Таҳлил

«Катта учлик»нинг Марказий Осиёдаги кураши

8314

Маълумотларга кўра, шу кунгача АҚШнинг Марказий Осиёга киритган инвестицияси ҳажми 91 миллиард АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2017 йилгача Хитой минтақага 300 миллиард АҚШ долларидан зиёд сармоя йўналтирган. Россия эса собиқ иттифоқ парчаланганидан бери минтақага 20 миллиард АҚШ долларилик инвестиция киритган...

Бу рақамлар биз — бир пайтлар Турон, Туркистон, Моварауннаҳр деб бир бутунликда аталган ва баҳамжиҳат яшашган минтақа халқларининг бугун кимдан ва нимадан огоҳ бўлишимиз лозимлигини кўрсатади. 

Россиянинг "умумий тарих"ни пеш қилиб олиб бораётган сиёсий фитнаси гарчи моҳият жиҳатдан анча сийқаси чиққан бўлса-да, улар бу "қурол"дан ҳалиям воз кечишмади. Бунинг устига учинчи минг йиллик минтақа теграсида яна бир янги   хавфни пайдо қилди. Бу "юмшоқ куч" — иқтисодий экспансиядир. Гарчи Хитой ва Россия минтақанинг бўлакларга бўлиниб яшашидан  бирдек манфаатдор бўлса-да, ички истаклари, миллий стратегиялари турличадир. Чунки минг йиллардан буён шу ҳудудларда қўшни яшаб келган халқлар ўзи ва қўшнилари тарихидан яхши хабардордирлар. Бугунги олатасир замонда ҳеч ким ҳам тумшуғининг тагида қудратли бир давлат ёки иттифоқ пайдо бўлишини истамайди. Бу борада фақат учунчи буюк давлат АҚШ улардан фарқли равишда Марказий Осиё мамлакатлари орасида бирдамлик руҳининг ошишига хайрихоҳ бўлиб турибди. Бунга эҳтимол АҚШнинг икки мусобақадоши жиғига тегиш, деб қараш тўғрироқ бўлар…  Трамп маъмурияти ўтган йили минтақа бўйича янги стратегия қабул қилди.

Унда минтақа республикаларидаги муҳим ўзгаришлар фонидаги ёндашувлар ва қарашларининг ўзгариши, шу жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларининг янгиланиши, минтақавий шериклик ривожланишидаги янги динамика, экстремистик мафкура ва террорчилик ташкилотлари таҳдидига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, минтақада Хитой ва Россиянинг таъсири кучайганлиги ҳақида ҳам сўз боради…

Дарвоқе, иқтисодий экспансия ҳақида… 

Бир-биридан узилиб, аксариятининг иқтисоди чўккалаб қолган Марказий Осиё давлатлари келажаги учун бу омил анча хатарлироқдир. Бир томондан яқин ўтмиш хотиротлари билан қоришиб кетган ҳиссиётлари, бошқа томондан Чин юртининг ақча тўлдирилган ҳамёни билан ноз-карашма қилаётган минтақа давлатлари иқтисодиётлари ва ҳукуматлари бу "таъсир"нинг ҳаёт-мамот масаласи эканлигини билишади, назаримда. Зотан, Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудининг маълум қисми ими-жимида, уруш-жанжалсиз Хитойга ўтиб қолгани ҳам кўп нарсани англатади. 

Оқибат шу бўлмоқдаки, бизга кўз тиккан ва бизни ўз қучоғида кўришни ихтиёр этган уч буюк давлатнинг асрий ва пинҳон маҳораболари мудом минтақанинг бирлашувига тўсиқ бўлиб келаётир. Нажот эса бугун айролиқда яшаётган қардош халқларнинг бирлигида, минтақа истиқболи ва озодлиги унинг интеграциялашувидадур!

манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Марказий Осиёда диний таълим билан боғлиқ вазият қандай?

2360 20:35 05.08.2020

Ўзбекистон: Марказий Осиё барқарорлиги Афғонистондаги хавфсизликка боғлиқ

900 16:45 30.06.2020

Қозоғистон Марказий Осиё давлатларига гуманитар ёрдам таклиф қилди

1022 23:30 07.04.2020

Бизга коронавирус келадими?

13098 10:06 27.02.2020

Хитойдан поезд келяпти. Унда нима бор?

3863 18:20 17.02.2020
« Орқага