Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: насх қилиш, бекор қилиш

1029

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм, 15-қисм16-қисм17-қисм18-қисм19-қисм20-қисм21-қисм22-қисм23-қисм24-қисм25-қисм26-қисм27-қисм28-қисм29-қисм30-қисм31-қисм32-қисм33-қисм34-қисм35-қисм36-қисм37-қисм38-қисм39-қисм40-қисм41-қисм 42-қисм 43-қисм 44-қисм 45-қисм 46-қисм 47-қисм 48-қисм 49-қисм 50-қисм 51-қисм 52-қисм 53-қисм)

[Ан-Насху] – насх қилиш, бекор қилиш

Насх қилиш – шаръий ҳукмни кейин келган бошқа бир шаръий насс билан бекор қилишдир. Бизга бу ўринда аҳамиятлиси насх тақиқдан олдин мубоҳ бўлган нарсаларни кейин келган шаръий насс билан бекор қилинишидир. Олдин тақиқланган идишларда набиз сақлаш ҳукмининг жоиз бўлиши бунга мисол бўлади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен сизларни (маълум) идишлардан қайтарган эдим. Энди уларда набиз тайёрлайверинглар! Бироқ ҳар қандай маст қилувчилардан сақланинглар!” деганлар. Наҳийдан сўнг набиз тайёрлашга рухсат берилиши тақиқ кўтарилганини ифодалайди. Ибоҳатнинг маъноси мана шудир. العرف] Ал-ъурфу] – урф Урфнинг қуйидаги таърифи ихтиёр этилган: “У ақлий жиҳатдан нафсларда қарор топган ва соғлом табиат қабул қилган нарсадир”. Бирор амалнинг эътиборли ёки эътиборсиз эканига насс ҳам, ижмоъ ҳам топилмаса, урф баён қилиб берувчи далилга айланади. Низога олиб бормайдиган номаълум эваз ҳисобига ижарага олиш бунинг мисолидир. اإلستصالح] Ал-Истисла́ ҳу] – манфаат, املرسلة املصلحة] ал-маслаҳатул мурсалати] – маслаҳатул мурсала У Шориъ тарафидан келган, насс орқали бекор ҳам қилинмаган, эътиборга ҳам олинмаган ҳар қандай манфаатдир. Унинг замирида бирор манфаатни жалб қилиш ёки бирор зарарни даф этиш ётади. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу давлат амалдорларини мансаб сабабидан бой-бадавлат бўлганликда айблаган кишиларининг мол-мулкларини камбағалларга тақсимлаб бергани каби мисолни келтириш мумкин. Бу ҳолат давлат хизматчилари эгаллаб турган лавозимларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишининг олдини олишни таъминлайдиган қонунлар ишлаб чиқилгунча давом этган. Ибоҳатнинг боғлиқлиги 14. Ибоҳатга боғлиқ масалалар баёнига фақиҳлар алоҳида эътибор қаратганлар. Бу борадаги масалаларни бир неча қисмларга бўлиб, ҳар бири ҳақида баҳс-мунозара юритишган.

Келиб чиқиш эътиборидан ибоҳат икки қисмга бўлинади:

1. Шориъ томонидан изн берилган ибоҳат;

2. Бандалар изни билан ҳосил бўлган ибоҳат.

Шунингдек, фақиҳлар ибоҳатни турларига қараб ҳам иккига бўлганлар:

1. Эгалик қилиш, истеъмол қилиш, фойдаланиш жамланган ибоҳат;

2. Эгалик қилмай истеъмол қилиш, фойдаланиш маъносидаги ибоҳат.

Буларнинг ҳар бири ҳақида ўзига хос ҳукмлар бўлиб, улар қуйида баён қилинади. Шориъ томонидан изн берилган ибоҳатлар

15. “Шориъ томонидан изн берилган” деганда, мубоҳлигига насс ёки бирор шаръий манбада далил келган нарсалар тушунилади. Бунда асосан, маълум бир шахсларга хосланмаган, умумий маънода изн берилган нарсалар ҳақида гап боради. Бу борада ҳам икки мавзу бор: биринчиси – эгалик қилиш ва истеъмол этиш тарзида изн берилган масалалар бўлиб, у фақиҳлар тилида “мубоҳ мулклар” дейилади; иккинчиси – фақат фойдаланиш маъносида изн берилган масалалар бўлиб, “Умумий манфаатлар” деб номланади.

Биринчи мавзу:

Эгалик қилиш ва истеъмол этиш маъносида Шориъ изн берган нарсалар

16. Аллоҳ таоло одатий йўл билан инсонлар умумий фойдаланишлари учун яратган барча нарса, бу – мубоҳ молдир. Шунингдек, уни қўлга киритишнинг имкони бўлиб, лекин ҳеч кимнинг мулкида ҳам бўлмаслиги, ҳамда ҳар бир инсонда унга эгалик қилиш ҳуқуқи бўлиши керак. Мубоҳ мол ҳайвонот, наботот ёки жонсиз бўлишининг аҳамияти йўқ. Бунинг далили Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ким бир мусулмон олдинроқ эришмаган нарсани биринчи бўлиб қўлга киритса, бас, ана шу нарса уникидир”, деган ҳадисларидир. Бу турдаги эгаликка фақатгина ҳақиқий эгаллаш йўли билан эришилади. Бундай эгалик “Мубоҳ нарсага қўл қўйиш, яъни амалда уни қўлга киритиш, ёки қўл остида бўлиш, яъни уни куч билан эгаллаш”, деб таърифланган. Уламолар: “Мазкур икки йўлнинг бири билан қўлга киритишда мулкнинг барқарор бўлиши учун ният ва қасдга ҳожат йўқ”, деганлар. Шунингдек, уларнинг айтишларича, асбоб, ҳунар ва маҳорат воситасида бирон нарсага эгалик қилиш бўлса, ҳақиқий эгалик бўлиши учун қасдга эҳтиёж бор. Акс ҳолда, бу эгалик ҳукмий бўлиб қолади. “Ал-Фатовол ҳиндия”да: “Бир киши кўзасини бирор нарсага илиб ёки томига қўйса ва ёмғир ёғиб кўзаси тўлса, у кўзани бирон киши олса, ҳукм – кўзани қайтаришдир. Чунки у ўзганинг мулки. Сувга келсак, агар эгаси уни сув йиғиш мақсадида қўйган бўлса, сув ҳам қайтариб берилади. Чунки у шунга қасд қилган. Агар кўзани шу мақсадда қўймаган бўлса, сув қайтариб берилмайди”, дейилган. Мубоҳ мол-мулкларга сув, хашак, олов, қаровсиз ерлар, конлар, ер ости бойликлари, эгасиз ҳайвонлар мисол бўлади. Буларнинг ҳар бирининг ўзига хос ҳукмлари бор.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

126 21:50 22.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: ИЖТИҲА́ ДУН – ижтиҳод

340 21:50 21.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шахслар томонидан  мажбурлаш

414 21:50 20.05.2022

Қимор аҳкомлари

375 17:45 20.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ҳокимнинг мажбурлаши

315 21:50 19.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шариат ҳукми билан мажбурлаш

404 21:50 18.05.2022
« Орқага