Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: сабабнинг бир бўлиши таърифи

607

(90-қисм 91-қисм 92-қисм 93-қисм 94-қисм 95-қисм 96-қисм 97-қисм 98-қисм 99-қисм 100-қисм 101-қисм 102-қисм 103-қисм 104-қисм 105-қисм 106-қисм 107-қисм 108-қисм 109-қисм)

Сабабнинг бир бўлиши таърифи

1. سبب] сабаб] луғатда арқоннинг номи. Сабаб ҳам арқон каби мақсадга элтгани учун шундай дейилади. Иттиҳод деб икки нарсанинг бир нарсага айланиб кетишига айтилади. Иттиҳод сўзининг ўзаги бўлмиш воҳид (бир) сўзи жинснинг бири бўлиши мумкин, худди ҳайвон сўзи каби. Ёки навнинг бири бўлиши мумкин, худди инсон сўзи каби ёки шахснинг бири бўлиши мумкин, худди Зайд каби. Фақиҳлар ва усул олимлари сабабга қуйидагича таъриф беришган: “Сабаб – ўзгармас зоҳирий сифат бўлиб, Шориъ ҳукмни унга боғлаган, яъни сабаб мавжуд бўлса, ҳукм ҳам мавжуддир. Сабаб йўқ бўлса, ҳукм ҳам ўз-ўзидан йўқдир”. Алоқадор сўзлар

а) العلة و السبب] ас-сабабу вал ъиллату] – сабаб ва иллат:

2. Олимлар сабаб билан иллат орасидаги боғлиқлик борасида ихтилоф қилишган. Бир қавлга кўра, улар синоним бўлиб, сабабга берилган таъриф ҳар иккисига мос келади ва иккисидан ҳар бирида муносабат шарт қилинмайди. Баҳсни шунга кўра олиб борамиз. Бошқа қавлга кўра иккови бир-биридан фарқлидир.

Бунга кўра, сабаб – таъсир (муносабат) сиз, ҳукмга элтувчи нарсадир. Масалан, туш чоғида қуёшнинг ботиш томон оғиши пешин намозига сабабдир. Иллат эса таъсир (муносабат) билан ҳукмга олиб борувчи нарсадир. Масалан, бир кишининг мулкига талафот етказилса, зарар тўлаб берилади. Яна бир қавлга кўра, сабаб билан иллат орасида умум-хусус мутлақлик нисбати мавжуд, яъни ҳар қандай иллат сабаб бўлаверади, лекин барча сабаб ҳам иллат бўлавермайди. Иттиҳодус сабаб деб кўплаб ҳукмларнинг сабаблари бир-бирига ўхшашига ёки битта бўлишига айтилади.

б) والتداخل االحتاد] ал-иттиҳа́ ду ват тада́ хулу] – иттиҳод ва тадохул:

3. Тадохул – икки турли нарсага бир ҳукмнинг тартиб топиши. Масалан, каффорат ва иддаларнинг бир-бирига киришиб кетиши бунга мисол бўлади. Сабабларнинг бир бўлиши билан киришиб кетиши орасида умум-хусус жиҳатлари мавжуд. Улар ўхшаш жиноятларнинг баъзисини такрор-такрор қилишда бўлади. Масалан, қўл кесишда ўғрилик жиноятининг бир неча бор такрор бўлиши. Бунда сабаблар битта бўлиб, бирлашиб кетмоқда ва қўл бир марта кесилмоқда. Бир хил ҳукмга эга турли сабабларда тадохул топилиб, иттиҳодус сабаб топилмайди. Бунга баъзи уламолар наздида қазф билан хамр ҳадди мисол бўлади. Иттиҳодус сабаб бўлиб, тадохулнинг топилмаслигига икки талафотга иккита тўловнинг вожиб бўлиши мисолдир

Ижмолий ҳукми

4. Бир кишига мутлақ ва қайдли тарзда бир-бирига қарши ҳукм қилинса, мутлақни қўйиб қайдлига амал қилинмайди. Масалан, бир кишига “Фақирни таомлантир” ва “Тамимлик фақирни кийинтир”, деб ҳукм қилиш каби. Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ аксарият шофеъийлардан нақл қилиб, сабаб бир бўлган пайтда мутлақни қайдлига йўналтирилади, яъни мутлақни қўйиб, қайдлига амал қилинади, деган. Бунга таҳорат ва таяммум оятидаги қўлни мисол қилиб келтирган. Яъни таяммум оятида:

“Агар бемор ёки сафарда бўлсангиз ёки сиздан бирингиз таҳоратхонадан келса ёхуд аёлларга яқинлашган бўлсангиз-у, сув топа олмасангиз, покиза тупроқ-ла таяммум қилинг. Бас, юзингизга ва қўлларингизга масҳ тортинг”, деб қўл ҳеч қандай қайдсиз мутлақ келтирилган бўлса, таҳорат оятида: “Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни тирсаклари ила ювинглар”, деб тирсаккача ювиш билан қайдлаб келтирилган.

Шундан имом Шофеъий кейинги (жадид – янги) қавлида таяммумда қўлни тирсаккача масҳ қилинади, деган.

Сабаб ҳам, ҳукм ҳам бир бўлиб, иккиси манфий бўлса, иккисига ҳам амал қилинади. Яъни бирини иккинчисига юкланмайди. Чунки иккисига амал қилиш имкони бўлгани боис, иккиси ўртасида қарама-қаршилик йўқ. Масалан, зиҳорда мукотабни ва кофир мукотабни озод қилмайсан, деб айтишингиз мумкин. Чунки бундай қилишда тийилишлик ила (бир вақтда) иккисига ҳам амал қилиш мумкин.

Иттиҳодус сабаб билан ҳукм бир бўлиб, иккиси ҳам мусбат бўлса, шофеъий ва у билан айни масалада ҳамфикр бўлган мазҳаблар наздида, мутлақни қўйиб, қайдлига тўлалигича амал қилинади. Бунда бири иккинчисидан олдин ё кейин ёки номаълум бўлсин, фарқи йўқ, яъни икки далил орасини жамлаб, мутлақни қўйиб, қайдлига амал қилишади.

Бир қавлга кўра, мутлақ ва қайдли биргаликда ворид бўлса, мутлақни қўйиб, қайдлига амал қилинади. Чунки битта сабаб қарама-қаршиликни келтириб чиқармайди, қолаверса, биргаликда иккисининг бўлиши қайдли мутлақни изоҳлашига далилдир. Бунга Аллоҳ таолонинг мутлақ тарзда келтирилган. “Уч кун рўза тутсин” ояти мисол бўлади. Айни шу оят ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан машҳур бўлган шоз қироатда “уч кун кетма-кет рўза тутсин” тарзида қайдли қилиб келтирилган. Ҳанафий мазҳабимиз айни шундан қасам каффоратида рўзанинг кетма-кет бўлиши вожиб эканини олишган. Қайдлини мутлақдан кейин нозил бўлгани маълум бўлса, у мутлақни жузъий тарзда насх қилади. Бир қавлга кўра, бундай ҳолатда қайдни бекор қилиш билан қайдлини мутлаққа ҳамл қилинади.

Бир иллат билан икки ҳукмнинг содир бўлиши

5. Мухтор қавлга кўра, икки жумла мусбат бўлса ҳам, манфий бўлса ҳам бир иллат билан икки ҳукм собит бўлади. Масалан, жумла мусбат бўлганига қуйидаги мисол келади: ўғрилик – қўлни кесишга ва (қўл кесиш билан ўғирланган нарсани тўлаб беришни жамлайдиганлар наздида) ўғирланган нарсага талафот етказганда уни тўлаб беришга иллат бўлади. Манфийга эса қуйидаги мисолни айтиш мумкин: мерос ва васиятдан маҳрум қилиш учун иллат қотиллик ҳисобланади.

Бир қавлга кўра, иллат билан ҳукмда муносабат бўлиш шартига биноан, икки ҳукмни бир иллат билан иллатлаш мумкин эмас. Чунки иллатнинг ҳукмга нисбатан муносабати иллатдан кўзланган мақсадни ҳосил қилади. Агар иллат яна бошқа ҳукм билан муносабатга киришса, ҳосил бўлган нарсани ҳосил қилишга айланиб қолади. Шунинг учун икки ҳукмни бир иллат билан иллатлаш мумкин эмас, деб жавоб берилади.

Бу масала борасидаги учинчи қавл: икки ҳукмнинг ўртасида қарама-қаршилик бўлмаса, битта иллат билан у иккисини иллатлаш мумкин бўлади. Агар иккиси ўртасида қарама-қаршилик бўлса, бундай қилиш мумкин эмас. Масалан, доимийлик савдонинг дурустлиги ва ижаранинг ботил бўлиши учун иллатдир.

Ўрганиладиган ўринлари

6. Фақиҳлар сабаб ёки иллатнинг бир бўлиши ҳақида “Таҳорат” китобининг “Таҳорат” ва “Ғусл” бўлимида, “Рўза” китобининг “Рўзанинг каффорати” бўлимида, “Ҳаж” китобининг “Эҳромда ман қилинган амаллар”бўлимида, “Иқрор”да “Иқрорни такрорлаш” бўлимида, “Ҳадлар” китобининг “Қазф”, “Зино”, “Хамр ичиш” ва “Ўғирлик” бўлимларида, “Қасам”китобининг“Қасамнинг каффорати” бўлимида ва нафс ҳамда ундан бошқа нарсаларга нисбатан жиноят қилиш мавзуларида зикр қилишади.

Усулчилар сабабнинг бир бўлиши борасида мутлақ ва муқайяд мавзусида баҳс қилишади. Бу ҳақдаги батафсил маълумот “Усулий илова”да келтирилган.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

183 21:50 22.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: ИЖТИҲА́ ДУН – ижтиҳод

340 21:50 21.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шахслар томонидан  мажбурлаш

415 21:50 20.05.2022

Қимор аҳкомлари

378 17:45 20.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ҳокимнинг мажбурлаши

316 21:50 19.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шариат ҳукми билан мажбурлаш

404 21:50 18.05.2022
« Орқага