Келинг, биргаликда дуо қиламиз

22:00 13.05.2019 752

Келинг, биргаликда қийинчилик, ғам ва маҳзунликни аритувчи мана бу дуолар билан нидо қилайлик:

Буюк ва Ҳалим Зот, Улуғ Арш соҳиби, осмон ва Ернинг Парвардигори бўлган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Эй Тирик ва Барҳаёт Зот, Сендан Ўзга илоҳ йўқдир, Сенинг раҳматинг-ла Сендан ёрдам сўраймиз.

Эй Аллоҳ, Сенинг раҳматингдан умидвормиз, бизларни бир лаҳза ҳам ўз ҳолимизга ташлаб қўймагин, барча ишларимизни Ўзинг ўнглагин. Сендан Ўзга илоҳ йўқдир.

Тирик ва Барҳаёт Аллоҳга истиғфор айтаман ва унга тавба қиламан.

Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Ўзинг бордирсан, эй Пок Парвардигор, дарҳақиқат, мен (ўз жонимга) жабр қилгувчилардан бўлиб қолдим” (“Анбиё” сураси 87-оят).

Эй Аллоҳ, мен қулингман, қулинг ва чўрингнинг фарзандиман, ҳаётим Сенинг қўлингдадир. Ҳукминг ўтгувчи, тақдиринг адолатлидир. Ўзингни номлаган барча исмларинг билан, Китобингда нозил қилганларинг билан, бандаларингдан бирортасига ўргатганларинг билан, Ўз ҳузурингда ғайб илмига битганларинг билан Қуръонни қалбимнинг баҳори, юрагимнинг сурури қилишингни, ғамимни кеткизиб, қайғудан халос этишингни сўрайман.

Эй Аллоҳ, Сендан ғам-қайғудан, ожизлик, дангасалик, бахиллик, қўрқоқлик, қарзга ботиш, кишиларга мағлуб бўлиб қолишдан паноҳ сўрайман.

Бизга Аллоҳнинг ўзи кифоя. У вакилликка ўта лойиқдир!” (“Оли Имрон” сураси 173-оят).

"Ўкинма" китобидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!