Таҳлил

"Кел биргаликда ўзимиз учун дуо қиламиз"

2482

Ароқ ичишга одатланган кишига: "Аллоҳга тавба қилмайсанми?" дедим. У менга синиқ нигоҳла боқди ва кўзидан ёш томчилаб деди: "Ҳаққимга дуо қилинг!".

Бу одамнинг ҳолатини ўйлаб кўриб, қалбим юмшади. Унинг йиғиси Аллоҳ ҳақларига бепарво бўлганидан, хафалиги тескари иш қилганидан ва Аллоҳ билан сулҳлашишга рағбат ҳис этганидан эди. У иймонли, лекин синовга учраган мўмин эди. У омонликни истар ва унга яқинлашишда мендан ёрдам олмоқчи эди.

Ўзимча ўйладим, менинг ҳолим ҳам шу одамникидек, балки бунданда баттар бўлиши мумкин. Тўғри, мен ҳаётда ароқ тотимаганман. Чунки мен яшаган муҳит унинг нималигини билмасди. Лекин мен ғафлат ароғини ичган эдим-ки, у мени Раббимдан чалғитиб, ҳақларини унуттирган эди.

У одам йўл қўйган камчилиги учун йиғлаяпти.
Мен ва менга ўхшаганлар эса камчиликларимиз учун йиғламаймиз. Чунки биз ўзимизга алданганлармиз.

Ароқни ташлаши учун мендан дуо сўраган ўша одамга ўгирилдим ва: "Кел биргаликда ўзимиз учун дуо қиламиз" дедим.
«Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз» ("Аъроф" сураси, 23-оят)

Шайх Муҳаммад ҒАЗЗОЛИЙ


 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

843 17:30 15.06.2018

Бугунги сўнгги хатмоналар савоблари марҳум Анвар қори Турсуновга бағишланади

2523 15:06 13.06.2018

Ҳайит байрамларидаги одоблар

1476 02:00 13.06.2018

«Олтин силсила» кўрсатуви: рамазоннинг охирги ўн кунлиги ҳақида келган ҳадислар шарҳи

868 19:00 12.06.2018

Тошкент шаҳридаги 12 июнь кунидаги Хатмоналар

1724 15:15 12.06.2018
« Орқага