Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Олнинг луғавий ва истилоҳий маънолари таърифи

1484

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм, 15-қисм16-қисм17-қисм18-қисм19-қисм20-қисм21-қисм22-қисм23-қисм24-қисм25-қисм26-қисм27-қисм28-қисм29-қисм30-қисм31-қисм32-қисм33-қисм34-қисм35-қисм36-қисм37-қисм38-қисм)

Бешинчи мавзу:

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олларига салавот айтиш

14. Ҳар тўрт мазҳаб фақиҳлари пайғамбарлар ва фаришталардан бошқаларга салавот айтиш матбуъларга тобе равишдагина дуруст эканлигига иттифоқ қилганлар. Бироқ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “ол”ларига у зот билан биргаликда салавот айтиш борасида ихтилоф бор.

Шофеъийлар ва ҳанбалийлар наздларидаги икки қарашдан бирига кўра, намозда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтилганида, у зотга тобеъ равишда олларига ҳам салавот айтиш вожиб. Улар бу фатвога Каъб ибн Ужрадан ривоят қилинган ҳадиси шарифни далил қиладилар. У киши айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузуримизга чиқдилар. Биз: “Ё Расулуллоҳ! Сизга қандай салом беришни билдик. Қандай салавот айтамиз?” дедик. У зот: “Аллоҳумма солли ъала́ Муҳаммадин ва а́ ли Муҳаммад кама́ соллайта ъала́ Иброҳи́ ма ва а́ ли Иброҳи́ м” денглар”, дедилар”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига ва олларига салавот айтишга буюрдилар. Буйруқ эса вожибликни тақозо қилади.

Улар наздидаги иккинчи қараш шуки, Набий алайҳиссалом олларига саловот айтиш суннатдир. Мана шу ҳанафийларнинг қавли ва моликийларнинг икки қавлининг биридир. Бунга ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис билан далилланганлар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ташаҳҳудни таълим бердилар сўнг: “Буни айтиб бўлсанг – ёки буни адо қилсанг – батаҳқиқ, намозинг мукаммал бўлибди”. Яна бир ривоятда айтиладики: “Батаҳқиқ, намозингни адо қилибсан. Агар туришликни ҳохласанг туриб кетавер”, дедилар.

Моликийларнинг бошқа фикрига кўра, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш ва у зотга қўшиб олларига ҳам салавот айтиш фазилатдир.

Оли байт, имоматул кубро ва имоматус суғро

15. Жумҳур фақиҳлар мусулмонлар имоми (халифа) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли байтларидан бўлишини шарт қилмаганлар. Бунга халифалардан Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумнинг аҳли байтдан эмаслигини далил қилганлар. Улар Қурайшдан бўлганлар. Насл-насаб шарафига риоя қилиш имомати суғрода бўлади. Агар улар бошқалар билан сифатларда баробар бўлиб қолишса, насабда шарафли бўлишлари ҳисобга олинади ва бошқалардан муқаддам туришади. Оли байтни сўкишнинг ҳукми

16. Барча мазҳаб фақиҳларининг ижмоъсига кўра, ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олидан бирор кимсани оддий инсонларни сўккани каби сўкса, қилмишидан воз кечиши учун қаттиқ калтаклаб жазоланади. Аммо у сўкиш туфайли кофир бўлмайди. Ўзини ёлғондан оли байтга нисбат бериш

17. Ким ёлғондан ўзини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олига нисбат берса, оғритадиган қилиб урилади ва тавбасини ошкор қилмагунича узоқ муддат қамаб қўйилади. Чунки бу иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан ҳурматсизликдир.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

857 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

851 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

975 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1037 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

705 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

752 21:50 24.05.2022
« Орқага