Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Катталар ўрнак бўлса, бола намунали бўлади

850

Оила фарзандлар тарбиясида жуда муҳим аҳамиятга эга. Кичкинтойлар катталарга эргашиб, улардан кўрганини қилиб улғаяди. Мана шу сурат бугун ижтимоий тармоқларда ҳамманинг диққатини тортди. Айтиш мумкин бўлса, энг кўп эътирофларга сазовор бўлди.

Ака укага ўрнак бўлиб, жойнамоз устида дуо қилмоқда! Ўз ўрнида акага ҳам оила катталарининг намунаси сабоқдир. 

“Кенжатойимни тўғри йўлга бошлашда акаси намуна бўлаётганини кўриб, дилим яйраб кетади. Она учун фарзандларини иноқ, яқин дўст бўлиб улғаяётганини кўришдан ёқимлироқ нарса йўқ”, деб ёзади Саида Мирзиёева.

Замон шиддаткор, фарзандлар тез улғаяди. Улар тарбиясида ҳар бир кичик кўринган нарса ҳам аҳамияти. Телевизорда сериал кўриб ўрганган оилаларга, боласи хархаша қилса, телефон бериб овутадиганларга мана шундай ҳолатлар ўрнак бўлмоғи керак.

Яқин йилларгача оилада намоз ўқилиши, рўза тутилиши сир сақланар эди. Бунинг сабаблари бор эди. (Бу ҳақда бу ерда айтмай қўя қолай).

Фарзанд тарбиясида бўшлиқ қолдирмаслик муҳим аҳамиятга эга. Озгина эътиборсизлик ва бўш қолган ўринларни ўзлари тўлдиришга ҳаракат қилади. Бунда манбалар жуда кўп. Бунинг яхши ва ёмонини баъзан бола онги билан англамайди.   

Болажон, акангга қўшилиб дуо қил, дуоларинг иобат бўлсин. Сенинг оқ қоғоздек тоза шууринг мана шундай эзгу дуолар билан тўлсин. 

Ҳар бир бола соф ислом фитратида дунёга келади. Уни шакллантириш тарбияга боғлиқ. Бугун кўнглимизни равшан торттирган ушбу суратга қараб шулар ҳақида ўйладим. 

Манзура Шамс

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

164 15:55 01.10.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

157 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

221 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

278 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

469 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

531 09:55 01.10.2022
« Орқага