Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: қозининг ўзи билган маълумоти орқали қазо қилиши (ҳукм чиқариши)

1257

(130-қисм 131-қисм 132-қисм 133-қисм 134-қисм 135-қисм 136-қисм 137-қисм 138-қисм 139-қисм 140-қисм 141-қисм 142-қисм 143-қисм 144-қисм 145-қисм 146-қисм 147-қисм)

Қозининг ўзи билган маълумоти орқали қазо қилиши (ҳукм чиқариши)

30. Қозининг маълумотидан мурод – унга суяниб гувоҳлик бериши мумкин бўлган кучли гумонидир1022.

Барча мазҳаб уламолари ўртасида холис Аллоҳнинг ҳақи бўлган ҳадларда қози ўз билганига асосан ҳукм чиқариши жоиз эмаслиги борасида ихтилоф йўқ. Масалан, зино қилган ва хамр ичганнинг ҳаддида. Чунки ҳадларни бекор қилиш эҳтиёт йўли ҳисобланади. Қозининг маълумоти билан чекланиш эҳтиёт ҳисобланмайди. Негаки, ҳадлар фақатгина иқрор ёки сўз билан ифодаланган гувоҳлик билан собит бўлади. Бундан ташқари қозининг маълумотида гувоҳликнинг маъноси топилса ҳам унинг сурати топилмайди. Чунки гувоҳликнинг сурати – нутқ қилиш. Гувоҳлик суратининг йўқлиги шубҳа уйғотади. Ҳадлар эса шубҳалар билан бекор қилинади1023. Одамларнинг ҳақлари борасида қозининг ўз маълумоти асосида ҳукм чиқариши борасида фақиҳлар ихтилоф қилганлар: Моликийлар мазҳаби, шофеъийларда зоҳир бўлмаган қавл ва ҳанбалий мазҳабининг зоҳирига кўра, қози одамларнинг ҳақлари борасида ҳам ўзининг маълумотлари асосида ҳукм чиқармайди. Бу ўринда унинг қозиликка тайинланишидан олдинги маълумоти ҳам, тайинланганидан кейинги маълумоти ҳам баробар. Бу – Шурайҳ, Шаъбий, Исҳоқ ва Абу Убайдларнинг сўзи. Улар бу сўзга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини далил қилганлар: “Мен ҳам башарман. Сизлар менинг ҳузуримга хусуматлашиб келасизлар. Баъзиларингиз баъзиларингиздан кўра ҳужжат келтиришга уста, сўзамол бўлишингиз мумкин. Шунда мен эшитганимга асосланиб, унинг фойдасига ҳукм чиқариб қўйишим мумкин...”1024. Ушбу ҳадиснинг далолатига кўра, у зот эшитганига кўра ҳукм қилганлар, билганига кўра эмас. Ҳазрамий ва Киндийлар ўртасида бўлган воқеа борасидаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган қуйидаги сўзлар ҳам бунга далил: “Ё сенинг гувоҳларинг ёки унинг қасами. Сен шунгагина ҳақлисан”1025. Яна бунга далиллардан Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу асар: “Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурида икки киши бир-бири билан даъволашиб қолди. Уларнинг бири Умарга: “Сен менинг гувоҳимсан”, деди. У зот эса: “Агар хоҳласаларингиз гувоҳлик бераман, ҳукм қилмайман ёки ҳукм қиламан, гувоҳлик бермайман”, дедилар”1026.

Шофеъийлар наздидаги энг зоҳир қавл, имом Аҳмаддан бир ривоятда, икки имом – мазҳабимиз асосчиларидан Абу Юсуф ва Муҳаммадларнинг мазҳабига кўра, қози ўз маълумотлари билан ҳукм қилиши мумкин. Қозиликка тайинланишдан олдинги маълумотлари билан тайинлангандан кейинги маълумотлари ўртасида фарқ йўқ. Лекин шофеъийлар бу масалада вожиблик йўлига кўра, қозининг мужтаҳид бўлиши ва мандублик йўлига кўра, тақво ва парҳезкорлиги ошкор бўлган бўлиши лозимлигини таъкидлаганлар. Шунингдек, ҳукми амалга ошиши учун асосланган далилини аниқ айтишини шарт қилганлар. Масалан, “У даъво қилган нарса сенинг зиммангда вожиб эканини билдим ва ҳукм қилдим” ёки “Ўзимнинг маълумотим асосида сенинг зарарингга ҳукм қилдим”, деб айтади. Иккала лафзни ҳам айтмаса, ҳукми жорий қилинмайди.

Мумкин дегувчилар қуйидаги ҳадисни ўзларига далил қилганлар: Ҳинд Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарата: “Абу Суфён – бахил киши. Менга ва болаларимга етарли нафақа бермайди”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Маъруф билан (инсоф билан, ўртача) ўзингга ва болаларингга етадиганича олгин”, дедилар1027. Бу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳинднинг тўғри сўзлаётганини билганлари учун ҳеч қандай гувоҳлик ва иқрорсиз ҳукм қилдилар. Шунингдек, қози гувоҳлик асосида ҳукм чиқариши жоиз бўларкан, ўзининг билгани асосида ҳукм чиқаришининг жоиз бўлиши шубҳасиз. Чунки гувоҳликдан мақсад гувоҳликнинг ўзи эмас, балки ҳодисанинг ҳукми ҳақида аниқ маълумотнинг юзага келишидир. Қозининг ўзи кўргани туфайли вужудга келган маълумоти гувоҳларнинг шоҳидлиги ортидан вужудга келган маълумотидан кучли бўлади. Зеро, гувоҳлик ортидан ҳосил бўлган маълумот кучли гумон ва қувватли эҳтимолдир. Бевосита сезги ва мушоҳада орқали билинган маълумот эса қатъий ва ишончли бўлади. Демак, у кучлироқ ва у асосида ҳукм чиқариш тўғрироқдир.

Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабига кўра, одамларнинг ҳақлари борасида қози ўзининг қозилик пайтида ва қозилик қилаётган жойида вужудга келган маълумоти асосидагина ҳукм қилиши мумкин. Қозилик пайтидан бошқа вақтда ва қозилик қилаётган жойидан бошқа жойда вужудга келган ёки қозилик пайтида, бироқ бошқа жойда пайдо бўлган маълумоти асосида ҳукм қилиши мумкин эмас. Бунинг сабабини имом Абу Ҳанифа икки маълумот ўртасида фарқ бор эканлиги билан изоҳлаган. Қозилик пайтидаги ва қозилик қилаётган жойидаги билган маълумоти у учун ўша вақтда, ўша маълумот асосида ҳукм чиқариши лозим бўлган маълумот ҳисобланади. Бу маълумот ҳукм чиқариши лозим бўлиб турган ҳолатдаги гувоҳликка ўхшайди. Қозиликдан олдинги, яъни ҳукм чиқариши зиммасига лозим бўлмаган вақтда пайдо бўлган маълумот эса ҳукм чиқариши лозим бўлмаган пайтдаги гувоҳликка ўхшайди.

Бунга қарши бўлган уламолар икки ҳолатдаги илм ҳам баробар, деганлар.

Ҳанафий мазҳабимиз уламолари: “Бизнинг замонамизда қозилар бузилиб кетгани сабабли қозининг ўз маълумоти асосида ҳукм қилиши мумкин эмас”, дейишади. Бу – асосли сўз. Мутааххирларнинг “Қози ўз маълумотига асосланиб, ҳукм қилиши жоиз”, деган сўзи фатво берилган сўзнинг хилофидир.

Баъзи моликийлар, қози қазо мажлиси асносида ўзида пайдо бўлган маълумот, масалан, иқрор билан ҳукм чиқариши мумкин, деганлар. Аслида бу қозининг маълумоти билан ҳукм чиқариш эмас. Балки бу иқрор асосида чиқарилган ҳукм ҳисобланади1028.


1022 Муҳаммад ибн абил Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. 8-ж. 247-б. 1023 Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 7-ж. 7-б. Ибн Фарҳун. Табсиратул ҳукком. 1-ж. 167-б. Муҳаммад ибн абил Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. 8-ж. 246-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 11-ж. 400-б.

1024 “Мен ҳам башарман...” ҳадиси. Уни Молик, Аҳмад, икки шайх ва бошқалар Умму Салама розияллоҳу анҳодан турлича ривоят қилишган. Жалолиддин Суютий. АлФатҳул Кабир фий зоммиз зиядати илал Жомиъис сағир. 1-ж. 436-б.

1025 “Ё сенинг гувоҳларинг ёки унинг қасами...” ҳадиси. Икки шайх, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можалар турлича ривоят қилишган. Жамолиддин Зайлаъий. Насбур роя ли аҳодисил Ҳидоя. 4-ж. 59-б.

1026 Буни “Муғний”нинг соҳиби ва Ибн Ҳазм “Муҳалла”да зикр қилишиб, санадини келтиришмаган. Ибн Ҳазм: “Бу Заҳҳокнинг йўли билан келган”, деган. У ҳақда Ибн Ҳажар: “Содуқ, мурсаллари кўп”, деган. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 9-ж. 55-б. Ибн Жазм Андалусий. Ал-Муҳалло бил осор. 9-ж. 427-б.

1027 “Ўзингга ва болаларингга етадиганича олгин” ҳадиси. Икки шайх ва бошқалар турлича ривоят қилишган. Муҳаммад Абдурроуф Муновий. Файзул Қодир шарҳул Жомеъис сағир. 3-ж. 436, 437-б.

1028 Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 7-ж. 7-б. Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 4-ж. 345-б. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Хараший. Шарҳул Хараший ъала Мухтарасил Халил. 5-ж. 164, 169-б. Ибн Фарҳун. Табсиратул ҳукком. 1-ж. 167-б. Муҳаммад ибн абил Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. 8-ж. 246-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 11-ж. 400-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

714 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

750 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

826 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

886 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

595 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

632 21:50 24.05.2022
« Орқага