Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ота таърифи

1727

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм, 15-қисм16-қисм17-қисм18-қисм19-қисм20-қисм21-қисм22-қисм23-қисм24-қисм25-қисм26-қисм27-қисм28-қисм29-қисм30-қисм31-қисм32-қисм33-қисм34-қисм35-қисм36-қисм37-қисм38-қисм39-қисм40-қисм41-қисм 42-қисм 43-қисм 44-қисм 45-қисм 46-қисм 47-қисм 48-қисм 49-қисм 50-қисм)

[АБУН] – Ота таърифи

1. أب] абун] – бу волид, яъни ота бўлиб, у нутфасидан бошқа бир инсон туғилган шахс маъносини англатади. Унинг бир нечта кўплик шакли бўлиб, энг фасоҳатлиси чўзиқ белгили آابء [а́ ба́ ун] – оталардир.

Истилоҳда эса: ота – шаръий йўл билан бевосита манийсидан ёки тўшагида (никоҳида) бошқа бир инсон туғилган кишидир.

Шунингдек, бир аёл бошқасининг боласини эмизса, ана шу аёлнинг сути мансуб кишига ҳам “разоъий ота” калимаси ишлатилади. Уни “эркакнинг сути”, дейилади.

Ижмолий ҳукми

2. Ота ва бола бир жону тан каби бўлгани учун ҳамда бола отанинг пушти камаридан бўлгани эътиборидан мол-мулк, жон борасида отанинг ҳуқуқ ва бурчларига оид, ўзига хос ҳукмлар мавжуд. Уларнинг аксарияти масъулият, раҳм-шафқат мазмунига эга. Боланинг ижтимоий муҳофазасини, уларга ажратиладиган нафақа маблағини мисол тариқасида келтириш мумкин. Фақиҳлар болани нафақа билан таъминлаш отага вожиб эканлигига иттифоқ қилганлар. Бу борада тўла маълумот олиш учун “Нафақа” бобига мурожаат этилсин. Шунингдек, бокира ва жувон борасида хилоф қилсалар-да, ота ўз қизини турмушга беришда валийлик ҳуқуқига эга эканига ҳам иттифоқ қилганлар. Ота аёл кишининг ўғилдан бошқа барча валийлардан муқаддам туради. Жумҳур фақиҳлар наздида, аёлга валилик қилишда ўғил отадан олдинда туради. Бу масалада ҳанбалийлар жумҳурга хилоф қиладилар. Уларнинг наздида, турмушга бериш масаласида ота олдинда туради. Бундан ташқари, фақиҳлар ёш боланинг ҳамда мажнун ёки девонасифат фарзанднинг молида ҳам валийликка ота ҳақлироқ эканига иттифоқ қилишган. Шунингдек, фарзандини ўлдирган отага қарши қасос вожиб бўлмайди. Бунга ҳам уламолар иттифоқ қилишган. Бу хусусда моликийларда айрим таф­силотлар бор.

Шунингдек, ота бирор ҳолатда ҳам меросдан маҳрум бўлмайдиган олти кишининг бири ҳисобланишида ҳам фақиҳлар иттифоқ қилганлар. Бу олти киши – ота, она, эр, хотин, ўғил ва қиздир. Шунга кўра, ота гоҳида фарз соҳиби сифатида, гоҳида асаба сифатида, гоҳо иккала сабаб билан ҳам меросхўр бўлиши мумкин.

Ўрганиладиган ўринлари

3. Отага боғлиқ фиқҳий масалалар кўп. Улар фиқҳ китобларининг мерос, ақиқа, валийлик, ҳийба, ва сият, қул озод қилиш, никоҳи ҳаром қилинган аёллар, нафақа, қасос, омонлик, гувоҳлик ва иқрор каби ўринларда батафсил ёритилган.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

714 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

750 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

826 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

886 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

595 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

631 21:50 24.05.2022
« Орқага