Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ўзини-ўзи талоқ қилиш ихтиёри берилган аёлнинг иттиҳодул мажлиси

925

(100-қисм 101-қисм 102-қисм 103-қисм 104-қисм 105-қисм 106-қисм 107-қисм 108-қисм 109-қисм 110-қисм 111-қисм 112-қисм 113-қисм 114-қисм 115-қисм 116-қисм 117-қисм 118-қисм)

20. “Мухайяра” – эри: “Ишинг қўлингда, талоғинг қўлингда”, деб талоғини топширган аёлдир. Ҳанафий мазҳаби ва имом Молик раҳматуллоҳи алайҳдан қилинган бир ривоятда эр аёлига ўзини-ўзи талоқ қилиш ихтиёрини берса ёки “ишинг қўлингда”, деса, аёлда ўша мажлисдан туриб кетгунича ихтиёр бўлади. Ҳанафийлар мажлис бир кун ёки ундан ортиғига чўзилса ҳам, деган. Мабодо, аёл ўтирган жойидан турса ёки бошқа бир ишга киришиб кетса, эр томонидан берилган ихтиёр тугайди. Чунки аёлнинг бу турдаги ҳаракати берилган ихтиёрдан юз ўгиришига далилдир. Эр томонидан аёлга берилган ихтиёр очиқ бош тортиш туфайли, шунингдек, унга далолат қиладиган хатти-ҳаракатлар билан ҳам ботил бўлади. Лекин бу ерда эрнинг эмас, аёлнинг мажлиси эътиборга олинади. Чунки талоқ эрнинг ҳақи, бу ўринда у ўзининг ҳақини хотинига бермоқда. Моликийларда эса иккисининг мажлиси ҳам эътиборга олинади.

Ҳанбалийлар ва саҳиҳ қавлга кўра шофеъийлар мажлисда аёл тез бирор қарорга келишини ва иккисининг мажлиси биргаликда эътиборга олинишини шарт қилишади. Агар иккисидан бири туриб кетса, берилган ихтиёр ботил ҳисобланади. Нажжод ўзининг исноди билан Саид ибн Мусайябдан қуйидагини ривоят қилган: “Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумолар аёлига (талоқ) ихтиёрини берган киши борасида: “Модомики, иккиси туриб, тарқалиб кетмагунларича, ихтиёр аёлдадир”, деб ҳукм қилганлар”.

Моликийларнинг иккинчи ривоятида: “Мажлис тугагандан кейин ҳам то ҳокимга иш юзасидан мурожаат қилмагунича ёки эрига бўйсуниб қўшилмагунича аёлда ихтиёр бўлади”, дейилган. Бу имом Зуҳрий, Қатода, Абу Убайд ва ибн Мунзир раҳматуллоҳи алайҳларнинг сўзларидир. ибн Мунзир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг талоқ ихтиёрини бериш ояти нозил қилинганда Ойша онамизга айтган қуйидаги сўзларини ҳужжат қилиб келтирган: “Сенга бир ишни айтаман. То ота-онанг билан маслаҳатлашмагунингча бир қарорга келишга шошилишинг шарт эмас”. Бу ихтиёрнинг мажлисга чегараланишини ман қилади.

Юқорида айтилган ҳукмлар бир жойда бўлган эр-хотинларга тегишлидир. Агар аёл бошқа жойда бўлса ҳам, ҳанафийларда ҳолат ўзгармайди. Шофеъийларнинг ибораларида икки хил ҳолат ўртасида ихтилоф йўқлиги тушунилади. Хулуъ – саҳиҳ қавлга кўра, талоқдир. Билиш мажлиси ийжоб ва қабул мажлиси кабидир.

Абулҳасан Лахмий раҳматуллоҳи алайҳнинг тариқига кўра, моликийларда ҳозир аёлнинг талоғи борасидаги ихтиёрда ихтилоф бўлгани каби ғойиб аёлнинг ихтиёрида ҳам ихтилоф бор. Ибн Рушднинг тариқига кўра эса, “Тавзиҳ”да келганидек, аёлда то ҳуқуқидан воз кечганига иқрор бўлгунича икки ой муддатича ихтиёр туради. Бунинг учун муаммо ҳокимга олиб чиқилмаган ва аёл итоат қилиб, эри билан қўшилмаган бўлиши лозим.

Ихтиёри берилган аёлдаги мажлиснинг ўзгариши савдо-сотиқдаги мажлиснинг ўзгариши кабидир.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

160 21:50 22.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: Лазарь Моисеевичнинг тазарруси

404 21:10 22.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби»: Мунофиқларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жонларига қасд қилиши

55 20:35 22.05.2022

Динимни ўрганаман: эркак киши тилла ёки кумуш тақинчоқлар тақиши ҳақида

375 20:05 22.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Хушхулқ пайдо бўлиши мисоллари

263 19:05 22.05.2022

Диний либос ҳали ҳам таъқиқдами?

983 18:48 22.05.2022
« Орқага