Саволим бор...

Келиннинг ётоғида...

2935

Савол:

Ассалому алайкум. Келиннинг ётоғида қайнилар ва қайнона ётиши, фойдаланиши мумкинми?


Жавоб:

Келиннинг ётоғида қайининилар ётиши у ёқда турсин, ҳатто келинойи уларга ҳижобсиз кўриниши мумкин эмас. Чунки улар номаҳрам ҳисобланади. "Саҳиҳайн"да Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг "Ҳамв ўлимдир" деганлари келтирилади. Ҳамв - эрнинг ака-ука, амаки ва жиянлари. Пайғамбар алайҳиссалом уларни ўлим деганлари, имом Нававийнинг айтишларича, улардан келинойисига келадиган хавф бошқаларга нисбатан кучли бўлгани учун. Чунки бегоналардан кўра улар аёлнинг олдига осон ва кўп кириб-чиқишади. Одатда одамлар бунга енгил қарашади. Шу сабаб улар ўртасида фитна ва нохуш ҳолатлар кўп учрайди. 

Қайнона ва қайнота, эрнинг бошқа хотиндан ўғиллари хотиннинг ётоғига кириши ва зарурат бўлганда ётиши ва фойдаланиши мумкин. Аммо аёлини бошқалар кира олмаслиги учун қулф-калитли уй билан таъминлаши эрнинг зиммасида вожиб. Зарурат бўлмаганда аёл юқорида мазкурларни ётоғига киришдан ман қилишга ҳаққи бор. 

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага