(130-қисм 131-қисм 132-қисм 133-қисм 134-қисм 135-қисм 136-қисм 137-қисм 138-қисм 139-қисм 140-қисм 141-қисм 142-қисм 143-қисм)
Нимага қасам ичади?
Бировнинг феъли борасида қасам ичиш билиш борасида бўлади (шундай деб биламан, деб айтади). Қай бир ўринда билиш борасида қасам лозим бўлса-ю, қатъий қасам ичса кифоя қилади ва қасам соқит этилади. Аксида эса соқит бўлмайди.
Қасам талаб қилиш ҳуқуқи
22. Қасам талаб қилиш аслида даъвогарнинг ҳақи. Даъвогарнинг ўрнига унинг вакили, васийси, валийси ёки вақф нозири ҳам айни ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин. Гумондор ўрнига ҳеч ким қасам ичиши жоиз эмас. Фақат гумондор кўзи ожиз, соқов ёки кар бўлса, унинг ўрнига валийси ёки васийси қасам ичиши мумкин бўлади1007. Агар гумондор кар бўлса-ю, аммо ёзишни билса, қози ундан ёзув орқали жавоб сўрайди. Ёзишни билмаса, ишора билан жавоб беради (қасам ичади).
Қасам ичиладиган нарсалар
23. Аллоҳ таоло ёки Унинг сифатларидан бири билан қасам ичилади. Бунинг далили: “Ким қасам ичмоқчи бўлса бас, Аллоҳ таоло номи билан қасам ичсин. Бўлмаса қасамни тарк қилсин”1008 ҳадисидир. Талоқ ва шунга ўхшаш нарсалар каби Аллоҳдан бошқа билан қасам ичса, гарчи хусуматчи туриб олса ҳам қасам ҳисобланмайди. Чунки улар қасам бўлмаса лозим бўлмайдиган нарсалардир. Бир қавлда “Талоқ билан қасам ичишга зарурат туғилса, қозига ҳавола қилинади”, дейилган. Яҳудийга: “Мусога Тавротни нозил қилган Аллоҳга”, – деб қасам ичирилади. Насронийга эса: “Исога Инжилни нозил қилган Аллоҳга”, – деб қасам ичирилади. Мажусийга: “Оловни яратган Аллоҳга”, – деб қасам ичирилади. Бутпарастга “Аллоҳ Таоло билан”, – деб қасам ичирилади. Чунки у Аллоҳ таолони тан олади. Соқовга қасам ичиришда қози унга: “Агар фалон-фалон нарса бўлса, сенинг зиммангда Аллоҳнинг аҳди ва мийсоқи бор”, – деб айтади. Шунда агар у боши билан “ҳа” ишорасини қилса, қасам ичган бўлади. Қози унга “Аллоҳга қасамки...” демайди. Агар шундай деса, қозининг ўзи қасам ичган бўлиб қолади.
Қасам нимага нисбатан ичилади
24. Агар даъво мутлақ мулк ёки ҳақ борасида бўлса, қози хулосага қасам ичиради. Яъни “Аллоҳга қасамки, мен томонимдан унга бериладиган фалон нарса ҳам, унинг бир бўлаги ҳам йўқ”, деб қасам ичади. Агар даъво сабаби баён қилинган бирор мулк ёки ҳақ борасида бўлса, бу масалада учта йўналиш бор:
а) ҳанафий мазҳабимиздаги зоҳири ривояга ва ҳанбалийлар мазҳабидан тушунилган гапга кўра, хулосага қасам ичирилади. Чунки эҳтиёт мана шудир. Яъни “даъвогарга менда ҳеч нарса йўқ”, деб қасам ичади;
б) Абу Юсуфдан бир ривоят ва моликий мазҳабидан англашилган гапга кўра, бу ўринда қасам ичириш сабабга бўлади.
Яъни гумондор, масалан, “Аллоҳга қасамки, қарз олмаганман”, деб қасам ичади. Абу Юсуф бундан гумондор таъриз қилган (қочирим қилган, гапни айлантирган) ҳолатни истисно этганлар. Масалан, гумондор: “Баъзан одам бир нарсани сотиб, сўнг иқола қилади” деса, хулосага қасам ичирилади; в) шофеъийлар наздида ҳамда Абу Юсуфдан қилинган бошқа бир ривоятда қасам ичириш инкорга мувофиқ бўлиши лозим. Агар хулосани инкор қилса хулоса борасида, агар сабабни инкор 306 қилса (ва сабаб даъво ўрни бўлса) – сабаб борасида қасам ичирилади1009. Сабабга қасам ичириладиган барча ҳолатларда хулосага ичилган қасам ўтади. Чунки у сабабни ҳам, ундан зиёдасини ҳам ўз ичига олган бўлади. Бу иттифоқ қилинган масала1010.
1007 Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 4-ж. 425-б.
1008 Бу ҳадисни икки шайх, сунан соҳиблари ривоят қилишган. Бир ривоятда “қасамни тарк қилсин” ўрнига “жим бўлсин” келган. Жамолиддин Зайлаъий. Насбур роя ли аҳодисил Ҳидоя. 3-ж. 295-б.
1009 Абдулкарим ибн Али Намла. Тайсиру масаилил фиқҳи Шарҳур Равзил мураббаъ. 4-ж. 400-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний маъаш Шарҳил кабир. “Манор”. 1348 ҳ.й. 12-ж. 122-б.
1010 Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 4-ж. 428-б. Ибн Фарҳун. Табсиратул ҳукком биҳошияти Фатҳил Алиййил Молик. “Мустафо Ҳалабий”. 1-ж. 167, 171-б. Абдулкарим ибн Али Намла. Тайсиру масаилил фиқҳи Шарҳур Равзил мураббаъ. 4-ж. 400- б. Ибн Қудома. Ал-Муғний маъаш Шарҳил кабир. “Манор”. 1348 ҳ.й. 12-ж. 122-б.
“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган