Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: шаръий шартлардан бирортаси бузилишининг таъсири

742

(160-қисм 161-қисм 162-қисм 163-қисм 164-қисм 165-қисм 166-қисм 167-қисм 168-қисм 169-қисм 170-қисм 171-қисм)

Шаръий шартлардан бирортаси бузилишининг таъсири

43. Агар боғланиш шартларидан бирортаси бузилса, ижара бекор бўлади. Гарчи у суратан топилса ҳам. Чунки боғланмайдиган нарсалар ҳақида ҳукм бор ва йўқлиги фарқ қилмайди. Ҳанафий мазҳабимиз бунда тайин қилинган ҳақни ҳам, ақднинг аслига алоқадор бўлмаган саҳиҳлик шартларидан бирор шарт бузилганда ҳукм қилинадиган ажри мислни ҳам вожиб қилмайди. Саҳиҳлик шартлари шундайки, улардан бири бузилиши сабаб ақд фосид бўлади, деб биладилар. Чунки улар ботиллик ва фосидлик ўртасини ажратадилар. Зеро, ботил ақднинг асли ҳам, васфи ҳам машруъ эмас. Аммо улар наздида фосид ақд васфи билан эмас, балки асли билан машруъ бўлади. Шунинг учун ҳам ақднинг асли жиҳатидан эътибори бор. Ҳақдаги, ижарага олинган нарсадаги ёки иш муддатидаги жаҳолат ёхуд ижара ақди тақозо қилмайдиган бирор шарт қўйилган вақтда тўла манфаат ҳосил қилинса, ҳанафийлар наздида ажри мисл вожиб бўлади. Аммо Мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа ва икки шогирди раҳматуллоҳи алайҳлар ажри мисл келишилган нархдан ошиб кетмаслигини шарт қилишган. Абу Ҳанифа наздида ва имом Аҳмаддан бўлган бир ривоятга кўра, бирор манфаат кўрилмаган ҳолда унга ҳеч нарса лозим эмас1146.

44. Жумҳур фақиҳлар бу борада ботил ва фосид ақд ўртасини ажратмайдилар. Қайтарилгани сабабли Шореъ қўйган шартларнинг йўқ бўлиши ила ақд ғойри саҳиҳга айланади, деб билишади. Наҳий эса шаръан ақднинг вужудга келмаслигини тақозо қилади. Бу ўринда наҳий ақднинг аслида ёки уни лозим тутувчи васфида ёки кейин юзага келган бирор бузилиш сабабли бўлишининг фарқи йўқ. Буларнинг барчасидаги наҳий ақднинг асари келиб чиқмаганини кўрсатади ва ижарага берувчининг манфаатланиши шаръан жоиз бўлмайди. Тайин қилинган ҳақни бериш унга лозим бўлмайди. Балки ақд қилинган нарсани қабз қилганида ёки манфаатни тўла олганида ёхуд тўла олишга имкон берадиган вақт ўтганида, қанча бўлса-да, ажри мисл лозим бўлади. Чунки ижара ҳам худди савдо каби, манфаат эса айн кабидир. Бадалнинг барқарорлигида фосид савдо ҳам худди саҳиҳ савдодек бўлади. Ижарада ҳам ҳудди шундай, бу шофеъийлар наздидадир1147. Ижарачи манфаатни тўла олган ёки бир қисмини олган ҳолат борасида имом Молик ва Аҳмад раҳматуллоҳу алайҳлар худди шу фикрдалар. Ақд қилинган нарсани олган ва манфаатни тўла ҳосил қилишга имкон берадиган муддат ўтган суратда имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳдан ажри мисл лозимлиги ривоят қилинган. Чунки манфаатлар устидаги фосид ақдда манфаатларни тўла олмагач, эвази ҳам лозим бўлмайди1148.


1146 Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 4-ж. 218-б. Шарҳуд дурр. 3-ж. 290-б. Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 5-ж. 39-б. Усмон ибн Али Зайлаъий Ҳанафий. Табйинул ҳақоиқ шарҳу Канзид дақоиқ. 5-ж. 221-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 5-ж. 331-б.

1147 Муҳаммад ибн абил Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. 5-ж. 264-б. Шаҳобиддин Аҳмад Қалюбий ва Шаҳобиддин Аҳмад Умайра. Ҳавошил Қалюбий ва Умайра ъала Шарҳил Маҳаллий ъала Минҳажит толибин. 3-ж. 86-б. Иброҳим ибн Али абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 399-б. 

1148 Ибн Қудома. Ал-Муғний. 5-ж. 331-б. Аш-Шарҳус сағир. 4-ж. 19, 23 ва 31, 43-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

850 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

847 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

972 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1034 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

702 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

746 21:50 24.05.2022
« Орқага