Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

971

(180-қисм 181-қисм 182-қисм 183-қисм 184-қисм 185-қисм 186-қисм 187-қисм 188-қисм 189-қисм 190-қисм 191-қисм 192-қисм 193-қисм 194-қисм 195-қисм 196-қисм 197-қисм 198-қисм 199-қисм 200-қисм)

Таърифи

1. Ужра луғат ва шариат истилоҳида манфаатнинг бадалидир. У ишловчи иши муқобилида, ашё соҳиби нарсасидан фойдаланиш муқобилида олган ҳақдир. Ужра أجر [ажрун], كراء [киро́ ун] ва كروة [кирватун] деб ҳам аталади. “Ал-Қомус”да النول جعل السّفينة [аннав лу жуълус сафийнати] − навл кеманинг ҳақи деб келтирилади. “Ал-Лисан”да: الأجرة [ал-ужроту] иш ҳақи, ِالإجارة [ал- роту] ижара ва الأُجارة [ал-ужа́ роту] – берилган ҳақ дейилган. Унинг кўплик шакли худди غرف [ғурофун] сингари أجر [ужарун] бўлади. Ёки   أُجُرات [ужуро́ т] ёҳуд أُجَرات [ужаро́ т] шаклида келади .

Умумий ҳукми

2. Ижарадаги манфаатнинг бадали қийматга арзирли бирор мол-мулк ёки бошқа манфаат, нақд ёки нася пул бўлиши мумкин. Манфаатга ўхшаган нарх бўлишга яроқли бўлмаган нарса ҳам ужра (ҳақ) бўлишга яроқлидир. Бу борада хамр ва чўчқа каби нарсалар фақат зиммий учунгина дуруст ҳисобланади.

Ужра ишора қилиш ёки тайин лаш ёхуд баён қилиш орқали икки ақд тузувчи ўртасида маълум бўлиши вожиб. Номаълум ҳақ эвазига битим дуруст бўлмайди. Шунингдек, қилинган ишнинг бирор қисми ёки ишнинг баъзи натижаси ҳисобига ҳам ақд тузиб бўлмайди. Мисол учун, қўйни унинг териси эвазига сўйдириб бўлмайди.

Баъзи ҳолатларда ҳақларни маъ лум нарх билан белгилаб қўйиш жоиз.

Зикр қилганларимизнинг кўпида ихтилоф ва тафсилотлар бор. Уларни билиш учун “Ижара” бобига мурожаат қилинади.

Ўрганиладиган ўринлари

3. Фақиҳлар ужра масалаларини “Ижара” бўлими доирасида батафсил зикр қилишган.

Қурбат амалларига ҳақ олишни “Азон”, “Ҳаж” ва “Жиҳод” бобларида, тақсимлашга ҳақ олишни “Тақсимот” бобида, ҳақ эвазига гаров ёки кафил олишни “Гаров” ва “Кафолат” бобларида, ҳақ эвазига нарх белгилашни “Савдо-сотиқдаги нархлаш” масалаларида, ужрани ҳаммисл манфаат қилишни “Рибо” масалаларида ва “Вақфнинг баъзи бобларида батафсил зикр қилишган. 

(давоми бор)

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

370 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

170 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

262 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1140 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

240 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

761 17:35 28.11.2022
« Орқага