга далолат қиладиган бошқа ибораларни айтиш билан ҳам юзага чиқади. Масалан, сармоядор: “Бу молни олиб, савдо-сотиқ қил, тасарруф қил ёки ол буни, аммо барча фойда менга”, дейиши каби. Шофеъий ва ҳанбалий мазҳабларида бу ҳолатда битим ибзоъ ақди бўлади. Чунки мазкур ҳолатдаги иборалар қироз, қарз ва ибзоъ битимларини эҳтимол қилади. Сўнгра “фойданинг барчаси сармоядорга” деган жумла қўшилиши билан лафзнингмаъноси ибзоъ ақдига бурилади595. Ҳанафий фақиҳларимиз ва моликийларнинг қоидаларидан англашилган маъно ҳам шудир.

Шунингдек, сармоядор омилга минг динор бериб: “Ўзингдан ҳам минг қўшиб, савдо-сотиқ қилгин ва фойда ўртамизда тенг бўлади”, деса ҳам ибзоъ битими юз беради.

8. Ибзоъ ва музораба битимларининг бир ақдда жамланиб қолиши

Сармоядор молининг бир қисмини музорабага, яна бир қисмини бизоъага берса, музорабачи уни ўшандай қабул қилиши жоиз ва дурустдир. Бу сармоядор айтганидек, музораба билан ибзоъ битимларига тегишли бўлди. Зиён ва фойданинг ярми сармоядорга, ярми эса у иккиси шарт лашганига кўра тақсимланади. Чунки фойдадаги нисбат сармояда музораба ва бизоъа тарзида иш юритишдан тўсмайди ва унда музораба ҳам, бизоъа ҳам жоиздир.

Зиён бизоъа билан музораба битимларида музориб (музораба ақдини юргизувчи)га эмас, сармоядорга бўлади. Бизоъанинг фойдаси фақат сармоядоргадир. Чунки бизоъада мубзиъ (ибзоъ битимини ижро қилувчи) фойдага ҳақли бўлмайди.

9. Ибзоъ битимининг дуруст бўлиш шартлари

Ибзоъ битими дуруст бўлишининг шартлари музораба ақди тўғри бўлиши шартлари билан бир хил. Аммо фойдага тегишли бўлмаган шартлар бундан мустасно. Лекин омил табарруъ аҳлидан бўлиши лозим. Батафсил маълумот “Музораба” истилоҳида келтирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

111 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

184 21:50 24.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳод даражалари

253 21:50 23.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

470 21:50 22.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: ИЖТИҲА́ ДУН – ижтиҳод

364 21:50 21.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шахслар томонидан  мажбурлаш

434 21:50 20.05.2022
« Орқага