Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: ўғилнинг ўғли таърифи

848

(70-қисм 71-қисм 72-қисм 73-қисм 74-қисм 75-қисм 76-қисм 77-қисм 78-қисм 79-қисм 80-қисм 81-қисм 82 қисм, 83-қисм, 84-қисм, 85-қисм 86-қисм 87-қисм 88-қисм 89-қисм 90-қисм 91-қисм 92-қисм 93-қисм)

[ИБНУЛ ИБН] – Ўғилнинг ўғли таърифи

1. Ўзининг насаб ва разоатдан бўлган ўғлидан туғилган ўғил болага араблар اإلبن إبن] Ибнул ибн] – ўғилнинг ўғли иборасини ишлатишади. Бу ибора қайдсиз, мутлақ ишлатилса, насабидан бўлгани тушунилади ва унга набира إبن اإلبن атамаси] Ибн [إبن .дейилади [ўғилнинг ўғли]га мажозан қўлланилади. Шунингдек, إبن] ибн] атамаси اإلبن إبن إبن] ибну ибнил ибн] – абирага нисбатан ҳам ва кейингиларига ҳам ишлатилади. Фақиҳлар истилоҳида мазкур луғавий маънодан четга чиқилмайди. Алоқадор сўзлар: االبن ولد] валадул ибн] – ўғилнинг боласи:

2. Бу ибора اإلبن إبن] ибнул ибн] – ўғилнинг ўғлига нисбатан умумийроқдир. Чунки “ўғилнинг боласи” деганда, қизи ҳам, ўғли ҳам тушунилади. السبط] ас-сибту] лафзи кўпинча қизнинг боласига ишлатилади. Шунинг учун ҳам Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларга Расулуллоҳ (سبطا رسول هللا صلى هللا عليه وسلم соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг икки набираси), дейилади. Баъзан ўғилнинг фарзандларига ҳам السبط [ас-сибту] атамаси ишлатилади.

Ижмолий ҳукми

3. Фақиҳлар ибнул ибн, яъни ўғил набира асаба бўлиши борасида иттифоқ қилишган. Ўғил набирани мерос олишдан тўсади. Набира эса ўзидан кейинги абирани мерос олишдан тўсади. Ўғил набира аммаларининг меросдаги улушларидан бошқа ҳеч нарса қолмаганида уларни асабага айлантирганидек, ўз опа-сингилларини ва амакиларининг қизларини ҳам асабага айлантиради. Фақиҳлар набира момога никоҳда валий бўлиши борасида ихтилоф қилишган. Жумҳур олимлар набира момога никоҳда валий бўла олади, дейишса, шофеъийлар бунга қарши чиқишган.

Ўрганиладиган ўринлари

4. Фақиҳлар ибнул ибн, яъни ўғил набирага тегишли барча фиқҳий масалаларни ўз ўрнида баён қилишган. Жумладан, мерос масаласи “Фароиз” бобида зикр қилинади. Ўғил набиранинг никоҳда момосига валий бўлиши “Никоҳ” китобида зикр этилади. Бундан ташқари, фақиҳлар ибнул ибнга тегишли масалаларни унга тааллуқли бобларда баён қилишган.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

112 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

184 21:50 24.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳод даражалари

253 21:50 23.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

470 21:50 22.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: ИЖТИҲА́ ДУН – ижтиҳод

364 21:50 21.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шахслар томонидан  мажбурлаш

434 21:50 20.05.2022
« Орқага