Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: шориъ фойдаланишга изн берган нарсалар

1507

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм, 15-қисм16-қисм17-қисм18-қисм19-қисм20-қисм21-қисм22-қисм23-қисм24-қисм25-қисм26-қисм27-қисм28-қисм29-қисм30-қисм31-қисм32-қисм33-қисм34-қисм35-қисм36-қисм37-қисм38-қисм39-қисм40-қисм41-қисм 42-қисм 43-қисм 44-қисм 45-қисм 46-қисм 47-қисм 48-қисм 49-қисм 50-қисм 51-қисм 52-қисм 53-қисм 54-қисм)

Иккинчи мавзу
Шориъ фойдаланишга изн берган нарсалар

17. Бу турдаги мубоҳлар умум манфаатлар деб номланади. Буларни Аллоҳ таоло бандаларга енгиллик бўлишини кўзлаб мубоҳ қилган. Токи улар ана шу мубоҳлар билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилсинлар, ҳаётлари давомида улардан фойдаланиб, амалларини бажарсинлар. Масжидлар ва йўллар бунга мисол бўлади. Батафсил маълумот “Масжидлар” ва “Йўллар” мавзуларида келтирилган. Бандалар тарафидан изн берилган нарсалар

18. Бандалар томонидан содир бўладиган ибоҳат ҳам иккига бўлинади; биринчиси – истеъмол қилиш мақсадида айнга эгалик қилиш бўлса; иккинчиси эса, айнга эга бўлиш фақат айндан фойдаланиш учун бўлади.

Истеъмол қилиш ибоҳати

19. Ушбу турдаги ибоҳатнинг бир неча хил кўринишлари бўлиб, биз улардан қуйидагиларини айтиш билан кифояланамиз: а) турли муносабатлар билан уюштириладиган зиёфатлар. Бу маросимларда мубоҳ – олиб кетиш эмас, балки емоқ ва ичмоқдир. б) меҳмондорчилик. Батафсил маълумот “Зиёфат” ва “Меҳмондорчилик” мавзуларида келтирилган. Фойдаланиш ибоҳати

20. Ибоҳатнинг ушбу турида баъзан изн берувчи шахс фойдаланишга рухсат бераётган нарсасининг айни ўзига молик бўлади. Улов ёки автоуловнинг эгаси уни бошқа шахсларга бошқариш учун бериши ёки китоб эгаси уни мутолаа қилиш учун изн бериши бунга мисол бўлади. Баъзан эса ижара ва ориятда бўлгани каби изн берувчи изн бераётган нарсасининг айнига эмас, балки унинг манфаатига эга бўлади. Бироқ бу ҳолда ижарага ёки ориятга олувчининг шахсан ўзи ишлатишини, бошқалар ишлатмаслигини шарт қилинмаган бўлиши лозим. Ибоҳатнинг қисмлари

21. Ибоҳат бир неча эътибордан турли қисмларга бўлинади. Уларнинг аксарияти айтиб ўтилди. Гап фақатгина келиб чиқиши, умумийлиги ва жузъийлиги жиҳатидан қисмларга бўлиниши ҳақида қолди. 

а) Ибоҳатнинг келиб чиқиши эътиборидан бўлган қисмларга бўлиниши:

22. Ибоҳат ушбу эътибордан “Аслий ибоҳат” ва “Шаръий ибоҳат”га бўлинади. Шориъ томонидан бирор насс келмаган ва ўз аслига биноан қолган мубоҳ нарсалар “Аслий ибоҳат” деб номланади. Бунинг баёни айтиб ўтилди. “Шаръий ибоҳат”: Бу турдаги ибоҳатда Шориъ томонидан ихтиёр бериш маъносида насс келган бўлади. Бу ҳам икки турлидир. Биринчиси – емоқ-ичмоқ каби дастлаб бошидан мубоҳ қилинганлар. Иккинчиси – ибоҳатга хилоф тарздаги собиқ ҳукмдан сўнг изн берилган ибоҳатдир. Юқорида тафсилоти келтирилган насх, рухсатлар бунга мисолдир. Пировардида айтиш жоизки, мулоҳаза қилиниши лозим бўлган бир жиҳат бор. Яъни “Аслий ибоҳат”лар ҳам шариат барпо бўлганидан сўнг “Шаръий ибоҳат” га айланган. Зеро, Қуръони каримда: “У шундай зотки, сизлар учун Ердаги барча нарсаларни яратди”

“У Ўз томонидан сизларга осмонлардаги ва Ердаги барча нарсаларни бўйсундирди”, дея марҳамат қилинган. Чунки ушбу насслар Аллоҳ таоло яратган барча нарсалар мубоҳ эканига далолат қилади. Аммо бошқача ҳукмни собит қилган далиллар бундан мустаснодир. Бу борада уламолар ўртасида хилоф ва тафсилотлар мавжуд бўлиб, ўрганиш учун “Усулий илова”га мурожаат қилинади. Юқорида айтиб ўтилганидек, ибоҳатнинг келиб чиқиши гоҳида бандаларнинг бир-бирларига бўлган изнлари ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳақида 9-бандда айтиб ўтилди.

б) Ибоҳатнинг куллийлик (ҳаммаси) ва жузъийлик (баъзиси) жиҳатдан тақсимланиши:

23. Ибоҳат ушбу жиҳатдан тўрт қисмга бўлинади:

1. Кулл вожиб ўлароқ талаб қилиниши ва жузнинг мубоҳлиги. Емоқ бунга мисол бўлади. Яъни шариат изн берган нарсаларнинг бир турини еб, бошқа турини емаслик мубоҳ қилинган. Лекин умуман бирор нарса тановул қилмаслик эса ҳаром (амал) ҳисобланади. Чунки бунинг ортида ҳалокат ётади.

2. Кулл мандуб ўлароқ талаб қилиниши ва жузнинг мубоҳлиги. Мисол учун, ҳалол қилинган егулик ва ичимликлардан эҳтиёждан ортиқ фойдаланиш. Демак, булар маълум вақтларда тарк қилиниши мумкин бўлган мубоҳлардир. Лекин, ҳаммаси эътибори билан, бу мандуб иш ҳисобланади. Яъни уни мутлақо тарк қилиш Аллоҳ таолонинг неъматларини сўзлаш ва кенг фойдаланиш борасида шариат тавсия этган кўрсатмага мос келмайди. “Албатта, Аллоҳ таоло бандасига берган неъматларининг асарини бандасида кўришни ёқтиради”, маъносидаги ҳадиси шариф ҳамда Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг: “Агар Аллоҳ таоло сизларга мўлчилик ато қилса, сизлар ҳам ўзингизга фаровон ҳаёт қуринглар”, деган сўзлари бунинг далилидир. 

3. Куллий эътибордан ҳаром қилинган, лекин бир қисмининг мубоҳ этилиши. Доимий равишда қўлланиши кишининг адолатига путур етказадиган мубоҳлар шу турга мансубдир. Мисол учун, қасам ичишга одатланиш, фарзандларни койиш-сўкиш. Чунки булар аслида мубоҳ, лекин одатланиш эътиборидан ҳаром ҳисобланади.

4. Куллий эътибордан макруҳ қилинган, лекин бир қисмининг мубоҳ этилиши. Мубоҳ ўйинлар бунга мисолдир. Чунки улар аслининг эътиборидан мубоҳ саналса-да, бироқ уларда бардавом бўлиш макруҳдир.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

1359 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

1181 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

1447 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1469 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

1107 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

1171 21:50 24.05.2022
« Орқага