Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: қозининг қозига ёзган мактуби билан ҳукм қилиш

1201

(130-қисм 131-қисм 132-қисм 133-қисм 134-қисм 135-қисм 136-қисм 137-қисм 138-қисм 139-қисм 140-қисм 141-қисм 142-қисм 143-қисм 144-қисм 145-қисм 146-қисм 147-қисм 148-қисм)

Қозининг қозига ёзган мактуби билан ҳукм қилиш

32. Бу билан ҳукм қилишда асл далил Суннат, ижмо ва ақлий далиллардир: Суннатдан далил: Заҳҳок ибн Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга “Ашям Зибобийнинг хотинига эрининг хунидан мерос бер”, деган мазмунидаги мактуб ёзиб юбордилар”1035. Қозининг қозига ёзган мактуби билан ҳукм қилишнинг жоизлигига бутун уммат ижмоъ қилган. Ақлий далилга келсак, бунга ҳам эҳтиёж бор. Бировнинг бошқа юртда ҳақи бўлса ва у ёққа бориб, ҳақини талаб этиши машаққат туғдирса, бундай ҳолда қозининг мактубига зарурат пайдо бўлади. Шундай экан, унинг қабул қилиниши вожиб. 

Мактуб турлари

а) Қози ўзи чиқарган ҳукмни ёзма баён этади. Масалан, бировнинг зиммасидаги ҳақ борасида ҳукм чиқарди, аммо ундириб олишга улгурмади, қарздор қочиб кетди ёки кимдир ғойиб одамга қарши ҳақ даъво қилди, унга баййина (ҳужжат-далил) ҳам келтирди, қозидан бу масалада ҳукм чиқариб беришни сўради, қози ҳукм чиқарди, даъвогар қозидан чиқарган ҳукмини хат тариқасида ёзиб беришини, мактубни олиб, қочоқ қарздор турган жойнинг қозисига олиб боришини айтди, шундай вазиятда қози ўша ҳудуддаги қозига ёзма билдирги беради. Бошқа бир мисол: ҳозир бўлган кишига қарши баййина келтирилди, у эса ҳукм чиқарилишидан олдин қочиб кетди, шу ўринда ҳақ эгаси қозидан ҳукм чиқаришни ва ҳукмни олиб кетиши учун ёзма баён қилиб беришни сўрайди. Ушбу уч суратда ёзиб бериш борасидаги талабни қондириш қози учун лозим. У ёқдаги қози эса ёзма маълумотни қабул қилиши шарт. б) Икки гувоҳнинг кўрсатмаси асосида аниқлаган даъвогарнинг ҳақини ёзма баён этиб беради. Масалан, қозининг ҳузурида кимнингдир бошқа биров устидаги ҳақи борасида гувоҳлик берилди. Қози ҳали ҳукм қилгани йўқ. Шунда ҳақ эгаси қозининг ҳузурида содир бўлган ҳодисаларни ёзиб беришни қозидан сўраса, у даъвогарнинг талабини қондиради. Мактуб тариқасида йўлланган маълумотда икки гувоҳ кўрсатмалари зикр этилади. Агар мактубни қабул қилиш шартлари тўлиқ топилса, мактубни олган қози уни қабул қилиши ва ўша йўлланган нома асосида ҳукм чиқариши лозим.


1035 Заҳҳок ибн Суфённинг ҳадиси. У айтди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга ...”. Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Термизий “ҳасан саҳиҳ”, деган. Насоий, Ибн Можа, Аҳмад ривоят қилган. Молик Муваттода келтирган. Мажмауз завоидда “Табароний ривоят қилган. Рижоллари саҳиҳнинг рижолларидир”, дейилган. Али ибн Абу Бакр Ҳайсамий. Мажмаъуз завоид. 4-ж. 230-б. Азим Ободий. Авнул маъбуд. 3-ж. 91-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бобурийлар ҳақида қисқача маълумот

274 20:05 02.10.2022

Қонунчилигида ўқитувчиларга бўлган имтиёзлар

146 19:50 02.10.2022

Шавкат Мирзиёев Индонезия ва АҚШ президентларига ҳамдардлик билдирди

172 19:30 02.10.2022

Қатар: Жаҳон чемпионати мухлислари учун қоидалар эълон қилинди

386 19:08 02.10.2022

Қирғизистон таълим вазири олган порани қайтариб берди

236 18:50 02.10.2022

«Бойларга солиқ солинг, камбағалларга ҳужум қилманг»

209 18:25 02.10.2022
« Орқага