Янгиликлар

«Келинига ошиқ бўлган шоҳ» эртаги болаларни яхшиликка етаклайдими?

2845

Бугун Zarnews.uz сайтида юқоридаги сарлавҳа остида мақола эълон қилинди. Юртимиздаги нашриётлар томонидан чоп этилаётган “Жаҳон халқлари эртаклари” номли китобчалар ичида эртакларга ҳақли эътироз билдирилган.

Ушбу суратлардаги эртакларга эътибор беринг, “ошиқ-мошиқнинг келишувлари”, “Келинига ошиқ бўлган шоҳ” каби жумлалар наҳотки, болаларни эзгуликка етакласа, дея ҳақли савол берилади.

Ислом шариатида аёл кишига қайнотаси ҳам маҳрам бўлиши айтилган. Қайнота ҳам ўз отаси қаторида кўрилади. Шундай экан улар ўртасида муҳаббатни (аслида фаҳшни) тарғиб қилувчи эртакларни таржима қилиш орқали нашриёт ходимлари нимани сингдирмоқчи бўлишяпти?

Тўғри, биз ҳуқуқий-демократик жамиятда яшаяпмиз. Ҳар бир одам ўзи истаган ишни қила олиш ҳуқуқига эга. Аммо бу ҳар бир одам ўзи истаган одамни (яъни келинини) севиб қолиши мумкин, мана шундай нарсаларни халқимизга тақдим этса бўлади деган хулосага келиб қолмаслимигимиз шарт.

Ушбу китоб қайси нашриётгда чоп этилганини ҳозирча аниқлай олмадик. Zarnews.uz ходимлари ҳам истиҳола қилиб, номини кўрсатишмаган чоғи. Аммо мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан чора кўрилиши ва китоб йиғиб олиниши мақсадга мувофиқ деб биламиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

МЕНИНГ ЭРТАГИМ

530 16:00 15.02.2020

Фарзанд тарбиясининг замонавий усуллари

643 17:35 03.02.2020

Намоз ўқийдиган бола ҳақида эртак

1978 21:00 08.01.2020
« Орқага