Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Оталар таърифи

885

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм 11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм)

Оталар таърифи

1. آابء] а́ ба́ ун] сўзи أب] абун]нинг кўплигидир. Абун бу ота дегани. أصـــــــول] усу́ лун] – асл, илдиз атамаси اابء] а́ ба́ ун] атамасидан кўра умумийроқдир. Чунки أصول [усу́ лун] сўзи оталардан ташқари оналар, боболар ва момолар маъносини ҳам қамрайди. Луғатда оталар сўзи боболар маъносида ҳам келиши мумкин.

Чунки уларда шахсга нисбатан вилодат – туғишганлик маъноси бор. Баъзан оталар деганда, амакилар ҳам тушунилади. Чунки амаки мажозий маънода ота деб номланади. Қуръони каримда Яқуб алайҳиссаломнинг болалари ҳақида келган оят ҳам шунга мисол бўлади: “Сенинг илоҳинг ва оталаринг – Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқнинг илоҳи бўлмиш ягона Аллоҳга сиғинамиз ва бизлар фақат Унинг ўзигагина бўйинсунувчилармиз”. Маълумки, Исмоил алайҳиссалом Яқуб алайҳиссаломнинг амакиси бўлган.

2. Оталар калимаси фақиҳлар тилида, худди луғатдагидек, ота ва бобога (эркакларига) нисбатан ишлатилади. Ижмолий ҳукми

3. Оталар сўзи васиятда, ундан бошқа ўринларда қўлланилганда, боболар деган маъно касб этиш-этмаслиги юзасидан уламолар ихтилоф қилишган. У ерда, асосан, бир лафздан бир пайтнинг ўзида ҳам ҳақиқий, ҳам мажозий маъно ирода қилиниши мумкин ёки мумкин эмаслиги борасида баҳс кетган. Зеро, оталар сўзининг боболар деб ишлатилиши мажоздир. Бу масалада ҳанафий мазҳабимизнинг тутган йўли қуйидагича: бир пайтнинг ўзида бир лафздан ҳам ҳақиқий, ҳам мажозий маънони ирода қилиш жоиз эмас.

Чунки матбуъ (эргаштирувчи) тобеъ (эргашувчи)дан устун. “АтТанқиҳ” асарида шундай дейилган. Саъдуддин Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Агар мусулмонлар кофирларнинг ота ва оналарига омонлик берса, бу омонликка кофирнинг бобо ва момолари кирмайди”. “Фатовои Ҳиндия”нинг “Васият” бобида “Ал-Муҳит”дан нақл қилинган ҳолда қуйидагилар келтирилган: “Фалончи ва фалончининг оталарига васият қилса, уларнинг ота-оналари ҳаёт бўлса, худди шу ота-оналар васиятда кўзда тутилган ҳисобланади. Агар ота-оналари йўқ, аммо бобо-момолари бор бўлса, васиятда ана шу бобо-момолар назарда тутилмаган ҳисобланади”. Яна “Фатовои Ҳиндия”да келишича: “Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Агар кишиларнинг ўзаро мулоқотларида ота деганда бобо тушунилса, улар (боболар) ҳам омонлик остига киради”. Шофеъийлар ва жумҳур уламоларга кўра, бир вақтнинг ўзида битта лафздан ҳам ҳақиқий, ҳам мажозий маъно ирода қилиш мумкин. Шофеъий уламоларидан аллома Рамлийнинг: “Бир киши, фалончининг оталарига васият қилдим, деса, икки тарафдан боболари ҳам киради”, деган сўзлари ҳам мазкур қарашга асосланган. “Икки тарафдан” дейилганда, ота ва она тараф назарда тутилган. Ўрганиладиган ўринлари:

4. Баъзи фақиҳлар ушбу масалани “Васият”, “Омонлик” мав­зуларида зикр қилганлар. Шу­нингдек, усули фиқҳнинг “Муштарак” мавзусида сўз юритилган. Батафсил маълумот “أب] абун] – Ота” терминида келтирилган.

[А́БА́РУН] – ҚУДУҚЛАР Биринчи мавзу: Қудуқлар таърифи ва уларнинг ижмолий ҳукмлари

1. آابر] а́ ба́ рун] – қудуқлар сўзи بئر] би’рун] – қудуқ сўзининг кўплиги бўлиб, у أبر] ба’ара] – қазимоқ сўзидан олинган. У қиллат (озлик) жами билан ҳам жамланади ҳамда أبور] убу́ рун] ва آبر] а́ бурун] бўлади. Касрат (кўплик) жами эса بئار] биа́ рун] шаклида бўлади.

Аллома Ибн Обидин ўзининг “Роддул муҳтор” асарида “Қудуқ – остида оби ҳаёт манбаи бор, яъни тубидан доим сув чиқиб турадиган чуқурликдир”, деган изоҳни “Ан-Нутаф фил фатово” китобидан нақл қилади ва айтадики: “Шубҳасиз, ушбу таърифга кўра, ёмғир ёки дарё суви билан тўлдириладиган сунъий ҳовуз ва ўралар, шунингдек, “ракийя”лар бунга кирмайди. “Ракийя”- нинг маъноси қомусда келишича қудуқдир. Бироқ урфда бу атама тилга олинганда ер остидан чиққан сувдан эмас, балки ёмғир сувларидан ҳосил бўлган қудуқлар назарда тутилади. Демак, ракийя сув чиқадиган эмас, балки сув тўпланадиган жой маъносини билдиради”. Аллома Бужайрамийнинг “Шарҳул Хатиб”га ёзган ҳошиясида келишича, қудуқ деб бавл ва тезаклар тушадиган жойга ҳам айтилади. Масалан, ҳожатхона остидаги чуқурлик. Ҳозирда у хаззон (ҳавза) деб номланади. Унинг чуқури эса ҳаш деб аталади. Ҳашнинг умумий маъноси – ҳожатхонадир.

2. Қудуқ сувлари борасидаги асл қоида унинг тоҳурлиги, яъни ўзи тоза ва бошқа нарсаларни ҳам покловчи эканлигидир. Барча уламолар иттифоқига кўра, агар қудуқ суви нажосатланмаса ёки ранги, таъми, ҳиди каби сифатларидан бири ўзгармаса, ундан фойдаланиш мумкин. Бу масала сувларнинг ҳукмлари баёнида муфассал ўрганилади. Бироқ баъзи қудуқлардан фойдаланишни уламолар макруҳ санаганлар. Жумладан, ғасб қилинган ерлардаги қудуқлар суви билан покланиш. Шунингдек, яна бошқа қудуқлар борки, уларнинг хусусиятлари ҳақида фақиҳлар баъзи ҳукмларни баён этганлар.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг айнан ўзи учун бўлган шартлар

448 22:05 05.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброга вакил қилиш

552 22:05 04.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброни рад этиш

562 22:05 03.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг рукнлари - қабул

552 22:05 02.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг рукнлари

627 22:05 01.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Икки маънодан бирининг устун келиши ёки уларнинг баробарлиги

608 22:05 30.11.2021
« Орқага