Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: оят таърифи

1316

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм, 15-қисм16-қисм17-қисм18-қисм19-қисм20-қисм21-қисм22-қисм23-қисм24-қисм25-қисм26-қисм27-қисм28-қисм29-қисм30-қисм31-қисм32-қисм33-қисм34-қисм35-қисм36-қисм37-қисм38-қисм39-қисм40-қисм41-қисм 42-қисм 43-қисм 44-қисм 45-қисм 46-қисм 47-қисм 48-қисм 49-қисм)

[А́ЯТУН] – оят таърифи

1. Оят сўзи луғатда “аломат”, “ибрат” маъносини англатади. Шариатда эса, у бошланиш ва тугалланиши тавқифий йўл билан билинган Қуръон сурасининг бир бўлагидир.

Оят билан суранинг фарқи шундаки, суранинг махсус номи бўлади ва у уч “оят”дан кам бўлмаслиги лозим. Оятга келсак, баъзан “Оятал курсий” каби унинг ҳам хос номи бўлади. Аммо кўпинча оятнинг номи бўлмайди. Фақиҳлар баъзида оят сўзини луғавий маънода “зилзила”, “шамол”, “Ой” ва “Қуёш тутилиши” каби табиат ҳодисаларига нисбатан ҳам қўллашган.

Ижмолий ҳукми

2. Оят Қуръондан бир жуз бўлгани сабабли кўпинча унинг ҳукми қуйидаги: “Унга нисбатан мусҳафи шарифнинг ҳукмлари жорий бўладими? Ёки йўқми?” қабилидаги саволлар атрофида кечади. Мисол учун: Агар Қуръондан бирор оят лавҳга ёзилган бўлса, таҳоратсиз одам уни ушлаши мумкинми? Фақиҳлар орасида оят Қуръондан бир бўлак эканини эътиборга олиб, таҳоратсиз кишига мазкур лавҳни ушлашни тақиқлаганлар бор. Мусҳафга ўхшамагани эътиборидан уни жоиз санаганлар ҳам мавжуд.

Шунингдек, фақиҳлар намозда бир оятни ўқиш кифоя қилиши борасида ҳам ихтилоф қилганлар.

Ўрганиладиган ўринлари

3. Таҳорат: фақиҳлар таҳоратсиз одам бир ёки бир неча оят ёзилган лавҳани ушлаши борасидаги ҳукмга “Таҳорат китоби”- нинг “Таҳоратсизлик сабабидан ҳаром бўлган нарсалар” фаслида тўхталиб ўтганлар.

Намоз: фақиҳлар намозда Қуръондан бир ёки бир неча оят ўқишнинг ҳукмига “Намознинг сифатлари” фаслида ва “Намознинг мустаҳаблари”га боғлиқ масалалар баёнида тўхталиб ўтганлар. Шунингдек, уламолар намозда оятлар ўрнини алмаштириб қўйиш, уларни бармоқлар билан санаш, раҳмат ёки азоб ояти ўқилганда дуо қилиш, тасбеҳ айтиш ва паноҳ сўраш, бир оятни такроран ўқиш ҳамда суранинг орасидан (баъзи) оятларни ўқиш каби оятлар тиловатига алоқадор масалаларни ҳам зикр қилганлар.

Яна уламолар жума намози, икки ҳайит, кусуф, истисқо намозлари хатибининг оят ўқишига боғлиқ ҳукмларни шу намозларнинг хутбаси бобида айтиб ўтганлар.

Баъзи уламолар табиий офатлар, ҳодисалар содир бўлган вақтда намоз ўқишнинг ҳукмини “кусуф намози” фаслида зикр қилишган.

Тиловат саждаси: сажда оятининг тиловат қилинишига доир ҳукмлар “Саждаи тиловат” мав­зусида батафсил баён қилинган.

Турли ўринларда оятнинг ҳукми: оят тиловат қилиш олдидан “Басмала” ва “Таъаввуз” айтиш ҳукмини фақиҳлар намознинг сифатларига алоқадор “Истиъоза” бобида батафсил ёритишган.

Уйқудан олдин ва намоздан кейин Оятал курсийни ўқиш каби махсус ҳолатларда Қуръони каримнинг муайян оятларини тиловат қилиш “Зикр” ва “Одоб” китобларида батафсил ёритилган.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

857 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

852 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

975 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1037 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

705 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

752 21:50 24.05.2022
« Орқага