Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Олнинг луғавий ва истилоҳий маънолари таърифи

669

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм 11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 23-қисм 24-қисм 25-қисм 26-қисм 27-қисм 28-қисм 29-қисм 30-қисм 31-қисм 32-қисм 33-қисм)

[А́ЛУН] ОЛ − ОИЛА

Биринчи мавзу:

Олнинг луғавий ва истилоҳий маънолари таърифи

1. Ол сўзининг луғавий маъноларидан бири اتباع] атба́ ъун] – эргашувчилар, деганидир. Масалан الرجل آل] а́ лур рожул] деганда кишининг эргашувчилари ва валийлари тушунилади. Одатда, бу шараф ўринларида ишлатилади. Масалан, االسكاف آل] а́ лул иска́ ф], яъни этикдўзнинг оли-оиласи дейилмайди. Балки االسكاف اهل [аҳлул иска́ ф], яъни этикдўзнинг аҳли дейиш мумкин.

اهل] аҳлун] лафзи آل] а́ лун] олоила лафзига гоҳида синоним сифатида ҳам ишлатилади. Лекин гоҳида اهل лафзи хотин маъносида ишлатилса, آل сўзидан торроқ маънода келади. Аллоҳ таолонинг қавлида, Иброҳим алайҳиссаломнинг хотинларига хитоб қилинганида, у: “Ўзим кампир ва бу эрим қария бўлатуриб, туғаманми?!” деган.

Унга жавобан Аллоҳ таоло: “Эй хонадон аҳли, сизларга Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин!”, деб марҳамат қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Яхшиларингиз ўз аҳлига яхши бўлганингиздир. Мен сизларнинг ичингизда аҳлига яхшингизман”, деган сўзларида ҳам аҳл сўзи хотин маъносида ишлатилган.

Фақиҳлар истилоҳида олнинг маъноси

2. Фақиҳлар олнинг маъноси борасида бир иттифоққа келмаганлар. Шунинг учун ҳукмлар ҳам турлича бўлади. Ҳанафий уламоларимиз, моликий ва ҳанбалийлар “о́ л” билан “аҳл”ни бир маънони билдиради, дейдилар. Лекин барчаларининг наздида унинг мазмуни ҳар хил.

Ҳанафий уламоларимиз кишининг аҳли байти, оли ва сулоласи бир маънода, дейишган. У ҳам бўлса, Исломдаги энг аввалги отасигача насабда шерик бўлганларнинг барчасидир. Бу ҳолатда у ота Исломни топган бўлиши керак. Унинг динга кирган ёки кирмаганининг фарқи йўқ. Бир қавлда энг катта отанинг Исломда бўлган бўлиши шарт қилинади, дейилган. Мана шу отагача унга насабдош барча эркак, аёл ва болалар унинг аҳли саналади”.

Моликийлар айтади: “Ол лафзи асаба (эркак)ларни, шунингдек, эркак деб тасаввур қилинганида, асаба бўладиган барча аёлларни қамраб олади".

Ҳанбалийлар айтади: “Шахснинг оли-оиласи, аҳли байти, қавми, насабдошлари ва қариндошлари бир маънодадир”.

Шофеъийлар айтади: “Кишининг оли қариндошларидир. Аҳли эса ўша кишига нафақаси вожиб бўлганлар, оила аъзолари, қариндошлари ва хотинидир.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишда ишлатиладиган иборадаги “ол”нинг ўзига хос бир маъноси бор. Аксар уламолар “Улардан мурод Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг садақа олиш ҳаром қилинган қариндошлари”, деганлар. Бир қавлда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга ижобат қилган барча уммат (барча мусулмонлар), дейилган. Имом Моликнинг қарашлари шу фикрга мойил. Шофеъийлардан Азҳарий билан Нававий, ҳанафий уламоларимиздан муҳаққиқлар ҳам шу сўзни ихтиёр қилишган. Ҳанбалийлар наздидаги устун қавл ҳам шудир. “Ал-Муғний” соҳибининг фикри қуйидагича: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оли динда у зотга эргашганлардир”

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг рукнлари - қабул

506 22:05 02.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг рукнлари

592 22:05 01.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Икки маънодан бирининг устун келиши ёки уларнинг баробарлиги

581 22:05 30.11.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ибронинг қисмлари

615 22:05 29.11.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг шаръий ҳукми

638 22:05 28.11.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: зоман – кафиллик, жавобгарлик, зомин бўлиш

610 22:05 27.11.2021
« Орқага