Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси

909

(1-қисм бу ерда)

Фиқҳнинг усулийлар наздидаги таърифи

2  – Усулийлар истилоҳидаги фиқҳ уч даврни қамрайди:

Биринчи давр. Фиқҳ  шариат лафзининг синонимидир. У Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан келган; ақидага, ахлоққа ёки инсон аъзойи баданига боғлиқ ҳамма нарсани билмоқдир. Имом Абу Ҳанифа таъриф қилганидек у: “Нафснинг ўзига нима жоиз ва нима лозим эканини билмоқдир”. Шунинг учун ҳам у зотнинг ақоидга доир китоби “Фиқҳул акбар” деб номланган.

Иккинчи давр. Бунда фиқҳга айрим хосликлар кирган. Масалан, ундан ақоид илми ажратилган ва фиқҳни тавҳид, калом ёки ақоид каби, алоҳида-алоҳида йўналишларга бўлиб, ҳар бири мустақил илмга айлантирилган. Фиқҳ ўша даврларда “Тафсилий далиллардан чиқариб олинган фаръий-шаръий ҳукмларга доир илм” дея таърифланган. Бундаги фаръийдан мурод ақоид бўлган асл мавзуни фиқҳдан ажра ишдир. Чунки у шариатнинг асли ва ҳамма нарса унинг устига қурилади.

Юқоридаги таъриф тана аъзолари ишига тааллуқли амалий-шаръий ҳукмларни ўз ичига олганидек, риё, кибр, ҳасад ва ужбнинг ҳаромлиги, ҳамда тавозе, бошқага яхшилик исташнинг ҳалоллиги каби ахлоққа доир шаръий-фаръий-қалбий ҳукм ларга ҳам ишлатилади.

Учинчи давр. Ҳозирги кунимизгача бўлган олимларнинг қарашлари акс этган давр, бунда фиқҳ “Тафсилий далилларидан чиқариб олинган шаръий-фаръий-амалий ҳукмларга доир илм” дея таърифланади. Шунга биноан қалбий амалларга боғлиқ шаръий-фаръий илм алоҳида хосланган. Бу тасаввуф ёки ахлоқ илми сифатида танилган.

3  – Охирги таърифдан  айрим жиҳатлар ойдинлашмоқдаки, улардан огоҳ этиш жоиз:

а) зот ва сифатлар ҳақидаги илм фиқҳ саналмайди. Чунки улар ҳукмларга доир илм эмас;

б) ақлий, ҳиссий, луғавий ва вазъий (вазъий  ҳукмлар – бандалар  томонидан ўзаро келишиб чиқарилган ва жорий қилинган ҳукмлар. Шаръий ҳукмлардан ташқариларини вазъий дейилади) ҳукмлар хусусидаги илм-лар ҳам фиқҳга кирмайди. Чунки улар шаръий ҳукмларга тааллуқли эмас;

в) дин асоси  бўлган шаръий-эътиқодий ҳукмларни билиш ёки адоват, ҳасад, риё ва ужбнинг ҳаромлиги ва бошқага яхшиликни хоҳлаш вожиблиги каби қалб кечинмаларига тегишли шаръий-қалбий ҳукмларни билиш ҳам, уларнинг истилоҳида фиқҳ бўлолмайди. Шунингдек, оҳод хабарларга амал қилишнинг вожиблиги, қиёсга боғланиш лозимлиги каби ўзига фиқҳ усули илмини қамраган шаръий ҳукмларни билиш ҳам фиқҳ эмас. Буларнинг фиқҳдан эмаслиги сабаби уларнинг амалий  ҳукмлар эмаслигидир. Улар ё қалбий ё усулий ҳукмлардир;

г) Жаброил  алайҳиссаломнинг илми ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламда ваҳий орқали ҳосил бўлган илм ҳам фиқҳ эмасдир. Чунки мазкур илм лар истинбот ва далил қилиш орқали пайдо бўлмаган. Балки уларнинг юзага чиқиш йўли кашф ва ваҳийдир. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ижтиҳод ёрдамида пайдо бўлган илмларини ижти ҳод  деб  номланиши  эҳти-молдан йироқ эмас;

д) шунингдек, динда заруратан билинган намоз, закот, Рамазон рўзаси, қодирнинг ҳаж қилиши вожиб экани ва рибо, зино, хамр ичиш, қимор ўйнашнинг ҳаромлиги каби илмлар ҳам фиқҳ эмас. Чунки буларни билиш истинбот билан эмас, балки заруратан ҳосил бўлгандир. Уларни авом, аёллар, болалар ва ислом диёрида улғайган ҳамманинг билиши айтганимизга далил саналади. Бу илмларни ақоид илми қабилида кўрса ҳам бўлади. Чунки ким булардан бирини инкор этса, унинг бу ишини куфрга ҳукм этиш мумкин;

е) уламоларнинг шаръий-фаръий-амалий ҳукмларни тақ-лид йўли билан билишлари ҳам фиқҳ  ҳисобланмайди. Масалан, ҳанафийнинг бошнинг чорак қисмига масҳ тортиш фарзлигини, витр ва икки ҳайит намозлари вожиблигини, қон ва йиринг оқиши таҳоратни бузишини билиши кабилар бунга мисол бўлади. Ёки Шофиъийнинг таҳоратда бошнинг бироз қисмига масҳ қилиш кифоялигини, ўзга мутлақо номаҳрам аёлни ушлаши таҳоратини бузишини, никоҳ ақдида валий ва икки гувоҳнинг вожиблигини ва булардан бошқа фуруъ китобларида сочилиб ётган масалаларни билмоғи мисол бўлади. Бу каби ҳамма ҳукмларнинг илми фиқҳ ўрганувчиларда истинбот йўли билан эмас, балки тақлид қилиш йўли билан ҳосил бўлгандир;

ё) мазкур  таърифдан  бизга маълум бўлмоқдаки,  усулийлар наздида  фақиҳлик  сифати  фиқҳ илмини  қанчалик  билиб,  фуруъларини иҳота этган  бўлмасин, муқаллид-тақлид қилувчи олимга нисбатан  ишлатилмайди. Балки уларнинг фикрича фақиҳ, истинбот малакаси бўлган ва ҳукмларни ўзининг батафсил далилларидан чиқара оладиган кишидир. У ҳамма фуруъ ҳукмларни қамраб олиши шарт эмас. Балки унда истинбот малакаси мавжуд бўлиши кифоя. Илло, кўпгина таниқли имомлар айрим масалаларда тўхталиб қолганлар. Бунинг сабаби ё уларнинг наздларида  ҳужжатлар бир-бирига  зид келиб қолиб,  далилни  далилдан  устун  қўйиш қийин бўлиб қолган, ёки тўхталиб қолган  масалаларига қарашли ҳужжат уларга етиб келмаган.

(Давоми бор)

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишла-ри бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Олнинг луғавий ва истилоҳий маънолари таърифи

188 22:05 28.10.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Олнинг луғавий ва истилоҳий маънолари таърифи

574 22:05 27.10.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Офоқий таърифи

472 22:05 26.10.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ожин – туриб қолган, айниган (сув) таърифи

731 21:05 25.10.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Абид – ёввойи Таърифи

722 21:05 24.10.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Қудуқлар

814 21:35 23.10.2021
« Орқага