Аҳли ирфон

"Кел, биз билан нажот кемасига чиқ" (Жийлоний ҳикматлари)

1077

“(Эй инсон) Сенинг мисолинг худди Нуҳ алайҳиссалом тўфон бўлганда ўғлига: «Эй ўғилгинам, биз билан (кемага) чиқ» деганда, ўғли: «Мен тоққа чиқаман, у мени сувдан сақлайди» деб жавоб берган воқеага ўхшайди. Холис насиҳатчилар сенга: «Кел, биз билан нажот кемасига чиқ» демоқда, сен эса: «Тоққа чиқаман, у мени сувдан асрайди» демоқдасан. Сенинг тоғинг — узундан узоқ орзуларинг ва дунёга бўлган муҳаббатингдир. Тез вақтда ўлим тўфони сенга етиб келади ва сени ўша тоғнинг ўзида ғарқ қилади”.

Абдулқодир Жийлоний

Аллоҳдан бошқага ҳаргиз суянмайлик. У зотнинг муҳаббатидан бошқа муҳаббатларга қалбимизни очмайлик. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, У зотнинг ҳимоясидан бошқа ҳимоя ва қалқонларга юзланмайлик. Ёзишни, ўқишни, гапиришни ва яшашимиз учун керакли бўлган бошқа ишларни синчковлик билан ўрганганимиз каби, бизни яратган ва ҳар лаҳзада турли-туман неъматлар билан сийлаб турган Раббимизга қандай муҳаббат қўйишни ҳам диққат билан ўрганишимиз — нафс тўфонидан бизни асрайдиган қалъадир!

Улуғбек Жиянов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сафар узоқ, аммо йўл учун озуқамиз йўқ!

385 18:00 10.10.2019

Абдулқодир Жийлонийдан дурдона насиҳатлар

920 15:30 04.10.2019

“Ҳақиқий мўминлар ўлим келганида Роббилари ҳузурида тайёрлаб қўйилган яхшиликларни кўрадилар”

572 20:00 25.09.2019

«Сиз хотиржам бўлинг, бу одамларнинг ҳаммаси сизники. Фақат бир яримта одам мен томон, холос!»

1182 14:00 24.09.2019

Раббим, қалбларимизга тақво бeр!

533 08:00 24.09.2019

«Агар қалб Аллоҳдан бошқасини тарк қилса...»

490 22:05 14.09.2019
« Орқага