(90-қисм 91-қисм 92-қисм 93-қисм 94-қисм 95-қисм 96-қисм 97-қисм 98-қисм 99-қисм 100-қисм 101-қисм 102-қисм)
Уч ёшли эркак туя таърифи
1. Ибну лабун деб икки ёшга тўлиб, уч ёшга ўтган нор туяга айтилади. Онаси кейинги бўталоқни туққани сабабли сут пайдо бўлгани учун уни لبون إبن] ибну лабу́ н] – сутга кирган туянинг фарзанди, деб аталган. Фақиҳлар истилоҳи мазкур маънодан ташқарига чиқмайди.
Ижмолий ҳукми ва ўрганиладиган ўринлари
2. Фақиҳлар закот ва дияда ибну лабунни бериш жоизлиги борасида сўз юритишган.
Жумладан, закотда Ҳанафий мазҳабимиз уламоларидан бошқа фақиҳлар бинту махоз йўқлигида унинг ўрнини ибну лабун босишига иттифоқ қилишган. Чунки туяларнинг закотида асл олинадиган нарса − урғочи туя бўлишидир. Баъзи мазҳабларда закот сифатида вожиб бўлган урғочи туя ўрнига ёши катта эркак туяни бериш жоиз.
Ҳанафий мазҳабиимизда закот сифатида берилиши вожиб бўлган туя ўрнига бошқасини, яъни жинси фарқли ёки ёши катта ёхуд кичигини бериш мумкин эмас. Бундай ҳолатда қийматга қаралади.
Дияда
Ибну лабун оғир дияга бериладиган синфдан эмаслигига тўртта мазҳаб имомлари иттифоқ қилишган бўлса, Ҳанафий ва ҳанбалий мазҳаблари уни енгил дияларда ҳам олишдан қайтаришган. Шофеъий ва моликийлар: “Енгил дияда уни берилади ва у ўша синфдан”, дейишган.
“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган