Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ожин – туриб қолган, айниган (сув) таърифи

803

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм 11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 23-қисм 24-қисм 25-қисм 26-қисм 27-қисм 28-қисм 29-қисм 30-қисм 31-қисм)

[А́ЖИНУН] ОЖИН – ТУРИБ ҚОЛГАН, АЙНИГАН (СУВ) ТАЪРИФИ

1. Ожин луғатда – ضرب] зороба] ва قعد] қоъада] бобларидан бўлган املاء اجن] ажанал ма́ у]нинг исми фоили бўлиб, узоқ туриш оқибатида таъми, ранги ёки ҳиди ўзгарган, бироқ ичиш мумкин бўлган сувни англатади. Бир қавлда ожин – бақатўр ва барг аралашган сув экани айтилган. Ожинга яқин нарса آسن] а́ синун] – осин сўзидир. Осин – кучлироқ ўзгарган, ичиб бўлмайдиган сув. Баъзилар бу иккала сув ўртасини ажратмаган.

Фиқҳда ожиндан мурод узоқ туриб қолиши билан баъзи сифатлари ёки барча сифатлари ўзгарган сув тушунилади. У, одатда, ичиладими-йўқми, фарқи йўқ. Фақиҳларнинг ишлатган ибораларидан шу нарса тушунилади.

Ижмолий ҳукми

2. Ожин мутлақ сувдир. Умуман олганда у пок ва покловчидир. Бу борада ихтилофлар ва тафсилотлар бор.

Ўрганиладиган ўринлари

3. “Ожин” ҳақида яна “Таҳорат китоби”нинг “Сувлар” бобида сўз юритилган. Жумҳур фақиҳлар бу сўзни айни лафз билан қайд этмаганлар. Балки маъносини зикр қилиб, “узоқ туриб қолган” ёки “сасиган” каби сифатлар билан сифатлаганлар. [А́ДА́БУЛ ХОЛА́И] – ҲОЖАТХОНА ОДОБИ احلاجة قضاء] қозо́ ул ҳа́ жати] – ҳожатни раво қилишга қаранг.

[А́ДАРУН] ОДАР – ШИШИ БОР ОДАМ Таърифи

1. Одар луғатда чурра (грижа), яъни шиши бор одам деганидир. ادرة] удра] غرفة] ғурфа] вазнида моякнинг шишмоғини англатади. أيدر، ادر – تعب] таъиба] бобидан, фоили – آدر] о́ дир], кўплиги – ادر [удрун] худди امحر ва محر каби. Фақиҳлар ушбу сўзни луғавий маъносидан бошқа маънода ишлатмаганлар. Улар наздида, одар – битта ёки иккала мояги ҳам шишган кишига бериладиган нисбат. Аёл кишига нисбатан одарнинг ўрнида العفلة] ал-афалату] қўлланади. Яъни, аёлнинг олд жинсий аъзосида пайдо бўладиган шиш. Бир қавлда “олд жинсий аъзодаги гўшт”, дейилган. Ижмолий ҳукми ва ўрганиладиган ўринлари

2. Удра танадаги нуқсон бўлгани учун инсоннинг ҳаёт тарзи ва баъзи ҳаракатларига халал беради. Шу боис фақиҳлар уни айб деб ҳисоблашган. Бироқ у байъ ва никоҳда хиёрни собит қилувчи айблардан ҳисобланадими-йўқми, фақиҳлар мана шу борада ихтилоф қилишган.

Фақиҳлар наздидаги удра ҳукмининг тафсилоти “Никоҳни фасх қилиш”, “Никоҳда хиёр”, “Байъда хиёри айб” масалаларида келади.

[А́ДАМИЙЮН] ОДАМИЙ – ОДАМИЙ, ОДАМЗОД Таърифи

1. Одамий лафзи башарият отаси бўлган Одам алайҳиссаломга мансуб бўлиш, яъни унинг фарзандлари маъносини билдиради. Фақиҳлар ҳам уни айни шу маънода ишлатадилар. Гоҳида уни “инсон”, “шахс” ва “башар” маъносида ҳам қўллашади.

Ижмолий ҳукми

2. Фақиҳлар одамнинг инсон экани эътиборидан, эркакми-аёл, ёшми-қари, мусулмонми-кофирлигидан қатъи назар, мукаррамлигига иттифоқ қилишган. Зеро, Аллоҳ таоло: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик”, деб марҳамат қилади. Аммо бирон-бир сифат билан сифатланган вақтда ижмолий ҳукм билан биргаликда ана шу сифатга алоқадор бошқа ҳукмлар ҳам тааллуқ топади.

Ўрганиладиган ўринлари

3. Динимиз таълимотига кўра, одам боласига ҳаётлик чоғида ҳам, вафот этганида ҳам ҳурмат кўрсатишнинг бир қанча кўринишлари мавжуд. Бу кўринишлар турли ўринларда, жумладан, инсонга исм қўйилиши, лаёқатлилиги, поклиги, қони, моли ва обрўсини сақлаш, дафн қилиш ва ҳоказо масалаларда содир бўлади. Шунда уларнинг ҳар бирига алоҳида фиқҳий ҳукмлар жорий этилади. Фақиҳлар бунинг ҳукмларини “Нажосатлар”, “Таҳорат”, “Жиноятлар”, “Ҳадлар” ва “Жанозалар” бобларида, усул уламолари эса аҳлият мавзуларида муфассал баён қилганлар.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг рукнлари - қабул

506 22:05 02.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг рукнлари

592 22:05 01.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Икки маънодан бирининг устун келиши ёки уларнинг баробарлиги

581 22:05 30.11.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ибронинг қисмлари

615 22:05 29.11.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг шаръий ҳукми

638 22:05 28.11.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: зоман – кафиллик, жавобгарлик, зомин бўлиш

610 22:05 27.11.2021
« Орқага