Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: омин, унинг маъноси ва талаффуз турлари

1468

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм, 15-қисм16-қисм17-қисм18-қисм19-қисм20-қисм21-қисм22-қисм23-қисм24-қисм25-қисм26-қисм27-қисм28-қисм29-қисм30-қисм31-қисм32-қисм33-қисм34-қисм35-қисм36-қисм37-қисм38-қисм39-қисм40-қисм41-қисм 42-қисм)

Оминнинг эшитишга алоқадорлиги

3. Тўрт мазҳаб уламоларининг иттифоқига кўра, имомнинг қироатини эшитган пайтда оминни айтиш – суннат. Муқтадий бошқа бир муқтадийдан эшитгани борасида уламолар икки хил фикрни айтадилар:

биринчиси – оминни айтиш мандуб. Ҳанафий уламоларимиз шуни ихтиёр қилишган ва бу моликийларнинг бир қавли, шофеъийлар наздидаги заиф қавлдир. иккинчиси – оминни айтиш талаб қилинмайди. Бу шофеъийлар наздидаги мўътамад қавл, моликийлардаги бошқа қавл. Бу масала борасида ҳанбалийлардан бирор сўз топмадик. Эшитишга уриниш

4. Моликийлар наздидаги зоҳир қавлга кўра, муқтадий имомнинг қироатини (қачон омин айтаркинман, деб) эшитишга уринмайди. Зоҳир қавлнинг зиддига кўра эса, эшитишга уринади. Бу шофеъийларнинг ҳам сўзидир. Оминни махфий ва жаҳрий айтиш

5. Намоздаги қироат махфий бўлганида оминни махфий айтиш имомга ҳам, муқтадийга ҳам, ёлғиз ўқувчига ҳам суннат экани борасида тўрт мазҳаб ўртасида ихтилоф йўқ. Намоз жаҳрий бўлганида эса оминнинг махфий ёки махфий бўлмаслиги борасида уч қавлга ихтилоф қилганлар:

биринчиси – махфий айтишнинг мандублиги. Буни ҳанафий уламоларимиз ва моликийлар ихтиёр қилганлар. Бу шофеъийлар наздидаги энг зоҳир қавлнинг муқобилидир. Бироқ моликийлар уни муқтадий ва ёлғиз ўқувчига нисбатангина мустаҳаб деганлар. Ҳанафий уламоларимиз, улар билан бирга моликийлардан ибн Ҳожиб ва ибн Арафа, барча учун мустаҳаб, деганлар. Чунки у – дуодир. Дуо борасидаги асл қоида эса унинг махфий бўлишидир. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг: “Роббингизга тазарруъ билан ва махфий дуо қилинг”, деган каломи. Бошқа бир далил ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг: “Тўрт нарса борки, уни имом махфий қилади”, деб, улар қаторида оминни ҳам зикр этганлар. Шофеъийлар наздидаги энг зоҳир қавлнинг муқобили шуки, агар имом оминни айтса, уни махфий айтиш муқтадийларга хос бўлади. Бу ҳолда у бошқа зикрларга ўхшаб қолади. Бир қавлда ушбу ҳолатда жамоат камчилик бўлса, махфий айтади, дейилган;

иккинчиси – ошкор айтишнинг мандублиги. Шофеъий ва ҳанбалий мазҳабида шундай. Фақат ҳанбалийлар наздида, мандублик барча намоз ўқувчилар учун умумий. Уларга шофеъийлар имом ва ёлғиз ўқувчи борасида мувофиқ келганлар. Маъмум (имомга эргашган киши) борасида эса имом оминни айтмаслик шарти билан мувофиқ келганлар. Агар имом оминни айтса, зоҳир қавлга кўра, жаҳрий айтиш мандуб бўлади. Бир қавлда қайд этилишича, имом оминни айтса ва жамоат кўп бўлсагина жаҳрий айтилади. Жамоат кам бўлса, жаҳрий айтиш мандуб бўлмайди. Жаҳрий айтишни мандуб деганлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг овозларини баланд қилиб омин деганларини далил қиладилар;

учинчиси – ошкора ва махфий айтиш ўртасида ихтиёр бериш. Буни моликийлардан ибн Букайр ва ибн Арабийлар айтган. Бироқ ибн Букайр, бу ҳукм имомгагина хос, деган. Ибн Арабий наздида эса, барча ихтиёрлидир. “Аҳкомул Қуръон” китобида эса, жаҳрий айтиш саҳиҳ дейилган. Шофеъийлар ва ҳанбалийлар наздида, имом махфий айтса ҳам, маъмум жаҳрий айтади. Чунки маъмумнинг оминни жаҳрий айтиши суннат. Имомнинг тарк қилиши билан у тарк этилмайди. Чунки имом эсдан чиқарган бўлиши мумкин. Маъмум унга эслатиш учун жаҳрий айтади.

Оминни тенг айтиш ва кетма-кет айтиш

6. Шофеъий мазҳаби ва ҳанбалийлар наздидаги энг саҳиҳ қавлга кўра, имомнинг омини билан маъмумнинг омини тенг айтилиши суннат. Бунинг далили қуйидаги ҳадислар: “Имом омин деса, сизлар ҳам омин денглар. Чунки кимнинг омини фаришталарнинг оминига мувофиқ келса, унинг ўтган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, “Сизлардан бирингиз омин деса, осмонда фаришталар ҳам омин деса ва улар бири-бирига мувофиқ келиб қолса, унинг барча ўтган гуноҳи мағфират қилинади”(Икки шайх ривоят қилган). 

Ҳанбалийлар наздидаги энг саҳиҳ қавлнинг муқобилига кўра, муқтадий оминни имомнинг оминидан сўнг айтади.

Бу борада ҳанафий уламоларимиз ва моликийлардан очиқойдин ҳукмларни учратмадик. Лекин улар юқорида зикр қилинган Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: “Сизлардан бир киши омин деса, фаришталар ҳам осмонда омин деса...” ҳадиси, яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Имом “ғойрил мағзу́ би алайҳим валаззо́ лли́ йн” деса, сизлар омин денглар. Кимнинг сўзи фаришталар сўзига мувофиқ келса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади”, дедилар” ҳадисини далил қилиб, оминнинг фаришталарнинг оминига яқин бўлишини ифодаловчи сўзларни айтганлар.

Агар муқтадийнинг омини имомнинг омини билан ёнма-ён бўлмаса, имомдан сўнг бўлса ҳам айтади. Маъмум имомнинг оминни айтган айтмаганини билмаса ёки айтишни мандуб бўлган вақтдан кечиктириб юборса ҳам айтади. Шофеъийлар буни очиқ айтганлар. Шунингдек, очиқ айтганларки, маъмум имом билан бирга қироат қилса ва иккиси тенг тугатса, битта омин кифоя қилади. Агар маъмум қироатни олдин тугатса, бу борада Бағавий “Имомни кутиб туради”, деган. Мухтор ёки тўғри қавлга кўра эса, у аввал ўзи учун омин айтади, сўнг тобелик йўлига кўра, яна айтади.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

857 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

852 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

975 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1037 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

705 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

752 21:50 24.05.2022
« Орқага