Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Олнинг луғавий ва истилоҳий маънолари таърифи

1351

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм 11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 23-қисм 24-қисм 25-қисм 26-қисм 27-қисм 28-қисм 29-қисм 30-қисм 31-қисм 32-қисм 33-қисм 34-қисм 35-қисм 36-қисм 37-қисм)

Тўртинчи мавзу:
Ғанимат, ўлжа ва Оли байтнинг ҳақи Ғанимат ва ўлжанинг таърифи

Фақиҳлар ғанимат ва ўлжанинг таърифи борасида ихтилоф қилганлар. Бу ҳақда “Анфол”, “Ғанимат”, “Файʼ” истилоҳларида муфассал баён қилинади.

Оли байтнинг ғанимат ва ўлжадаги ҳақи

14. Ғаниматнинг беш бўлакка бўлиниши борасида тўрт мазҳаб фақиҳлари ўртасида ихтилоф йўқ. Унинг тўрт бўлаги ғозийларники бўлади. Бешинчи бўлак эса Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти каримасида зикр қилинганларники: “Ўлжа қилиб олган нарсаларингизнинг бешдан бири Аллоҳга, Расулга, қариндош(лари), етимлар, мискинлар ва мусофирларга (тегишли)дир...”. Бироқ фақиҳлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан сўнг бешдан бир қандай тақсимланиши борасида ихтилоф қилдилар. Шофеъийларга кўра, шунингдек, Имом Аҳмаддан қилинган бир ривоятда ғаниматнинг бешдан бири беш улушга бўлинади:

биринчиси − ояти каримага кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг улушлари. Бу ҳақ у зотнинг вафотлари билан соқит бўлмайди. Балки у энди мусулмонларнинг манфаатлари, шунингдек, чегара ҳудудлар ва масжидларни обод қилиш учун ишлатилади;

иккинчиси − қариндошларнинг улуши. Улар Бани Ҳошим ва Бани Мутталиблардир. Бани Абдушамс ва Бани Навфалларга берилмайди. Чунки бу иккаласи талаб қилганида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга ажратмасдан, Бани Ҳошим ва Бани Мутталибга бериш билан чекланганлар. Чунки ҳошимийлар билан мутталибийлар жоҳилиятда ҳам, Исломда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ажрамаганлар. Улуш олишда бой ҳам, камбағал ҳам, эркак ҳам, аёл ҳам шерик бўлади. Фақат меросдаги каби эркак аёлдан кўп олади. Имом Шофеъий бу борада саҳобаларнинг ижмоъларини нақл қилган; қолган уч бўлак эса – етимлар, мискинлар ва мусофирларникидир. Имом Аҳмаддан қилинган бош­қа ривоятга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг улушлари девон аҳлига тегишли. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу улушга нусрат ҳосил бўлиши билан ҳақли бўлганлар. Шунинг учун унга нусрат борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мақомларида турганларгина ҳақли бўлади. Имом Аҳмаддан қилинган бошқа бир ривоятга кўра, бу улуш қурол-яроғ ва сафарбарлик учун ишлатилади. Шофеъийлар наздида ва имом Аҳмаддан бир ривоятда ўлжа бешга бўлинади. Унинг бешдан бирининг ишлатиладиган ўринлари ғаниматнинг бешдан бири ишлатиладиган ўринлардир. Ҳанбалийлар наздидаги зоҳир қавлга кўра, ўлжа бешга бўлинмайди. Балки у барча мусулмонларники бўлиб, уларнинг манфаатлари учун ишлатилади. 

Ҳанафий уламоларимиз айтадилар: “Аллоҳга, Унинг Расулига ва бошқаларга бўлган бешдан бир улуш учга бўлинади. Бир улуш етимларга, бир улуш мискинларга ва охирги улуш мусофирларга бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фақир қариндошлари ҳам булар қаторига киради. Уларга етарли миқдорда берилади. Бойларига эса ҳеч нарса берилмайди. Бериладиган камбағал қариндошлардан мурод Ҳошим ва Мутталибнинг авлодларидир”. Хуллас, ҳанафий уламоларимиз наздида ўлжа бешга бўлинмайди.

Моликийлар айтадилар: ғаниматнинг бешдан бири, хазина, ўлжа, жизя, жанг ёки сулҳ билан фатҳ қилинган ерларнинг харожи, аҳли зимманинг ушрлари мусулмонларнинг байтулмолига топширилади. Имом уни ўз ижтиҳодига кўра, мусулмонларнинг манфаатларига сарфлайди. Сарфни эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “ол”ларидан бошлаши мустаҳаб. Сўнг мусулмонларга манфаати тегадиган ишларга, масалан, масжидлар қуришга ишлатади. Уларнинг наздида, ўлжа бешга бўлинмайди. Юқоридаги Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олларидан мурод − фақатгина Бани Ҳошимдир.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

857 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

852 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

975 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1037 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

705 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

752 21:50 24.05.2022
« Орқага