Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: қиёфаларни аниқловчи мутахассис (қоиф)ларнинг сўзлари асосида ҳукм қилиш

516

(140-қисм 141-қисм 142-қисм 143-қисм 144-қисм 145-қисм 146-қисм 147-қисм 148-қисм 149-қисм 150-қисм 151-қисм)

Қиёфаларни аниқловчи мутахассис (қоиф)ларнинг сўзлари асосида ҳукм қилиш

35. “Қофа” сўзи “қоиф”нинг кўплиги бўлиб, луғатда “асар ва аломатларни кузатувчи” маъносида келади. Шариат истилоҳида эса изларни кузатиб, ўша изларда юрган кишиларни аниқлайдиган, шахснинг ўз отаси, ака-укасига ўхшашлигини текширадиган ва чалкашлик бўлган пайтда насабларни белгилайдиган, Аллоҳ таоло томонидан шундай иқтидор берилган киши “қоиф”дир1038. Уч имом – имом Молик, Шофеъий ва Аҳмадларнинг наздида, ҳанафийларга хилоф равишда қиёфа мутахассисининг сўзи билан насаб собит бўлади. Бунинг тафсилоти “Қиёфа” бўлимида кенг кўриб чиқилади.

Қуръа асосида ҳукм қилиш

36. Қуръа – ҳужжат асосида тайин қилиш имкони бўлмаган пайтда бирор шахс ёки улушни ўзига ўхшашлари орасидан тайин қилишнинг бир йўлидир1039. Қачонки, ҳақлар ва манфаатлар баробар келиб, низо пайдо бўлса, гина-кудуратларни дафъ қилиш ва қазои қадарга розиликни рўёбга чиқариш учун қуръа ташланади. Шариатда бир неча ҳолатларда қуръа ташлаш мавжуд1040. Бунинг тафсилоти учун “Қуръа” истилоҳига мурожаат қилинади. Фақиҳларнинг таъкидича, бирор манфаат ёки ҳақ бир тарафга тайин бўлган пайтда ўша тараф билан бошқалар ўртасида қуръа ташлаш жоиз эмас. Чунки бундай ҳолатда қуръа ташлаш муайян ҳақ ёки муайян манфаатни зое қилишдир.


1038 Сулаймон Жамал. Ҳошиятул Жамал ъала Шарҳил Манҳаж. “Дор иҳёут туросул арабий”. 5-ж. 434, 435-б.

1039 Абдуллоҳ ибн Аҳмад Қуртубий. Тафсири Қуртубий. 4-ж. 87-б.

1040 Ибн Фарҳун. Табсиратул ҳукком. 2-ж. 106-б. Ибн Ражаб Ҳанбалий. Қавоидул фиқҳия. 348-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

714 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

750 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

826 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

886 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

595 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

631 21:50 24.05.2022
« Орқага