Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Олнинг луғавий ва истилоҳий маънолари таърифи

1079

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм 11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 23-қисм 24-қисм 25-қисм 26-қисм 27-қисм 28-қисм 29-қисм 30-қисм 31-қисм 32-қисм 33-қисм 34-қисм 35-қисм)

Оли байт закот олишининг ҳукми

6. Тўрт мазҳаб фақиҳларининг иттифоқига кўра, закотни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юқорида зикр қилинган олларига бериш жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўз­лари бунинг далилидир: “Эй Бани Ҳошим! Аллоҳ таоло сизларга инсонларнинг ювинди ва кирларини ҳаром қилди. Унинг ўрнига “бешдан бирнинг бешдан бири”- ни берди”. Юқорида зикр қилинган шахслар Ҳошим ибн Абдуманофга нисбат берилади. Қабиланинг номи ҳам унга нисбатан қўйилган. Абу Лаҳаб аслида, олдан бўлса ҳам, унга кирмайди. Унинг авлодларига садақа бериш жоиз. Чунки шаръий далил унинг қариндошлигини ботил қилган. Шаръий далил эса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Мен билан Абу Лаҳаб ўртасида қариндошлик йўқ. Чунки у энг фожир кимсаларни биздан устун қўйди”, деган сўзларидир. Чунки Бани Ҳошимга садақанинг ҳаромлиги уларга ва уларнинг зурриёдларига бўлган Аллоҳ таолонинг икромидир. Зеро, жоҳилият даврида ҳам, Исломда ҳам улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўмак берганлар. Абу Лаҳаб эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга азият етказиш пайида бўлган. Шунинг учун унинг авлодлари ҳам бундай икромга ҳақли эмас. Бу ҳанафий уламоларимиз ва ҳанбалийлар фикридир. Икки мазҳабдаги бошқа бир қавлга кўра, Абу Лаҳабнинг олидан мусулмон бўлганларига садақа бериш – ҳаром. Ушбу ҳукмнинг асоси уларнинг Бани Ҳошимдан эканлигидир.

7. Ҳошимнинг укаси Мутталибнинг авлодига закот беришберилмаслиги борасида ихтилофлар мавжуд.

Ҳанафий мазҳабимиз, моликийларнинг эътиборли қавлига кўра ҳамда ҳанбалийлар келтирган икки ривоятдан бирига кўра, улар закот олаверади. Чунки Мутталиб авлоди Аллоҳ таолонинг: “Садақотлар фақирларга, мискинларга...” деган марҳамати доирасига киради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Оли Муҳаммадга садақа дуруст эмас”, деган сўзларига биноан оятнинг умумидан Бани Ҳошим ташқарига чиқади. Демак, ман қилиниш Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олиларигагина хос экан. Мутталиб авлодларини Бани Ҳошимга қиёс қилиб бўлмайди. Чунки Бани Ҳошим Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқинроқ ва у зот учун шарафлироқдир. Улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олидир. Бани Мутталиб Бани Ҳошимга “ғанимат молларнинг бешдан бирнинг бешдан бири” нисбатида шерик бўлишга қариндошликнинг ўзи билангина ҳақли бўлмаган. Бунинг далили шундаки, Бани Абдушамс ва Бани Навфал Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга қариндошликда Бани Мутталиб билан баробар бўлсалар-да, уларга улуш берилмаган. Балки Бани Мутталиб Бани Ҳошимга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёрдам беришда ёки ёрдам ва қариндошликда шерик бўлганлар. Ёрдам бериш эса закот олишни ман қилмайди.

Шофеъий мазҳаби, моликийлардаги заиф бир иддао ва ҳанбалийлардаги икки ривоятнинг бирига кўра, Бани Мутталиб закот олмайди. Бунинг далили Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Биз ва Бани Мутталиб жоҳилиятда ҳам, Исломда ҳам ажралмадик. Улар ва биз бирмиз”, деган сўзларидир. Бошқа бир ривоятда эса: “Бани Ҳошим билан Бани Мутталиб бир нарсадир”, деб бармоқларини қовуштирдилар”, дейилган. Яна, улар бешдан бирнинг бешдан бирига ҳақлидирлар. Шунинг учун улар ҳам Бани Ҳошим каби закот олишлари мумкин эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадиси шарифҳам бу фикрни қўллаб-қувватлайди: “Бешдан бирнинг бешдан бири сизларга етмайдими?!” деб, уларнинг закот ололмасликларига ғаниматларнинг бешдан бирнинг бешдан бири туфайли закотга муҳтож бўлмасликларини сабаб қилганлар.

8. Абу Исманинг Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилишича, у зот ўзларининг замонларида Бани Ҳошимга ҳам закот беришни жоиз деганлар. Моликийларнинг эътиборли қавлига кўра, Бани Ҳошимга тегишли ҳақ байтулмолдан ажратилсагина, уларга закот берилмайди. Агар байтулмолдан қуруқ қолишса ва камбағаллик уларни қийнаб қўйса, закот берилади. Ҳатто бошқалардан кўра уларга бериш афзал саналади. Божий бу ҳолни бошқа бир шарт билан қайдлаган. Яъни машаққатнинг ўзи етарли эмас, балки ўлимтик ейиш мубоҳ бўлган ҳолга келсаларгина закот олишлари жоиз. Лекин зоҳир гап бунга зиддир. Ўлимтик ейиш мубоҳ бўладиган ҳолга етмасалар ҳам, муҳтож бўлганларида уларга берилаверади. Зеро, уларга закот бериш − уларнинг зиммий ёки золимга хизматкор бўлиб юришларидан афзал.

Шофеъийлар айтади: “Гарчи оли Муҳаммадга бешдан бирнинг бешдан бири берилмаса ҳам, уларга закот ҳалол эмас. Зеро, унинг (бешдан бирнинг бешдан бирининг) берилмаслиги уларга ҳаром бўлган садақани ҳалол қилмайди”. Бу Абу Саид Истахрийнинг фикрига зид. У бундай деган: “Уларга бешдан бирдаги улушлари берилмаса, закот бериш жоиз. Чунки бешдан бирдаги ҳақлари боис уларга закот ҳаром қилинган. Уларга тегишли ҳақ ажратилмаса, закот бериш – вожиб”.

Ҳанбалийлар наздида, Бани Ҳошимга закот чиқариш мумкин эмаслиги ҳеч қандай қайдсиз айтилгани сабабидан, гарчи бешдан бирдаги ҳақлари берилмаса ҳам уларга закотнинг ҳаром эканлиги тушунилади.

Каффоратлар, назрлар, (эҳромдаги) овнинг жазоси, ернинг ушри ва вақф даромадидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олининг олиши

9. Ҳанафий уламоларимиз, моликийлар ва шофеъийларнинг сўзларига кўра, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олига қасам, зиҳор ва қатлнинг каффоратлари, овнинг жазоси, ернинг ушри ва вақфнинг даромадидан олиш ҳалол эмас. Каффоратлар борасида ҳанбалийлардан ҳам худди шундай ривоят бор. Чунки каффорат закотга ўхшайди. Ҳанафий уламоларимиздан Абу Юсуф, агар уларга вақф қилинган бўлса, вақф даромадидан олишлари жоиз, деган. Чунки бу ўринда уларга вақф қилиш бой одамга вақф қилиш кабидир. Шундай экан, агар фақирлар учун деб вақф қилинган бўлса ва Бани Ҳошим қайд этилмаган бўлса, (уларнинг бу вақфдан даромад олиши) жоиз эмас. “Ал-кофий”да уларга вақф садақасини бериш ҳеч қандай ихтилофсиз жоиз эканлиги очиқ-ойдин айтилган. Унда муаллиф бундай дейди: “Ихтиёрий, яъни нафл ва вақф садақаларни уларга бериш жоиз. Чунки вожиб садақаларда берувчи зиммасидан фарзни соқит қилиш билан ўзини поклайди. Шунинг учун берилган мол кирланади. Бу худди мустаъмал-ишлатилган сувга ўхшайди. Нафлларда эса зиммасига вожиб бўлмаган нарсани ўз ихтиёри билан беради. Берилган мол бунда кирланмайди”. Ҳанафий уламоларимизда “Фатҳул Қодир”нинг соҳиби айтади: “Мулоҳаза шуни тақозо этадики, ҳақ гап вақф садақасининг ҳукми нафл садақа сингаридир. Нафл садақаларни уларга бериш жоизлиги собит бўлса, вақфни бериш ҳам жоиз саналади. Акс ҳолда, жоиз эмас. Шубҳа йўқки, вақф қилувчи уни ўз ихтиёри билан кўнгилдан чиқариб беради. Зеро, исломда вақф қилиш мажбурий эмас”.

Ҳанбалийлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оли васият этилган молларни олишлари жоизлигини айтганлар. Чунки улар ихтиёрий бажариладиган амалардир. Худди шунингдек, назрлар ҳам. Улар ҳам аслида ихтиёрийдир. Натижада, уларга васият қилинган молга ўхшаб қолди. Шунга кўра уларга у иккаласидан олишлари мумкиндир.

Каффорат молини олишнинг жоизлигига ҳанбалийлар бошқа бир далил келтирадилар: каффорат (вожиб бўлса-да) закот эмас. Демак, у инсонларнинг гуноҳлари кири ҳам эмас. Шу жиҳатлардан у ихтиёрий садақага ўхшаб кетади.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олининг ихтиёрий садақадан олишлари ҳақида

10. Ушбу масала борасида фуқаҳоларда учта қараш мавжуд: биринчи – мутлақо жоиз. Ҳанафий мазҳабимиз ва шофеъийлардаги ишончли қавл ва имом Аҳмаддан қилинган бир ривоятга кўра шундай. Чунки у инсонларнинг кири эмас. Бу худди таҳорат устига таҳорат қилишга ўхшайди; иккинчи – мутлақо жоиз эмас.

Бу фатво ҳам Ҳанафий мазҳаби миз ва шофеъийлардаги иккинчи бир қавл ва имом Аҳмаддан қилинган бошқа бир ривоятдир. Ҳанбалийлардаги зоҳир қавл шу. Чунки оли байтнинг садақа олишдан қайтарилганлиги ҳақидаги шаръий асослар умумийдир. Шунга кўра, улар фарзларни ҳам, нафлларни ҳам қамрайди; учинчи – макруҳлик ила жоиз.

Бу – моликийлар фикри. Улар барча далилларни жамлагандан кейин шундай хулосага келганлар.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

857 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

852 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

975 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1037 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

705 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

752 21:50 24.05.2022
« Орқага