Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: ернинг ижараси ердан чиққан нарсанинг бир қисми эвазига бўлиши

856

(170-қисм 171-қисм 172-қисм 172-қисм 173-қисм 174-қисм 175-қисм 176-қисм 177-қисм 178-қисм 179-қисм 180-қисм 181-қисм 182-қисм 183-қисм 184-қисм)

83. Ер ижарасининг ҳақи ўша ердан олинган ҳосилдан бўлишида ихтилоф бор. Ҳанафий мазҳабимиз ва ҳанбалийлар ер ижараси ҳосилнинг бир қисми эвазига бўлишини жоиз, деганлар. Чунки ердаги манфаат маълум ва қасд қилинган манфаат бўляпти. Моликий ва шофеъийлар ҳосилнинг бир қисми эвазига бўлган ер ижарасини жоиз эмас, дейишган.

Улар ушбу масалани тегирмончининг ҳақини тортилган ундан бериш масаласига қиёс қилишган. Уларга кўра, экин экиш учун бўлган ернинг ижараси жоизлигида, гарчи ёмғир суви билан бўлса-да, суғориладиган суви бўлиши алоҳида қайдланади. Лекин ижара узоқ муддатга бўлса, суғориш кафолатланган бўлиши шарт1200.

Экин экиладиган ерларда муддат

84. Ерни экин экиш учун маълум муддатга ижарага бериш уламоларнинг иттифоқига кўра жоиз. Бу муддат бир йил ёки шунга ўхшаган бўлиши ёхуд ўн йил ва ундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Ҳатто шофеъийлар айтганлар: “Ернинг ижараси юз йил ёки кўпроқ муддатга ҳам дуруст”. Чунки муайян нарса устига бўлган ижара ақди ўша нарса боқий қоладиган муддатгача дуруст бўлаверади. Улар наздидаги бир қавлда муддатни ўттиз йилдан зиёда қилмаслик айтилган. Чунки, кўпинча, нарсалар мана шу муддатдан кейин ўзгаради. Улар наздидаги яна бир қавлда бир йилдан зиёда қилинмайди дейилган. Чунки эҳтиёж бир йил билан ҳам раво бўлаверади.

Ҳанафий олимларимиз айтади: “Агар ер вақф қилинган бўлиб, бошқарувчи узоқ муддатга ижарага берса, нарх-наво бир жойда туриб, ошмаса ёки камаймаса, жоиз. Лекин вақф қилган киши ерни бир йилдан кўпга ижарага бермасликни шарт қилган бўлса, унинг шартига хилофлиги учун мумкин эмас. Бироқ бир йилдан кўп муддатга ижарага бериш вақфга манфаатли бўлса, жоиз1201.


1200 Бурҳониддин Марғиноний. Ал-Ҳидоя. 3-ж. 235-б. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 6-б. Аҳмад ибн Ҳижозий. Мавоҳибус сомад фий ҳалли алфозиз забад. 102-б. Муҳаммад ибн абил Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ғоятул баён. “Ҳалабий”. 1-ж. 227-б. Шувайкий. Ат-Тавзиҳ. “Ансорус сунна”. 207-б.

1201 Ал-Фатавол ҳиндия. 4-ж. 461, 462-б. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 45, 47-б. Муҳаммад ибн абил Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. 3-ж. 302–303-б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 4-ж. 12-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

714 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

750 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

826 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

886 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

594 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

631 21:50 24.05.2022
« Орқага