Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Никоҳ ақдида иттиҳодул мажлис

1313

(100-қисм 101-қисм 102-қисм 103-қисм 104-қисм 105-қисм 106-қисм 107-қисм 108-қисм 109-қисм 110-қисм 111-қисм 112-қисм 113-қисм 114-қисм 115-қисм)

15. Уламолар никоҳ ақдида ийжоб билан қабулнинг битта мажлисда боғланиши борасида уч хил қарашни айтишган:

1) Иттиҳодул мажлис бўлиши шарт. Агар мажлис ўзгарса, никоҳ боғланмайди. Масалан, мажлисда иккисидан бирининг ийжобидан кейин бириси ўрнидан туриб кетса ёки бошқа иш билан шуғулланса, никоҳ боғланмайди. Мажлисда қабулнинг тезда бўлиши шарт эмас. Бу ҳанафий мазҳабининг қараши бўлиб, ҳанбалий мазҳабидаги саҳиҳ қавл ҳам шудир. Буни “Меъёр”да моликийлардан Божий ривоят қилган;

2) Бир мажлисда ийжоб ва қабул орасида тезлик шартдир, яъни ийжобдан кейиноқ қабул зудлик билан айтилиши лозим. Бу Божийдан нақл қилинган қавлдан ташқари моликийларнинг иккинчи қарашларидир. Шофеъийларнинг қавли ҳам шу, лекин улар ийжоб ва қабул орасидаги бироз узилишни узрли, дейишган. Қаффол Шоший ийжоб ва қабул орасидаги узоқ узилишни “бу шундай сукут-ки, энди жавоб айтилса, жавоб деб ҳисобланмайди”, деб белгилаган. Бу борадаги яхши тавсия − узоқ узилишни урфга қараб белгилашдир;

3) Мажлис ўзгарса ҳам битимнинг дуруст бўлиши. Ҳанбалийларнинг ривоятга кўра, мажлиси ўзгарган никоҳ ботил бўлмайди. Яъни бу қавлга кўра, ийжоб билан қабул орасига узилиш тушган никоҳ ақди жоиз бўлади. Буларнинг барчаси ҳақиқий иттиҳодул мажлисга тегишлидир. Шунингдек, ҳанафий мазҳабимизда ҳукмий мажлис билан ҳақиқий мажлиснинг ҳукми бир хилдир, яъни ийжоб ҳақида маълумотга эга бўлган мажлисда уни қабул қилиш шартдир. Ҳанбалийлар наздидаги саҳиҳ қавл ҳам шудир.

Моликийлар эса ийжоб ҳақида маълумотга эга бўлишда қабулда тезлик шартдир, дейишади. Шофеъийларнинг саҳиҳ қавли, мактуб билан никоҳ боғланмаслигидир. Аёлнинг валийси томонидан ғойибдаги эрга ийжобни етказилиши ҳам юқоридагига ўхшайди. Икки масалани саҳиҳ десак, ийжоб хабари етган мажлисда уни тезда қабул этиш шарт қилинади.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

1359 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

1181 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

1447 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1469 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

1107 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

1171 21:50 24.05.2022
« Орқага