Келажак учун ғам чекманг

12:00 02.02.2019 835

Шеър:
Чин мардга бир ташвиш юзланса агар,
Уни маҳзун эмас, кўп мамнун этар.
Бошга кулфат келса, хурсанд бўлавер.
Маъшуқнинг инъоми ошиққа етар.

Агар келажакда юз бериши кутилаётган бирор ҳодиса ёки мусибат ҳақида эшитиб қолсангиз, шошилманг, хотиржам бўлинг, қайғурманг, чунки кўп хабар ва миш-мишлар аслида йўқ нарса бўлиб чиқади. 

Агар тақдирни ўзгартирувчи бирор кимса бўлганида, ҳамма уни излаган бўлар эди. Лекин у йўқ экан, уни қаердан ҳам топса бўлади? 

"...Мен ўз ишимни Аллоҳга топширурман. Зеро, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир. Бас, Аллоҳ у (иймон келтирган киши)ни уларнинг ёмон макрларидан сақлади" (“Ғофир” сураси, 44-45-оятлар).

"Ўкинма" китобидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!