(1-қисм, 2-қисм, 3-қисм, 4-қисм, 5-қисм, 6-қисм, 7-қисм, 8-қисм, 9-қисм, 10-қисм, 11-қисм, 12-қисм, 13-қисм, 14-қисм, 15-қисм, 16-қисм, 17-қисм, 18-қисм, 19-қисм, 20-қисм, 21-қисм, 22-қисм, 23-қисм, 24-қисм, 25-қисм, 26-қисм, 27-қисм, 28-қисм, 29-қисм, 30-қисм, 31-қисм, 32-қисм, 33-қисм, 34-қисм, 35-қисм, 36-қисм, 37-қисм, 38-қисм, 39-қисм, 40-қисм, 41-қисм 42-қисм 43-қисм 44-қисм 45-қисм 46-қисм 47-қисм 48-қисм 49-қисм 50-қисм 51-қисм 52-қисм 53-қисм 54-қисм 55-қисм 56-қисм 57-қисм)
Обиқ қул талафот етказган нарсаларнинг тўлови
7. Фақиҳлар қочоқ қулнинг бирор нарсага етказган талафоти худди қочишидан олдин қилган жиноятлари билан бир хил эканига иттифоқ қилганлар. Чунки у ҳали-ҳануз хожасининг мулки ҳисобланади. Қулнинг жиноятлари турига келсак, у бирор инсоннинг жонига, бирор аъзосига ёки мол-мулкига талафот етказиши мумкин. Агар бирор жонни қасддан ноҳақ ўлдирса, унга нисбатан қасос вожиб бўлади. Илло, қасос эгаси қулни афв қилишга розилигини билдириб, маълум маблағ эвазига сулҳ тузадиган бўлса, қулнинг зиммасига сулҳда келишилган мол лозимдир. Натижада, ё қул қон эгаларига топширилади ёки хожа фидя бериб, қулини олади. Борди-ю, одамзоднинг бирор аъзоси ёки мол-мулкига талафот етказса, бу борада тўрттала мазҳабдан ҳар бирининг ўз қавли бўлиб, уларни билиш учун “Зоминлик” бобига мурожаат қилинади.
Обиқ қулнинг хуни ким учун тўланади?
8. Фақиҳлар қул қочқинлик пайтида ҳам хожанинг мулки эканига иттифоқ қилганлар. Агар қул хун тўланадиган шаклда ўлдирилса ёки унинг баданидан бадал тўланишига сабаб бўладиган бирор аъзосига шикаст етказилса, унинг хуни ҳам, унга етказилган жиноят бадали ҳам хожаники ҳисобланади.
Обиқ қулни сотиш қачон жоиз бўлади?
9. Хожа қочқинликдаги қулини харидорга топширишга қодир бўлса, уни сотиши жоизлигига иттифоқ қилинган. Шунингдек, агар обиқ қул қозига топширилган бўлса, қози уни маълум муддат ҳибсда ушлаб тургандан сўнг сотишни маъқул деб билса, уни сотиши жоиз. Бироқ мазҳаблар ўртасида уни ҳибс қилиб туриш муддати борасида ихтилоф бор. Лекин обиқ қулни тутган шахс уни сотиш ҳуқуқига эга эмас. Чунки Фузулийнинг савдоси мумкин эмас, деб билганларнинг фикрига кўра, мазкур қул унинг мулки ҳисобланмайди. Фузулийнинг савдоси дуруст деб билганлар наздида эса, қулнинг эгаси номаълум. Қочишни айб деб эътиборга олиниши
10. Обиқлик – қул ва чўрида айб ҳисобланади (яъни, уни айбли қилади). Сотиб олинган қул ёки чўрини қочоқлик сабаб аввалги эгасига қайтариб бериш мумкин. Бу масаланинг тафсилоти “Хиёрул айб” бўлимида баён этилган.
Обиқ қулнинг тутиб олган кишининг қўлидан ҳам қочиб кетиши
11. Юқорида, 5-бандда айтиб ўтилдики, обиқ қулни ушлаб олган шахс уни омонат тарзида тутиб турган ҳисобланади. Шунга биноан, агар қул мазкур шахснинг қўлидан эътиборсизлик ёки тутиб туриш қоидаларини бузмаган ҳолида қочиб кетса, унинг зиммасига тўлов лозим бўлмайди.
Обиқ қулни хожасига қайтарилишидан олдин озод қилиш
12. Фақиҳлар қочоқ қулнинг хожаси у қочқинлик даврида озод қилган бўлса, озод эканига ижмо қилганлар.
“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган