Таҳлил

«Катталарга осон эмас экан...»

1990

«Буларни қарсак ёки лайкбозлик учун ёзмаяпман, кўзим билан кўрган ҳаётдаги воқеаларни изоҳлаб ёзяпман».

Яқинда бир иш важидан «Хотин-қизлар» қўмитаси қабулида бир ярим соат ўтиришимга тўғри келиб қолди. Бир ярим соат, бир ярим мингта муаммони эшитдим. Бу жойга келган аёллар томонидан шундай муаммолар айтилаяптики. Муаммоларни баъзиларини боши ҳам, охири ҳам йўқ. Бирови уйсиз қолган. Бирови боласига эридан пул ўндириш керак. Бировини эри хиёнат қилиб кўчага ҳайдаб солган. Бировини қўли синган. Бировини дили синган. Хуллас боши ҳам охири ҳам йўқ муаммолар. Нима дейишга ҳайронсиз.

Доим бир савол мени қийнарди «ё мени кўзимга шундай кўринади, ё ҳақиқатан раҳбарларни кўпи паришонхотир?» аслида бундай муаммоларга паришон бўлиш ҳам гапми жинни бўлиб қолиш ҳеч гапмас экан.

Уйга келиб бир ҳафта бошим оғригани тарқамаган бўлса. Қўмитадан қайтган куним кечда шу қадар қаттиқ алаҳсирабманки, кўзимни очсам бошимда уйимдагилар бари жам «Наҳот сен алаҳсирасанг-а?» деган савол билан менга термулишиб ўтирибди. «Ҳа, менам одамман, робитмасман. Қўмитадаги ҳолатдан робитлар ҳам алаҳсираб юборади» дедим секингина.

Сиз балки мени қораларсиз «Раҳбарлар, раҳбар бўлгандан кейин халқ дардида ёнишга мажбур» деб. Тўғри раҳбарликнинг елкада маъсулияти кучли. Мен бу гапларим билан ҳамма раҳбарларни оқлаб, ҳаммасини қораламаяпман. Фақат халқнинг баъзи муаммоларини ҳал қилишга раҳбарлар ҳам ожиз эканлигини англаб етганимни айтаяпман, халос. Шунинг учун ҳам раҳбарларга осон эмас экан!

Биз олисдан  қаҳрамонлик кўрсатишга қодирмиз, лекин ҳузуримизга бир халқ келиб «Мени қизимга бахт керак! У бахтсиз» деса сиз шуни муҳайё қила оласизми? Яна биттасига фаросат керак! Яна биттасига таълим-тарбия, тафаккур керак! Булар бир соатнинг ўзида ҳал бўладиган нарсалар эмасда. Раҳбар бир соатга бу муаммоларга қаердан жавоб қайтарсин.

Мана, президент Шавкат Миромонович Мирзиёевни суратларига бир қаранг. Сочлари оппоқ бўлиб кетибди. Раҳбарликка илк сайланган пайтини бир хотирланг..

Бугун юрт отасини расмига термулганимда кўнглим ачишди. Қўмитада бир нечта аёлни дардига дош беролмай бир ҳафта бетоб ётдим. Бир кун ҳавога учган вақтимга ҳамон ачинаман «битта китобни ўқиб битирардим-а» дея. Ўттиз беш миллион аҳолига умрини бағишлаш ўзи МАРДЛИК бўлса керак!

Сизга РАҲМАТ, Шавкат Миромонович Мирзиёв! Самимий, дилдан РАҲМАТ!

 

Шарофат Ҳазратзода

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Путинни судга берган Чувашистон собиқ раҳбари касалхонага ётқизилди

949 20:22 27.05.2020

Канаданинг раҳбарлари нега бунақа?

2081 17:00 17.04.2020

Афғонистон ташқи ишлар вазирлигига янги раҳбар тайинланди

329 14:30 04.04.2020

Покистон Хитойга миннатдорчилик билдирди

2340 15:40 25.01.2020

Умарнинг адолати

1547 12:05 04.10.2019
« Орқага