Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: қозининг хати асосида ҳукм чиқариш ўринлари ва шартлари

1178

(130-қисм 131-қисм 132-қисм 133-қисм 134-қисм 135-қисм 136-қисм 137-қисм 138-қисм 139-қисм 140-қисм 141-қисм 142-қисм 143-қисм 144-қисм 145-қисм 146-қисм 147-қисм 148-қисм 149-қисм)

Қозининг хати асосида ҳукм чиқариш ўринлари ва шартлари

33. Умуман олганда, қозининг қозига йўллаган мактуби асосида ҳукм чиқаришнинг жоизлиги борасида тўрт мазҳаб фақиҳлари ўртасида ихтилоф йўқ. Бироқ улар қози қозига нималар ҳақида ёзиши, мактубда акс эттирилиши вожиб бўлган шартлар борасида ихтилоф қилганлар.

Ҳанафий мазҳабимизда қозининг қозига ёзган мактуби ҳад ва қасослардан бошқа масалаларда қабул қилинади. Моликий ва шофеийлар фикрича, мол-мулклар, ҳадлар, қасослар ва бандаларнинг ҳаққи ҳисобланган барча масалаларда қозининг қозига ёзган мактубига асосан ҳукм қилиш жоиз. Ҳанбалийлар наздида қарз, ғасб каби мол-мулкка тегишли ҳамда мол-мулк мақсад қилинган барча масалаларда қозининг қозига нома тарзда йўллаган маълумотлари қабул қилинади. Аллоҳ учун бўлган ҳадларда эса қабул қилинмайди. Қасос, никоҳ, талоқ, хулуъ ва насаб каби Аллоҳнинг ҳаққи бўлмаган ҳадларда қабул қилиниш-қилинмаслиги борасида икки ривоят бор. “Қазфнинг ҳадди Аллоҳнинг ҳаққи” дейилса, у борада ҳам қабул қилинмайди. Агар “банданинг ҳақи” дейилса, унда у қасосга ўхшаб қолади. Ҳар бир мазҳабнинг бу борада ўзига яраша тафсилот ва шартлари бор. Баъзилар мактуб йўллаган қози билан уни қабул қилган қозининг ўртасида намозни қасрга айлантирувчи сафар масофаси бўлиши шарт, дейишган. Бу ўринда ёзилган нарса ҳукмми ёки гувоҳликми, фарқи йўқ. Айримлар масофани шарт қилмаган. Айримлар эса ушбу масофа гувоҳлик борасидаги мактубда шарт, ҳукм борасидаги мактубда шарт эмас, дейишган.

Айрим фақиҳлар мактуб ёзган ва уни қабул қилган қозининг мактуб ёзилиш ва ҳукм чиқарилиш пайтида қозилик мансабида бўлишини шарт қилганлар. Баъзилар эса мактуб ёзилиш пайтида қозиликда бўлса етарли, дейдилар. Икки қози бир шаҳарда бўлиб, бири иккинчисига оғзаки айтиб берса ҳам, мактуб ёзганнинг ҳукмида бўлади1036. Қозининг қозига мактуб ёзишига алоқадор бўлган барча шарт-шароитлар замон ва урфнинг ўзгаришига қараб ўзгарадиган амалиётлардир. Фақиҳлар ўзларининг замонларида кўрганларига қараб қоида ва шартлар қўйишган. Бу борада асосий масала мактуб етук мутахассис бўлган бир қози томонидан ёзилганига ишончнинг ҳосил бўлишидир. Амалиётлар ва урфлар ўзгариб кетди. Ҳозирга келиб даъвони қозига кўтариш қонун-қоидалари аниқлик ва ишончни оширишга қаратилган бир қанча амалиётларни ўз ичига олган. Улар нассларга ва фиқҳий ҳукмларга зид келмайди. Шунинг учун уларни татбиқ қилиш ва амалга оширишнинг зарари йўқ.


1036 Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 4-ж. 544-б. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Хараший. Шарҳул Хараший ъала Мухтарасил Халил. 5-ж. 170-б. Муҳаммад ибн абил Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. 8-ж. 259-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 11-ж. 467-б. Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 7-ж. 7-б. Муҳаммад Раҳуний. Ҳошияту имом Раҳуний ъала шарҳи Зарқоний ли Мухтасарил Халил. 7-ж. 344-б. Закариё ибн Муҳаммад Ансорий. Аснал матолиб Шарҳу Равзит толиб. 4-ж. 318-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

1359 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

1181 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

1447 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1469 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

1107 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

1171 21:50 24.05.2022
« Орқага