Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: зоман – кафиллик, жавобгарлик, зомин бўлиш

1159

(50-қисм 51-қисм 52-қисм 53-қисм 54-қисм 55-қисм 56-қисм 57-қисм 58-қисм 59-қисм 60-қисм 61-қисм 62-қисм 63-қисм)

д) الضمان] Аз-Зома́ ну] зоман – кафиллик, жавобгарлик, зомин бўлиш;

9. Зоман – луғатда “кафиллик”, “бир нарсани ўзига лозим қилиб олиш” маъносида келади. Баъзи фақиҳлар наздида “бошқанинг зиммасида собит бўлган ҳақни ўз зиммасига олиш” ёки “қарздорни ҳозир қилиш”дир. Зомин бўлиш ибронинг аксидир. У зимманинг банд бўлишини ифода қилади. Ибро эса унинг масъулиятдан холи бўлишига нисбатан ишлатилади. Шу зиддият алоқаси туфайли шофеъийлар иброга оид кўп ҳукмларни “Зомин бўлиш” бобига қўйганлар. Бундан ташқари, ҳам ибронинг зоминликка алоқадорлик жиҳатлари мавжуд. Яъни ибро – зоминликнинг соқит бўлиш сабабларидан биридир. Шунингдек, зоминликнинг бошқа кўплаб зиммага лозим қилиб олинган нарсаларга ҳам дахли бордир. Чунки бу уларнинг соқит бўлиши учун йўл бўлади. Сабаби у ё адо қилиш ёки алмашиш ёки ибро ва шуларга ўхшаш нарсалар билан соқит бўлади.

е) احلط] ّ Ал-Ҳатту] ҳатт – чегирма:

10. Ҳатт луғатда “камайтириш”, “миқдорини тушириш” ёки “соқит қилиш” маъносида келади. Истилоҳда эса у қарзнинг баъзисидан ёки ҳаммасидан ўтиш деганидир. Ҳатт маъно жиҳатидан ибродир. Шунинг учун нархдан ўтиш гоҳида ибронинг ўрнига ишлатилади. Лекин ҳатт “баъзисини” ёки “ҳаммасини” деган сўз билан чеклаб қўйилади. Кўпинча ҳатт ҳақнинг баъзисидан ўтиш, ибро эса унинг барчасини кечиш маъносида ишлатилади. Бизнинг ҳанафий мазҳабимиз ва баъзи ҳанбалийларнинг сўзларида қарзнинг баъзисидан кечишни ибро деб ҳам юритилган. У ҳақиқатда қисман ибродир. Шофеъийлардан қози Закариё Ансорий раҳматуллоҳи алайҳ: “Ҳатт сулҳи ҳақиқатда ибродир. Чунки сулҳ лафзи ҳақдорнинг кўп ўрнига озига қаноат қилганидан даракдир”, деганлар.

ж) الرتك] Ат-Тарку] тарк – тарк қилиш:

11. Таркнинг луғатдаги маъноларидан бири – “соқит қилиш”- дир. Ҳақини соқит қилган кишига “уни тарк қилди” дейилади. “Тарк”нинг истилоҳий маъноси ҳам шундай. Таркнинг ибро билан боғлиқлигини баъзи шофеъийлар қуйидагича изоҳлашади: “Агар қарздорга қарзни ҳиба қилиш тарк лафзи билан содир бўлса (масалан, “қарзни тарк қилдим” ёки “сендан уни олмайман” деса), бу сўзлар ибродан киноя ҳисобланади”. Лекин Қози Закариё раҳматуллоҳи алайҳ унинг (киноя эмас, балки) очиқ-ойдин ибро эканини нақл қилади. Бу Нававий ва Муқрий раҳматуллоҳи алайҳлар қарор қилган нарсадир. Тарк умумий маънода соқит қилиш учун ишлатилади. Сабаби, у билан “соқит қилиш” лафзи орқали ҳосил бўлувчи нарсалар вужудга келади, шу боис унга “соқит қилиш”нинг ҳукми берилади. Шунинг учун Рамлий Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ уни худди ўзларидаги ибро каби соқит қилиш қабулга муҳтож бўлмайдиган лафзлар қаторида келтиради. Айни пайтда “сулҳ” лафзи қабулга муҳтож бўлади. Гоҳида тарк сўзи ҳақни соқит қилиш эмас, балки ундан фойдаланишни ман этиш маъносида ҳам ишлатилади. Хотин ўзининг тақсимотдаги ҳақини тарк қилиб, кундошига бериши бунга мисолдир. Зеро, бундай ҳолатда хотин ўз ҳақига қайтиши ва келажакдаги тақсимни талаб қилиши мумкин. 

Тарк лафзи кўпинча даъво бобида ишлатилади. Машҳур таърифга кўра, “даъвогар даъвосини тарк қилса, тарк қилинадиган кишидир”. Бу айбланувчи даъвога эътироз билдирмаган ҳолатга хос ҳукмдир. Агар айбланувчидан эътироз содир бўлса, даъвони тарк қилиш даъвогарга жоиз бўлмайди. Чунки гоҳида даъвогар айбланувчига нисбатан макр-ҳийла қилаётган бўлади. Шунинг учун масала ажрим топгунча даъвогар даъвосида давом этишга мажбур қилинади. Баъзилар бу ўринда айбланувчини даъвогар дея кўради. Чунки бу ишда ноҳақдан унинг шаънига тегилмоқда. Шунинг учун у ўз шаънини ҳимоя қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

695 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

738 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

815 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

872 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

579 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

620 21:50 24.05.2022
« Орқага