Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Олнинг луғавий ва истилоҳий маънолари таърифи

713

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм 11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 23-қисм 24-қисм 25-қисм 26-қисм 27-қисм 28-қисм 29-қисм 30-қисм 31-қисм 32-қисм 33-қисм 34-қисм)

Иккинчи мавзу:

Вақф ва васиятда олнинг ҳукмлари

3. Ҳанафий уламоларимиз айтади: “Агар вақф қилувчи: “Мана бу ерим аҳли байтимга садақадир. Аллоҳ азза ва жалла йўлида абадий вақфдир. Аҳли байтимдан ҳеч ким қолмаганида, мискинларга вақфдир” деса, вақфнинг даромади аҳли байтининг камбағали-ю бойларига тегишли ҳисобланади. Уларга отаси, отасининг отаси ва юқоридагиларнинг барчаси, боласи, набиралари ва пастдагиларнинг барчаси, уларнинг эркагу аёли, каттаю кичиги, ҳуру қули баробар киради. Бу борада зиммийлар ҳам мусулмонлар каби бўлади. Бироқ вақф қилувчининг ўзи, исломни топган биринчи бобоси ва айрим аёллар кирмайди. Мазкур аёллар вақфга кирмаслиги учун улар билан вақф қилувчининг оталари бошқа-бошқа уруғдан бўлиши лозим. Борди-ю бу аёлларнинг оталари вақф қилган шахснинг бунга илк исломни қабул қилган бобосига боғланса, вақф уларга ҳам тегишли бўлади. Ҳанафий уламоларимиз наздида “Ол” билан “аҳл” сўзлари васият борасида ҳам бир маънони билдиради. Бир шахс оли ёки аҳлига васият қилса, илк исломни қабул қилган бобосидан тарқаган барча авлодлар киради. “Аҳли байтимга” дейилган васиятга мерос олмайдиган отаси ва бобоси ҳам киради.

“Фалончининг аҳлига” деб васият қилган бўлса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлига кўра, бу васият фалончининг хотинига тегишли саналади. Икки шогирдининг фикрича, ўша кишининг зиммасида нафақаси вожиб қилинган барча озод кишиларга тааллуқли бўлади. Улар қаторига хотини, қарамоғидаги етим ҳамда боқувидаги бола ҳам киради. Боқувидан чиқиб кетган бола ва эрга теккан қиз унинг аҳли бўлмайди. Бу васиятга васият қилувчининг вориси ва “аҳл” учун деганда васият қилинувчилар кирмайди.

Икки шогирдининг сўзларига далил: аҳл нафақа бериладиганлардан иборат. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломнинг: “Ўғлим менинг аҳлимдандир”, деганини хабар берди. Лут алайҳиссаломнинг қиссасида Аллоҳ таоло: “Унга ва аҳлига нажот бердик”, деб марҳамат қилди. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзларига далил: инсонларнинг урфида “аҳл” сўзи хотинга нисбатан ишлатилади. فالن ,[мутааҳҳилун нун́ фула [فالن متأهل يتاهل مل] фула́ нун лам ятаʼаҳҳал], فالن اهل له ليس] фула́ нун лайса лаҳу аҳлун] дейилса, булардаги “аҳл” сўзидан хотин тушунилади. Демак, васият мана шунга ҳамл қилинади.

Моликийлар айтади: “Вақф қилувчи ўзининг олига ва аҳлига вақф қилса, унга асаба, яъни отаси, ўғли, бобоси, ака-укалари, амакилари, эркак болаларидан иборат барчаси киради. Ҳамда агар эркак деб тасаввур қилинса, асаба бўладиган аёллар ҳам киради. Булар фараз қилинишдан олдин бошқаларсиз асаба бўлишсин ёки бошқалар билан қўшилиб, масалан, опа-сингил ака-ука билан ёки қиз билан қўшилгандаги каби асаба бўлишсин, ёки она ва бувилар каби умуман асаба бўлишмасин, баробардир, ҳаммалари киради”.

“Аҳлимга фалон нарсани васият қилдим” деса, васият она тарафидан қариндошларига тегишли бўлади. Чунки улар васият қилувчига меросхўр эмас. Ота тарафдан бўлган қариндошлари кирмайди. Зеро, улар васият қилувчининг меросхўрлари ҳисобланади. Бу ҳол ота тарафдан меросхўр бўлмаган қариндошлари йўқлигида дуруст. Ота тарафидан меросхўр бўлмаган қариндошлари бор экан, васият уларга тааллуқли бўлиб, она тараф қариндошлари унга кирмайди. Бу – ибн Қосимнинг васият ва мерос борасида айтган сўзлари. Бошқалар васият ва вақфда ота тараф қариндошлар қаторига она тараф қариндошлар ҳам қўшилади, деганлар.

Шофеъийлар айтади: “Васият қилувчи Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқанинг олларига васият қилса, васияти саҳиҳ бўлаверади. Икки қавлдан қувватлироғига кўра, бу ҳолдаги васиятда дин аҳли эмас, балки қариндошлар тушунилади. Бу ҳол ҳокимнинг ижтиҳодига ҳавола қилинмайди. “Аҳли байт” ол кабидир. “Аҳли байт” дейилганда, хотин ҳам киради. “Аҳл”ни зикр қилиб, “байт”ни зикр қилмаганида, нафақаси зиммасига лозим бўлган барча инсонлар киради”. Ҳанбалийлар айтади: “Агар киши олига ёки аҳлига васият қилса, меросхўрлар кирмайди. Зеро, меросхўрга васият қилиш йўқ. Олига меросхўр бўлмаганлар киради”. 

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олининг умумий тушунчаси

4. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оли – оли Али, оли Аббос, оли Жаъфар, оли Ақийл, оли Ҳорис ибн Абдулмутталиб ва оли Абу Лаҳаблардир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тўртинчи оталари Абдуманоф ўз ортида тўрт фарзанд қолдирган. Улар Ҳошим, Мутталиб, Навфал ва Абдушамсдир. Ҳошимдан ҳам тўрт фарзанд қолган. Абдулмутталибдан бошқа барчасининг насаби тўхтаб қолган. Абдулмутталиб эса ўн икки фарзанд қолдирган.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олига махсус ҳукмлар бор

5. Улар оли Али, оли Аббос, оли Жаъфар, оли Ақийл, оли Ҳорис ибн Абдулмутталиб ва уларнинг мавлоларидир, яъни булар томонидан озод қилинганлар. Бу сўз моликийлардан ибн Қосим ва аксар уламоларнинг фикрларига хилоф. Улар мавлоларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олидан эмас, дейдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжаи мутаҳҳаралари борасида Абулҳасан ибн Баттол “Саҳиҳ Бухорий”- нинг шарҳида айтади: “Барча фақиҳлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари садақа олиш ҳаром бўлган оли байтга кирмасликларига иттифоқ қилганлар”167. Лекин “Муғний”да Ойша розияллоҳу анҳодан бунга зид маънодаги ривоят келган. Мусанниф айтадики, Ҳилол ўз санади билан ибн Абу Мулайкадан ривоят қилган: “Холид ибн Саид ибн Ос Ойша розияллоҳу анҳога бир дастурхон садақа юборди. Ойша розияллоҳу анҳо уни рад қилдилар ва: “Биз оли Муҳаммадмиз. Бизга садақа олиш ҳалол эмас”, дедилар”. “Муғний” соҳиби айтади: “Бу ҳам уларнинг закот ҳаромлиги борасида аҳли байтдан эканига далолат қилади”. Шайх Тақийюддин: “Уларга садақа ҳаром. Икки ривоятнинг саҳиҳроғига кўра, улар ҳам аҳли байтдандир”, деган.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг айнан ўзи учун бўлган шартлар

444 22:05 05.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброга вакил қилиш

552 22:05 04.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброни рад этиш

562 22:05 03.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг рукнлари - қабул

552 22:05 02.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг рукнлари

627 22:05 01.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Икки маънодан бирининг устун келиши ёки уларнинг баробарлиги

608 22:05 30.11.2021
« Орқага