Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: нукул – қасамдан бош тортиш

909

(130-қисм 131-қисм 132-қисм 133-қисм 134-қисм 135-қисм 136-қисм 137-қисм 138-қисм 139-қисм 140-қисм 141-қисм 142-қисм 143-қисм 144-қисм 145-қисм 146-қисм)

Нукул – қасамдан бош тортиш

29. Нукул (қасамдан бош тортиш) луғатда “тийилиш” маъносида келади. Қасамдан бош тортди қасамдан тийилди, маъносида бўлади.

Истилоҳда қазо мажлисида шу маънода қўлланилади.

Моликий, шофеъийлар наздида ва ҳанбалийлардан икки ривоятнинг бирига кўра, қасамдан бош тортиш гумондорнинг зарарига ҳукм чиқаришда ҳужжат ҳисобланмайди. Балки мол ёки унга олиб борадиган иш борасидаги даъвода қасамдан бош тортса, гумондорнинг талаби билан қасам ичиш даъвогарга ўтказилади. Даъвогар қасам ичса, талаб қилган нарсаси унинг фойдасига ҳукм қилинади. Даъвогар ҳам қасамдан бош тортса, даъвоси бекор қилинади. Ушбу уламолар гумондорнинг қасамдан бош тортишини гувоҳ мақомига қўйганлар. Зеро, уларнинг наздида, даъвогар гувоҳ келтириш билан бирга қасам ичганда, унинг фойдасига ҳукм қилинади. Шунингдек, гумондор қасамдан бош тортганида, даъвогар қасам ичиши билан унинг фойдасига ҳукм қилинади. Демак, уларнинг наздида ҳақ бир сабабнинг ўзи билан собит бўлмайди. Бу худди бир гувоҳнинг гувоҳлиги билан собит бўлмаганига ўхшайди. Гарқасам ичса, ҳақли бўлади. Акс ҳолда, унга ҳеч нарса тегмайди.

Моликийлар наздида, қатл, никоҳ ва талоқ каби икки одил гувоҳнинг шоҳидлиги билангина собит бўладиган даъволарда гумондордан қасам даъвогарнинг талаби билангина сўралмайди. Гумондордан қасам сўраш учун аввал даъвогар ўзининг даъвосига гувоҳ келтириши лозим. Шунда гумондор гувоҳнинг шоҳидлигини рад қилиш учун қасам ичади. Қасам даъвогарга бурилмайди (даъвогардан сўралмайди). Зеро, қасамни унга буришдан фойда йўқ.

Ҳанафий мазҳабимизда гумондор сўралган қасамдан бош тортса, бош тортганлиги асосида унинг зарарига ҳукм қилинади. Чунки бу ҳолда у айбини тан олган ҳисобланади. Акс ҳолда ўзидан зарарни даф қилиш учун қасам ичган бўларди. Юқорида зикр қилиб ўтилган ҳадисга кўра, қасамни (даъвогарга) буришга йўл йўқ.

Аҳмаддан бир ривоятга ва ҳанбалийлардан Абул Хаттоб ихтиёр қилган қавлга кўра, гумондор қасам ичишдан бош тортса, қасам даъвогарга бурилади ҳамда юқорида айтиб ўтилганидек, унинг фойдасига ҳукм қилинади1021.


1021 Ибн Фарҳун. Табсиратул ҳукком. 1-ж. 273-б. Муҳаммад Али ибн Ҳусайн Моликий. Таҳзибул фуруқ. 4-ж. 151-б. Муҳаммад ибн абил Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. 8-ж. 335-б. Зайниддин ибн Нажим Ҳанафий. Баҳрур роиқ шарҳу Канзид дақоиқ. 7-ж. 224-б. Ибн Нажжор Фаттуҳий. Мунтаҳол иродот. 2-ж. 601-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 12-ж. 123, 124-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

714 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

750 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

826 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

886 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

595 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

631 21:50 24.05.2022
« Орқага