Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Олнинг луғавий ва истилоҳий маънолари таърифи

1374

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм 11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 23-қисм 24-қисм 25-қисм 26-қисм 27-қисм 28-қисм 29-қисм 30-қисм 31-қисм 32-қисм 33-қисм 34-қисм 35-қисм 36-қисм)

Учинчи мавзу:

Оли байтнинг мавлолари ва уларга бериладиган садақалар

11. Ҳанафий мазҳабимиз ва ҳанбалийлар, шофеъийлар наздидаги энг саҳиҳ қавл ҳамда моликийлардан икки қавлнинг бирига кўра, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олларига қарашли мавлолари юқорида зикр этилган асосларга кўра, закот олмайдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алаҳи ва саллам олларининг мавлолари – ҳошимий ёки мутталибийлар тарафидан озод қилган қуллардир. Бу фикрнинг далили Абу Рофеъ ривоят қилган қуйидаги ҳадиси шарифдир: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бани Махзумдан бўлган бир кишини садақа (закот) йиғиш учун юборганларида, ўша одам Абу Рофеъга: “Менга ҳамроҳ бўл, шунда сенга ҳам улуш ажратилади”, деди. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан маслаҳатлашмай туриб бу ишни қилмайман”, деди Абу Рофеъ. Сўнг бориб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради. У зот: “Албатта, бизга садақа ҳалол эмас. Дарҳақиқат, ҳар бир қавмнинг мавлоси улардандир”, дедилар”.

Таъкидлаш ўринлики, мавлолардан Бани Ҳошим асабалик орқали мерос олади. Аммо худди Бани Ҳошимга бериб бўлмагандек, мавлоларга ҳам садақа қилиш мумкин эмас. Улар қариндошлар қаторидадир. Бунинг далили Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Валийлик ҳам насаб каби қариндошликдир”, деган сўзларидир. Уларга қариндошлик ҳукмлари, яъни мерос, оқилалик ва нафақанинг вожиблиги каби ҳукмлар собит бўлди. Шунинг учун уларга садақа ҳалол қилинмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олларининг озод қилган қулларига садақа ҳаром бўлгач, қуллари ва мукотабларига ҳам аниқ ҳаром қилинади. Чунки қулга берилган мол ўша қулнинг эгасининг мулкига айланади. Озод қилинган қулнинг молига хилоф ўлароки, унинг моли ўзиники бўлади.

Моликийлар наздидаги мўътамад қавл, оли байтнинг мавлоларига садақа бериш жоиз. Чунки улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга қариндош эмас. Бошқа инсонлар каби садақадан ман қилинмайдилар. Шунингдек, уларга садақа ўрнига “бешдан бирнинг бешдан бири” тайинланмаган, уларга бешдан бирдан улуш берилмайди. Шу сабабдан бошқа инсонлар каби садақадан маҳрум қилинмайдилар. 

Ҳошимийнинг ҳошимийга закот бериши

12. Ҳанафий уламоларимиздан Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳошимийнинг ўзи каби ҳошимийга закотини беришини жоиз, деб ҳисоблайди. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ҳам мана шундай бир ривоят бор. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Эй Бани Ҳошим! Аллоҳ таоло сизларга инсонларнинг қўл кирларини раво кўрмади, унинг ўрнига “бешдан бирнинг бешдан бири”ни алмаштириб берди”, деган сўзлари бунга зид келмайди. Бу ҳадисдаги “инсонлар”дан мурод, шубҳасиз, ҳошимийлардан бошқалардир. Сабаби, хитоб қилинаётганлардан мурод − ҳошимийлар. “Бешдан бирнинг бешдан бири” инсонларнинг садақалари ўрнига тайин қилинган. Бу эса ҳошимийларнинг ўзаро бир-бирларига берадиган садақалари ўрнига ҳам тайинланганини англатмайди.

Ушбу масаланинг ҳукмини ҳанафийлардан бошқа мазҳаб уламоларида кўрмадик.

Ҳошимий кишининг йиғиладиган закотдан ҳақ олиш эвазига солиқ йиғувчи бўлиб ишлаши

13. Ҳанафий уламоларимиз наздидаги энг саҳиҳ қавл моликийлар, шофеъийлар ва баъзи ҳанбалийлар гаплари, шунингдек, Хироқий сўзи зоҳирига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қариндошликни кирлантирмаслик учун ҳошимий киши закот ҳисобидан ҳақ олиш эвазига садақа йиғувчи бўлиб ишлаши ҳалол эмас. Бунга далил Абдулмутталиб ибн Рабиъа ибн Ҳорис ривоят қилган ҳадис: “Рабиъа ва Аббос ибн Абдулмутталиб иккиси “Бу икки болани (мен билан Фазл ибн Аббосни) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига юборсак, у зот уларни садақа йиғишга бош қилсалар. Улар ҳам одамлар қатори закот йиғишдан ҳақ олишса”, дейишди. Шунда Али розияллоҳу анҳу: “Уларни юборманглар”, дедилар. Лекин биз бордик ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кирдик. Ўша куни У зот Зайнаб бинти Жаҳшнинг ҳузурида эканлар. Биз: “Ё Расулуллоҳ! Биз никоҳ ёшига етиб қолдик. Сиз инсонлар ичида энг саховатли ва силаи раҳмли одамсиз. Ҳузурингизга ушбу садақаларга бизни бош қиласизмикан, деб келдик. Одамлар бажарганидек бажарамиз, одамлар олганидек ҳақ оламиз”, дедик”. Абдулмутталиб ибн Рабиъа айтади: “У зот узоқ жим бўлиб қолдилар. Сўнг: “Оли Муҳаммадга садақа дуруст эмас. У инсонларнинг кирларидир”, дедилар”.

Ҳанафий уламоларимиз наздидаги бир қавлга кўра, ҳошимий закот йиғувчи-омил бўлиши макруҳи таҳримийдир, яъни ҳаром эмас Шофеъийлар ҳошимий ва мутталибийларнинг ҳаммол, кайёл-ўлчовчи, торозибон ва қўриқчи бўлишларини жоиз санаган. Аксар ҳанбалийларнинг қавлига кўра, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олига омиллик йўли билан закотдан олиш мубоҳ. Чунки бу ҳолда улар оладиган маблағ иш ҳақи бўлади. Ҳақни олиш эса жоиз. Бу худди ҳошимий ҳаммоллик қилганга ёки хазинага хазинабон қилиб тайинланганга ўхшайди.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

857 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

851 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

975 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1037 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

705 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

752 21:50 24.05.2022
« Орқага