Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Қудуқлар

855

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм 11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 23-қисм 24-қисм 25-қисм)

Одамнинг қудуққа тушиб кетиши

8. Барча мазҳаб фақиҳларининг иттифоқига кўра, одам қудуққа тушиб кетса ва у ҳақиқий ёки ҳукмий нажосатлардан пок бўлса, бу ҳолда сув мустаъмал (ишлатилган) га айланмайди. Бунинг учун, албатта, сув миқдори кўп бўлиши шарт. Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳнинг Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилишича, бу ҳолда қудуқдан йигирма челак сув олиб ташланади. Шофеъий ва ҳанбалийлар наздидаги саҳиҳ қавлга кўра, ўша қудуққа қулаган одам тирик ё ўликлигидан қатъи назар, у пок саналади. Одамнинг сувда жон бериши сувни нажосат қилмайди. Фақатгина сувнинг уч сифатидан бири сезиларли даражада ўзгарганидагина нажосатга айланади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Мўмин нажосат бўлмайди”, деган сўзлари бунга далилдир. Шунингдек, инсон ўлиши билан нажосатга айланмайди. Бунда у худди шаҳидга ўхшайди. Чунки инсон ўлим билан нажосатга айланганида, ғусл туфайли покланмаган бўларди. Бу масалада мусулмон билан кофир ўртасида фарқ йўқ. Ҳар иккиси ҳам инсонлик нуқтаи назаридан баробардир. Ҳанафий мазҳабимизда одам қудуққа тушиб кетиб ўлса, ундаги барча сувни чиқариб ташланиши лозим. Қудуққа икки мушук, ит, қўй тушиб ўлса ҳам шу гап. Итнинг ўлиши шарт эмас, у қудуққа тушиб кетиб, тирик ҳолида чиқариб олинса ҳам, сув чиқариб ташланади.

9. Ибн Қудома Ҳанбалий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Кофирнинг қудуққа шўнғиши сувни нажосат қилиш эҳтимоли бор. Чунки юқоридаги хабар мусулмон ҳақида ворид бўлган”. Ҳукмий нопок одам (масалан, жунуб ёки бетаҳорат киши) қудуққа тушганида, аввало, қудуқ сувининг кўп ёки камлиги эътиборга олинади. Кейин ўша одамнинг ният-мақсадига қаралади: эҳтимол, у бетаҳоратликни кетказиш ёки салқинланиш ниятида қудуққа яқинлашган ёхуд челакни тортиб чиқармоқчи бўлганида тушиб кетган бўлиши мумкин. Тагидан сув сизиб чиқадиган қудуққа жунуб ва унинг ҳукмидаги кишининг тушиб кетиши сувни нопок қилмайди. Бу моликийлардан ибн Қосим раҳматуллоҳи алайҳнинг фикридир. Ҳамда Яҳё ибн Маъин раҳматуллоҳи алайҳни имом Молик раҳматуллоҳи алайҳдан келтирган ривоятидир. Ҳанбалийлар ҳам шу фикрга келишган. Фақат шарти – қудуққа тушиб кетган одам бетаҳоратликни кетказишни ният қилмаган бўлиши керак. Яна қуйидаги изоҳни айтган баъзи ҳанафий уламоларимизнинг қарашлари ҳам шундай: ишлатилган сув пок. Бунинг сабаби ишлатилган сувга нисбатан ишлатилмаган сувнинг кўплиги ёки жунуб ва унинг ҳукмида бўлган кишининг қудуққа тушиши сувни “ишлатилган”га айлантирмаслигидир. Шунга биноан қудуқдан ҳеч қанча сув чиқарилмайди.

10. Шофеъийлар жунуб ва жунуб ҳукмида бўлган одамнинг қудуққа тушишини, гарчи қудуқ суви ердан қайнаб чиқиб турадиган бўлса ҳам, макруҳ дейдилар. Бунинг далили Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисдир. У зот: “Бирортангиз жунуб ҳолда оқмайдиган сувда ғусл қилманг”, деганлар. Бу Али ибн Зиёднинг Молик роҳматуллоҳи алайҳдан қилган ривоятидир. Қудуққа тушган одам бетаҳоратликни кет­казишни ният қилган бўлса, ҳанбалийларнинг фикри ҳам шудир. Ҳанафий уламоларимиздан, одам қудуққа тушиши билан сув “ишлатилган”га айланади. Ишлатилган сув эса нажосатдир. Барчаси чиқариб ташланиши лозим, деб айтувчиларнинг йўллари ҳам шу. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан келган бир ривоятда: “Агар қудуққа тушиб кетган одам бетаҳорат бўлса, қирқ челак сув олиб ташланади. Борди-ю жунуб ҳолатда ёки кофир бўлса, сув буткул чиқариб ташланади”, дейилган. Чунки кофирнинг бадани ҳақиқий ёки ҳукмий нажосатдан холи бўлмайди. Бироқ сувга тушаётганида пок вужуд эканлигига аниқ ишонч бўлса, ҳукм бундай бўлмайди.

11. Агар қудуқнинг суви кам бўлиб, унга тушган одам бетаҳоратликни кетказишни ният қилмаган бўлса, моликийлар наздида, унинг баданига теккан сувгина ишлатилган бўлади. Шофеъийлар ва ҳанбалийларга кўра, сув покловчи бўлиб қолаверади. Ҳанафий уламоларимиз наздида эса бу борада уч хил фикр мавжуд. Китобларимизда бунга ишора қилиб “қудуқ масаласи جحط) жим, ҳа, то)” дейилган.

“Жим” билан ишора қилинган фикр Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳникидир. Сув баданга текканида нажосатга айланди. Чунки баданнинг ўша қисмидан ювиш фарзини соқит қилди. Киши эса бошқа аъзоларида нопоклик қолиб кетгани учун ёки ишлатилган сувнинг нажосатлиги сабаб нажосатлидир. “Ҳо” билан ишора қилингани эса Абу Юсуфнинг раъйларидир. Устидан қуйилмагани учун киши ўз ҳолича бетаҳорат қолади. Чунки у кишининг наздида сувни қуйиш шарт. Сув ҳам ўз ҳолича покдир. Чунки қурбат нияти ҳам йўқ, бетаҳоратлик ҳам кўтарилмаган. “То”дан мурод эса Муҳаммад ибн Ҳасаннинг сўзидир. У кишининг наздида сувни қуйиш шарт бўлмагани учун одам покдир. Қурбат нияти бўлмагани сабабли сув ҳам поклигича қолади.

12. Инсон бетаҳоратликни кетказиш ниятида кам миқдордаги сувга тушадиган бўлса, ҳанафий мазҳабимиз, моликий ва шофеъийлар наздида, сув буткул ишлатилган бўлади. Ҳанбалийлар фикрича эса сув покловчилигича қолади. Бетаҳоратлик ҳам кетмайди. Шунингдек, ҳанафий уламоларимиз наздида, бетаҳоратликни кетказишни ният қилмаган бўлса ҳам ишқаланиш билан сув ишлатилганга айланади. Чунки ишқаланиш бетаҳоратликни кетказиш нияти ўрнига ўтадиган ишдир.

13. Агар инсон баданида ҳақиқий нажосат бўлатуриб, қудуқ сувига шўнғиса ёки унга (сувга) нажас нарса ташланса, барчанинг иттифоқига кўра, бу билан кўп миқдордаги сув нажосат бўлмайди. Лекин юқорида айтиб ўтилганидек, бунда сувнинг ё ранги, ё таъми ёки ҳиди ўзгармаслиги шарт. Бироқ ҳанбалийлар наздидаги икки ривоятнинг машҳурроғига кўра, чиқариб ташлаш мумкин ҳолда ҳам, агар сувнинг ҳажми икки қуллага етган бўлса, одамнинг бавли ёки суюқ ахлатидан бошқа бирор нажосат сувни ифлос қилолмайди. Бунинг далили Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган қуйидаги ҳадиси шарифдир: “Бирортангиз ўзингиз ғусл қиладиган, оқмайдиган сувга бавл қилмасин” 

Шунингдек, унга нажас нарса тушса ҳам булғанмайди. Ҳанбалийларнинг машҳур қавлининг хилофига кўра, сув оз бўладими, кўпми – фарқи йўқ. Фақат сифати ўзгарсагина нажосат бўлади.

14. Ҳанафий уламоларимиз, бошқалардан фарқли ўлароқ, бу масалани тафсилоти билан баён қилганлар. Уларга кўра, ҳатто кабутар ва чумчуқ тезаги кўп тушган бўлса ҳам, сув нажосатга айланмайди. Чунки у истиҳсон қоидасига биноан пок эканлигига ижмо қилинган. Биринчи ва кейинги аср олимлари масжидларда кабутарларнинг яшаши жоиз эканига ижмо қилганлар. Ҳатто Масжидул Ҳарамда ҳам. Ваҳоланки, масжидларни поклаш борасида буйруқ келган. Бунда кабутар тезагининг нажосат эмаслигига очиқ далолат бор. Чумчуқнинг тезаги кабутар тезаги билан бир хилдир. Бунинг поклигига далолат қилган далил унинг ҳам поклигига асосдир. Рожиҳ (кучли) қавлга кўра, гўшти ейиладиган барча қушларнинг тезаги ҳам шу ҳукмда бўлади.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Бир мажлисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш

237 22:05 17.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Бир мажлисда тиловат саждалари

640 21:05 16.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: мажлиснинг бир бўлиши таърифи

525 22:10 15.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: сабабнинг бир бўлиши таърифи

330 21:05 14.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: ҳукмнинг бир бўлиши таърифи

331 22:05 13.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: жинс ва навнинг бир бўлиши таърифи

600 22:40 12.01.2022
« Орқага